(Имом Муслим ривояти: 2699).Бағдод фақиҳларидан бири Аҳмад ибн Мискин шундай ҳикоя қилади:
Ҳижрий 219-йилда қаттиқ қашшоқ бўлиб қолдим, қўлимдан пул кетиб, манзилим қуп-қуруқ бўлиб қолди. Бағдоднинг Басра дарвозаси маҳалласидаги ҳовлим шаҳар ичида гўё ҳеч вақоси йўқ саҳронинг бир бўлаги кесиб келтириб қўйгандек шаҳарга етти ёт алфозда бўлиб қолган эди.
Янги бир жазирама кун бошланди, қуёш булутлар ортидаги олис осмондан эмас, қумлар орасидан чиқиб келгандек атрофга олов пуркар эди. Кўм-кўк дарахт ичида осилиб қовжираб ётган бир япроқдек бўлиб турган уйим устидан ҳам ўтди.. Инсон зоти ҳалқумидан ўтгулик бирор нарса уйда қолмаган, уйнинг девору тошлари, тахтаю устунларигина шумшайиб турар эди. Уйимда аёлим билан ёш фарзандим ўтирар, очлик барчамизнинг силламизни тамоман қуритган эди. Бола ва онасига қараб очлик устига аламу оғриқ юрак-бағримни эзар, улар ҳолига чидай олмасдим.
Ўзимга ўзим: тошу тахталарни ейиш имкони йўқ экан, сотиб пулини ейлик, дедимда ҳовлини сотиб, бошқа чоғроқ ерга ўтиш ҳақида ўйладим. Лекин отамдан қолган уйдан чиқиш гўё мен учун ўлим, теримни шилиб, теридан танани ажратишдек иш эди. Ўша кечаси очлигу алам зўридан худди чўғ устига ағанагандай, аъзои бадани моматалоқ бўлиб кетган одамдай ухлаёлмай, у ёқдан бу ёққа ағдарилиб чиқдим.
Ғира-ширада бомдодга чиқдим. Масжид ерда бўлса-да, гўё осмоннинг бир бўлагидек кўринар эди.. Шунда ўзимни ердан бир зумга бўлса-да узилгандек ҳис этдим. Намоз тугагач, одамлар Аллоҳ таолога дуою илтижо қила бошлашди. Улар орасида ўтирар эканман, тилимдан шу сўзлар чиқаётганини сездим: "Эй Аллоҳим! Дину диёнатда қашшоқ бўлиб қолишдан Ўзингдан паноҳ тилайман... Тоатингга йўғрилган, ўзимни ислоҳ этувчи атойингни дариғ тутмагин... Қазойингга розилик баракасини бер, тоату ризолик узра барқарор қил..Эй энг раҳмли Зот...".
Кейин бу аянчли аҳволим ҳақида ўйлаб масжидда узоқ ўтириб қолибман... Бир вақт қарасам, чошгоҳ вақти бўлиб, қуёш ҳам оқариб, дунёни ёритиб юборган экан. Ҳовлини сотишим кераклигини хотирлаб ташқари чиқдим, қаерга боришимни, кимга айтишни билмас эдим.
Узоқ юрмай балиқчи Абу Наср Сайёдга рўпара келдим. Уни танир эдим.
- Абу Наср, дедим. – Уйни сотмоқчи эдим, аҳволим танг, йўқчилик... Ҳовли сотилгунча бугунга бирор қарз бериб турсангиз..
- Уҳ, тақсир, деди у. – Мана шу тугунчани олиб туринг, мен ортингиздан уйингизга ўтаман унда.
Тугунчада икки кулча бўлиб, орасига ҳолва солинган эди. Тугунчага ҳайрон қараб турганимни кўриб:
- Ҳаа, бу шайхнинг баракаси, деди у.
- Қайси шайх, қандай барака?- дедим.
- Кеча шу масжид эшигига бақамти турар эдим, одамлар жума намозини ўқиб тарқаган. Абу Наср Бишр Ҳофий ўтиб қолдилар. "Бу вақтда нима қилиб турибсиз?" дедилар. Мен "Уйда на нон, на пул бор, сотадиган нарсам ҳам йўқ" дедим. "Аллоҳул мустаон.. Тўрингизни олиб дарёга юрингчи.." дедилар. Бирга кетдик. Дарёга етганимизда "Таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқинг" дедилар. Ўқидим. "Бисмиллоҳ деб тўрни отинг" дедилар. Айтганларидек тўрни отдим. Тўрга бир оғир нарса илинди. Шошиб торта бошладим, кучим етмай, шайхни ёрдамга чақирдим, биргалашиб тортиб олдик. Не кўз билан кўрайки, тўр ичида семизлигу катталикда илгари менга учрамаган бир балиқ ётарди. "Энди бориб сотинг, пулига ўзингиз, оилангиз аҳволини яхшиланг" дедилар. Балиқни сотиб, пулига уйга анча нарса харид қилдим, яна пул ошиб қолди. Уйга келиб оила ичида овқатланиб шайхни эсладим. "У кишига бир ҳадя олиб борай" дедим. Шу қўлингиздаги тугунчани олиб, ичига икки кулча солиб, орасига ҳолва қўйиб, бориб эшикларини тақиллатдим. "Ким?" дедилар. "Абу Наср" дедим. "Қўлингиздагини даҳлизга қўйиб ўзингиз киринг" дедилар. Кириб, у кишига балиқни сотганимни, пулига анча нарса олганимни, яна пул ортиб қолганини айтдим. "Уйга келиб, овқат қилиб ҳаммамиз овқатландик, шунда сизга ҳам илиниб, ҳадя олиб келган жойим эди" дедим. "Эй Абу Наср! Агар ўзимиз (нафсимиз)га едирганимизда балиқ чиқмаган бўларди.. Боринг, ўзингиз ва оилангиз билан енг" дедилар, деб ҳикоясини тугатди Абу Наср.
Мен шундай қаттиқ оч қолган эдимки, би
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев