“Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор камбағалликка учрамайди”
(Абу Яъло, Байҳақий ривояти.
.
Байҳақий ривоятида: “Ибн Масъуд ҳар кеча қизларини Каҳф сурасини ўқишга буюрарди” жумласини зиёда қилган).
.
Воқеа сураси кенг ризққа сабаб экани ҳақида бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Воқеа сураси бойлик (келтирувчи) сурадир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ўргатинг” (Ибн Мардавайҳ ривояти).
Яна Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аёлларингизга Воқеа сурасини ўргатинглар. Зеро, у бойлик (келтирувчи) сурадир” (Дайламий ривояти).
"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
>>>>>>>>>>>>>>>>>>>
“РЎЗҒОРИМГА БАРАКА КИРДИ”
(Ибратли ҳикоя)
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Етти-саккиз йил олдин (тахминан, 1995-1996-йиллар назарда тутилмоқда) маошга зўр-базўр кун кечириб юрардим. Болаларим ёш, шунинг учун анча қаноатли эди. Аёлим тўқ оилада ўсган бўлса-да, Аллоҳга шукр, унга ҳам қаноат берди. Топган-тутганимни тўтиё билиб, бола-чақа билан хурсандчиликда баҳам кўрар, топмасам, қуруқ нон-сув билан кифояланар, “Уйимиз бугун анбиёлар уйига ўхшади”, деган сўзлар билан пайғамбарларга яқинлик туйиб таскин топардик...
Бир куни юз берган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кечқурун ишдан қайтяпман. Чўнтагимда бор-йўғи иккита уч сўмлик бор. Ўша пайтда олий навли ундан қилинган нон етти сўм, биринчи навлиги олти сўм эди. Аммо олти сўмлик нон кечга қолмай тугарди. “Агар арзон нон тугаган бўлса, бугун нонсиз қоламиз, эй Худо, ризқимиз Сенинг бўйнингда”, деб ёлвораман ичимда. Бир сўм-ярим сўм бирон чўнтагимнинг бурчагида қолиб кетмаганмикан, деб ён-веримни пайпаслайман...
Йўқ, хайрият тугамаган экан, ўша кунги ризқимизга битта нон ёзилган экан, тилло топган боладай, хурсандчилик ила олдим...
Хуллас, шундай кунларнинг бирида бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиган киши ризқи кенг бўлишини айтган эканлар. Ўша заҳоти туриб, уни тиловат қилдим. Шундан кейин ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишга одатландим.
Дунёда Аллоҳнинг Расулидан-да ростгўйроқ ким бор?!
Бир-икки кун ўтиб, қўшимча иш топдим. Хотиним ҳам уйда пишириқлар тайёрлай бошлади, кимдир кўрпачасини қавишга олиб чиқди. Тез орада турмушимиз анча яхшиланиб қолди... Воқеа сурасини ҳамон ўқийман ”.
"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13