21. 02. 2016 18:50 7629 A- A+
Яқин-яқингача Африка аҳолиси ва бошқа баъзи орол давлатлар аҳолисига зарар етказган, экзотик касаллик ҳисобланган Зика вируси эндиликда глобал таҳдид дея эълон қилинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Лотин Америкасида кенг тарқалиб бораётган Африканинг Зика вируси Канада ва Чилидан ташқари бутун ғарбий ярим шарга хавф туғдираётганини эълон қилган. Қон сўрар пашшалар орқали юқадиган Зика вируси келтириб чиқарадиган безгак инсон ҳаёти учун таҳдид уйғотмайди.
Унинг таъсири болалардаги микроцефалия билан боғлиқ. Жанубий Америкадан узоқда яшайдиганларга бу вирус тўғридан-тўғри таҳдид солмаслиги мумкин, бироқ ҳақиқат шундаки, инсонлар ва касалликлар саёҳат қилишади. Келинг, нимадан қўрқиш ва нимадан эҳтиёт бўлиш кераклигини аниқлаб оламиз.
Зика вируси: нима учун хавотирга тушиш даркор?
Агар ҳомиладор аёл Зика вируси билан касалланган бўлса, бу бола миясининг зарарланиши билан туғилиш хавфини оширади. Вирусга қарши вакцина, махсус дорилар мавжуд бўлмагани каби болани унинг таъсиридан ҳимоя қилиш имконияти ҳам мавжуд эмас. Вирус ва унинг асоратлари кам ҳолатлардагина учраши инсонни хурсанд қилади.
Зика вируси 20 фоиз ҳолатлардагина ҳароратнинг кўтарилиши, тошма тошиши, бўғимлардаги оғриқ ва конъюнктивит билан кечади. Касалланганларнинг кўп қисми ҳароратнинг бироз кўтарилишини бошдан кечиришади ва касаллик белгиларини умуман ҳис қилишмайди. Касалликнинг барча белгилари икки кун, кўпи билан бир ҳафтада ўтиб кетади.
Зика вируси флавивируслар турига киради, бу сариқ безгак ва денге безгагининг қариндоши. Мазкур касалликларнинг бари чивинлар орқали юқади.
Яқин вақтгача Зика вирусига катта аҳамият қаратилмаган. У кам учрар, унга жиддий касаллик сифатида қаралмас эди. Бироқ касалликнинг 2015 йилда Бразилияда авж олиши вирус ва янги туғилган чақалоқлардаги микроцефалия орасидаги ўзаро боғлиқликка аниқлик киритди.
Ҳомиладор аёлларга вирус тарқалган мамлакатларга бормаслик маслаҳат берилди.
Зика вируси ва микроцефалия ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқ эмас, бироқ ана шундай эҳтимол мавжуд. Вирус Бразилияга яқинда, яъни 2014 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш вақтида етиб борди. Ана шундан кейин микроцефалия ҳолатлари авж олди. Вирус тарқалишда давом этиши мумкин: ёзги Олимпиада-2016 Риода бўлиб ўтади.
Бразилия ҳукумати янги туғилган чақалоқларда 4 минг нафарида бош айланаси 33 см дан кам эканлигини айтмоқда. Таққослаш учун: одатда мамлакатда ҳар йили 150 нафардан ортиқ бўлмаган миқдорда мана шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Рақамлар бўрттириб юборилган бўлиши ҳам мумкин: болаларнинг катта қисми бош ҳажмининг кичик бўлишига қарамай соғлом. Бундан ташқари, баъзиларда микроцефалия бошқа сабаблар туфайли юзага келган. Мана шу истиснолар ажратиб олинишига қарамай, қолган барча ҳолатлар Зика вирусининг зарарини намойиш этмоқда.
Фақат ҳомиладор аёллар хавотирга тушиши керакми?
Бошқалар учун ҳам хавотирга асос бор. Ҳомиладор бўлмаганларни ҳам хатарга соладиган Гийен-Барре синдроми асорати кузатилиши мумкин. Бу организмнинг иммун тизими ўз асаб ҳужайраларига зарар келтирадиган, кам кузатилувчи касалликдир. Синдром юқумли касалликлар - энтеритдан тортиб, гриппгача бўлган касалликлар билан бошланади.
Зика вируси ва Гийен-Барре синдроми ўртасидаги ўзаро боғлиқлик юқорида айтиб ўтилганидек исботланмаган. Бироқ Бразилияда Зика вируси ва мазкур синдромнинг авж олиши бир вақтга тўғри келди.
Зика вируси жинсий йўл орқали ҳам юқиши мумкин. АҚШда ана шундай ҳолат қайд этилди: жуфтликнинг бир вакили вирус тарқалган минтақада бўлиб қайтган ва бошқасига бу вирусни юқтирган. Шунга ўхшаш яна иккита ҳолат (бири 2007 йилда, бошқаси 2011 йилда юз берган) бу эҳтимолдан холи эмаслигини намойиш этмоқда. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Скот Уиве (Scott Weaver) The New York Times’ га берган интервьюсида бу ҳолатни қуйидагича изоҳлаган:
"Агар менда Зика вируси кузатилганида, бу вақтда менинг рафиқам репродктив ёшда бўлганида, мен
Avitsenna.uz/ sayt loyihalaridan biri "Savol - Javob" bo`limiga Ekspert sifatida loyihada qatnashishga chaqiraman!
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Нм