Суратим авайлаб юракка илди...
Кимгадир аксинча, келдимми малол,
Эртадан кечгача ғийбатим қилди...!
Яна ким соғинди, хар он интизор,
Хар кеча тушларин мехмони ўзим...
Аллаким хайдади, кечдилар шундай,
Шунчаки унутди, ёшлатиб кўзим...!
Хар куни йўқлади йироқдан кимдир,
Ёнимда яшади кимдир бехабар...
Кимгадир ёкмадим, кимгадир ёкдим,
Ким ширин бол тутди, ким тутди захар..!
Ким шодлик улашди ғамлар хаккига...
Боримни ол дея камлар хаккига,
Аллаким яшади хаётдан сархуш,
Мен чеккан азоблар, намлар хаққига...!
Ким бахтим тилади тонг отмай туриб,
Кўнглимни боғига гул экиб кетди.
Йўлимга тузоқлар қўйиб ким биров,
Кўрган хар кунимга пушаймон этди...!
Бир куни дунёдан кетаман кечиб,
Ёғоч от устида ок тўним кийиб...
Шунда хам кимлардир азаси ёлғон,
Кимлардир йиғлайди чин дилдан куйиб......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев