Ҳурмат билан сўроқлашиб тургани бахт,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Бўлар бўлмас қўнғироққа хушим йўқ деб,
Минг ташвишга менинг ўнта бошим йўқ деб,
Нолийверманг чарчадим деб, ишим кўп деб,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Сочма дўстим бўлар-бўлмас асабингни,
Кимдир кўзлаб турган бўлса мансабингни.
Ичинга ют жаҳл келса ғазабингни,
Керак булмай қолишингдан ёмони йўқ.
Пули бор-у дўсти йўқлар нима қилсин?
Кўзлари оч, қорни тўқлар нима қилсин?
Йиллаб занглаб ётган ўқлар нима қилсин?
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Сендан ёшми ёки кекса иш буюрсин,
Хурматин қил иши битиб қандин урсин.
Икки қўлинг шу кўксингда доим турсин,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Саксон туксон ёшингда ҳам ўрнинг бўлсин,
Яқинларинг сиз кераксиз менга десин.
Шундай яша ёш-у кекса гаминг есин,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Иши битиб рахмат айтиб кетмаса ҳам,
Кайғурмагин Аҳад Қаюм чекмагин ғам.
Барин кўриб турибдику кодир Эгам,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.
Орзусига етган ким бор, армони йўқ,
Армони бор кимса борки имкони йўқ.
Ҳурмат билан сўроқлашиб тургани бахт,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йў
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1