ЖУМЪАГА БОРМАГАН ЙИГИТ...!
.
Биз йўлда учрашдик... АЗОН эшитилди...
.
– Юр ЖОМЕЪга, ~дедим...
– Бугун ЖУМЪА...!
– Масжидга бормаслигимни биласан~ку,~ деди У
– Биламан~у, аммо қачонгача бормайсан?!
– Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди... Ҳали ТАЙЁР эмасман... Қолаверса, шимимнинг тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман...!
арзимайди...
Кулгим қистади...
– Ҳазиллашяпсанми?!
– Ҳазил~пазили йуқ...Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан~ку!
.
Ҳақиқатан ҳам шундай эди... У кўпинча оқ кийим киярди... Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди...
.
Орадан икки кун ўтиб, бехос унинг ЖОМЕЪ МАСЖИДида эканини эшитиб қолдим... Югурдим... Жомеъдаги намоз сафларининг энг ОЛДИДА эди...!
.
Секин~аста яқинлашиб паст овозда:
– Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман, демаганмидинг?!
Барибир КЕЛАРКАНСАНКУ деб сўрадим...
.
Ундан САДО чиқмасди... Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранган ҳолда ТОБУТда ётар, унинг учун ЖАНОЗА намози ўқишларини КУТАР эди...!
..............
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев