деган гап кимларгадир ёқмас балки...
(Эркаклар илтимос охиригача ўқинг.)
Аёлга БЕПИСАНД қараб, гуноҳга ботмангиз... ... Энг кичик БИР МИСОЛ, ҳар гал аёлингиз қўлингизга сув қуйиб, эгилиб сочиқ тутган пайтлар бўйингиз бир газ ўсмайдими..?!
... Сизни юқорига ўтказиб, ўзи пойгакка чўккалаганда ўзингизни ПОДШОҲ сезмайсизми..?!
... Гуллаб турган бодом новдасидай бир аёлнинг эшигингиздан БОШ ЭГИБ кириб, кўзингизга жавдираб, ҳаёт-мамотини сизга бағишлаб, қаттиқ ОСТОНАНГИЗГА бош қўйиб яшай бошлашининг ўзи сизни кўкларга кўтармайдими..?!
... Ўзининг неларнидир ҚЎМСАЁТГАН кўнглини ерларга кўмиб қўйиб, таомни
сизга-ю, ота-онангизга ёқадиганини пиширса..!
... Сиз ҲУШ КЎРАДИГАН чой дамласа, сизни дидингизга мослаб дастурхон безаса..!
Бу сиз учун ОСМОНИЙ МУКОФОТ эмасми..?
... ~ “Берган худога ёқибди” деган нақл бор...
Аёл ўз ҳузурини йўқотиб , сизга ҲУЗУР бераётир... Сизнинг бу хурсандлигингиздан ЯРАТГАН ҲАМ ҲУРСАНД ...
Аммо Аллоҳнинг бандасини рози қилиш сизнинг ҳам елкангиздаги ЮКдир..!
Сиз ҳам аёлингизни меҳнатларига яраша хушнуд қилишни ҳар гал юрагингизга тугиб қўйинг..!
... Яратганнинг неъмати бўлмиш ФАРЗАНД онанинг ҳамма аъзосидан узиб-юлиб
олиниб, БОЛА ШАКЛИГА кирган вужуддир..!
У туғилгандан қўллари МУШТ холатида бўлади, қарангки, бола тушишда ҳам она қорнининг охирги намларини чангаллаб тушади...
Яна бир мўжизани кўринг, агар болани ТУҒИЛГАН ЗАҲОТИ онасининг қорнига
юзи билан ётқизиб қўйилса, хали кўзлари
очилмай туриб, она кўкрагини ўзи топади
ва эммоққа тутинади..!
Фарзанднинг “ШИРИН ДУШМАН” деган нақлнинг дастлабки мисоли шу..!
... Болани вояга етказиш деган ЖАНГГОҲ
ҳар бир онадан ўзини қурбонлиққа
тортишни сўрайди...
Шунча жафо билан эришилаётган фарзанд эса, ВОҲ-ВОҲКИМ, унинг номи билан эмас, “ФАЛОНЧИЗОДА” деб сизнинг номингиз билан аталади..!
~ ҲАЗРАТИ ЭРКАК...!!!
.. Аёл сизнинг палагингизни кўпайтираман
деб ВАЙРОНАГА айланади, хуснини йўқотади..!
У сизнинг номингизни ўчирмаслик, насл занжирингизни узмаслик учун ЖОНИДАН КЕЧИШГА тайёр турди..!
... Бу фидойи жон камчилиги ошиб-тошиб кетганда ҳам, МИНГ ЭМААС , миллион ҳурматга лойиқ эмасми..?!
... Нуқсони бор аёлининг аёллик ҳурматини жойига қўйган эркак -> йигитнинг яхшисидир..!
Аллоҳ розилиги учун ҳам АСРАНГ аёлни..!
... Бу ХОКИСОР БУЮКЛИКка кўтармоқчи бўлган қўлларингизни суд қилинг..!
Унга бепарда сўз отмоқчи бўлган тилингизга ОЛОВЛАР БОСИБ КЎРИНГ..!
Уни тани сиҳатлигини ўйламаган кунларингизни қаро деб номланг..!
Аёлингизни тўлмай турган кўнгли ва оғриб турган жонини тинглай билинг УЛУҒЛАШГАНИНГИЗ шудир аслида..!!
... Аёлнинг атрофингизда гирдикапалак бўлиши ҳали МУҲАББАТ ИЗХОРИ эмас,
у фақат умр йўлдошлик юзасидан сизни
соғ ва хушнуд бўлишингиз учун қайғурмоқда...
Бу юмушларни у ФАРЗ деб билади...
... Болангизга бағрингиз ачишса, оталикни жойига қўяман десангиз, онасини жонини ҲУРМАТ ҚИЛИНГ..!
Аёлларни фақат -> УЛУҒ ОДАМЛАР ҳурмат қилади...
Уларни фақат ПАСТКАШ одамлар хорлайди...
ҚУЁШ ~ АСЛИДА ИККИТА ..!
Бири кўкда, бири эса “АЁЛ” номи билан заминда яшайди...
У – нур манбаи..! Одам қалбини АЁЛ иситиб туради..!
... Онасиз, опа-сингилсиз, умр йўлдош ва маҳбубасиз, қизингизсиз қолишни БИР ТАСАВВУР қилинг-а..!
Тепангизда ЎНТА ҚУЁШ бўлсада, баҳорингиз қишга айланиб, ёзларингиз изғирин бўлгай..!
... Эркакдан ХУРМАТ сўралиши аёлнинг баҳосини ошириш ёки унинг “ЗАИФА” аталгани учун кўнглини кўтариш маъносида эмас, балки эркакнинг ундан ҚАРЗЛАРИ
беҳад кўплиги учундир...
... Эркакка рўбарў бўлгандан бошлаб, аёл босган ҳар уч қадамнинг иккитаси азият...
Аммо Яратган уни шу қисматга КЎНДИРИБ қўйган...
Бу ҳолатни у оддий яшаш тарзи деб билади, МИННАТ қилмайди, ФИҒОН чекмайди...
... Аёл ҳеч қачон ўзининг ХУРМАТ
қилинишини сўрамайди..!
Ҳурмат кўргудай бўлса, ҳайрат ва ҳаяжон билан, МУКОФОТ тарзида қаршилайди..!
Ўзини бу даражага муносиб кўрмай, баъзан ХИЖОЛАТ ХАМ ЧЕКИБ ҚЎЯДИ...
Унинг шу туришининг ўзи БУЮКЛИК эмасми?!...
... Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни жазиллатиб, чироғингизни
ёқиб юраверади...
Хомиладор ҳолатида ҳам ўшандай тиними йўқ...
Ичидаги боласи унинг ўпка ва
ЖИГАРИГА ЧИРМОВИҚДАЙ ЁПИШИБ, бағридаги бор мағзини шимиб турса ҳам (бекорга “ОҒИР ОЁҚ” демайдилар),
оёқлари шишиб, уйкусизликка дучор бўлиб, бели узилай деса ҳам ётиб олмайди, рўзғорнинг, оиласиниг хизматини қилаверади..!
Сизнингча, ХУРМАТ унга бўлмай, кимга бўлсин..?!
“КЎЗИ ЁРИЙДИ ” дейдилар ва бекорга
бундай демайдилар...
... Фарзанд кўриш жараёнида аёл
“ҚОРОНҒУ ГЎР”ни кўриб қайтар экан,
“ё ҳаёт, ё мамот” дея қутқу солиб турган кўприкдан ўтар экан...
Кўзи ёрир экан, аёл суякларининг
ҚИРСИЛЛАБ сурилаётганини эшитиб, этларининг узилаётганини билиб туради...
Бу дард фақат АЛЛОҲГА АЁН...
... Жони кўз косасидан чиқай деб турсада, “ЖООН ДОКТОР, нима қилсангиз ҳам боламни тирик олинг...” дея ФАРЁД уради..!
... Ўзим нима бўламан дейиш йўқ..!
Айтинг-чи, ҲУРМАТ фақат унга бўлмай
кимга булсин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев