Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_233
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради»
Абу Довуд ва Аҳмад ривояти
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_234
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_235
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«…Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. Бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда уларни қуруқ-бўш қайтаришдан ҳаё қилади»
Имом Термизий ривояти
(Салмон Форисий розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_236
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимни дуоси қабул бўлишини ва дард ғамларнинг кетишини ҳоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_237
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев