Зеро, ўлим кутилмаганда келиб қолур.
Расулуллоҳ алайҳиссалом
Ўлим қалбда ўчмас из қолдиради. Уни эсга олиш кўнгилни юмшатади ва Аллоҳ таолога тавба билан, юзланишга чорлайди. Шу боисдан Қуръони каримда ўлим қайта-қайта зикр этилган. Ундаги оятлар кофир ва осийларни ўлим рўбарў келгандаги азоб билан қўрқитса, ўлимга ҳозирлик кўриб, амалларини у келадиган кунга тахт қилиб қўйган мўмин кишиларга қувончли хушхабар беради.
Аллоҳ таоло айтади:
“Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир”.
(Оли Имрон, 185-оят)
“Айтинг (эй Муҳаммад), агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри (жаннат) бошқа одамларсиз фақат сизларники бўлса, у ҳолда ростгўй бўлсангизлар, ўлишни орзу қилинглар”. (Бақара, 94-оят)
“(Эй Муҳаммад), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўлларини чўзиб: “Жонларингизни берингиз. Бу кун – Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганингиз ва Унинг оятларидан юз ўгириб кибру ҳаво қилганингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланадиган кунингиздир”, деб турган пайтда бир кўрсангиз эди”. (Анъом, 93-оят)
“Токи қачон улардан (яъни, мушриклардан) бирига ўлим келганда: “Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар”, деб қолур”. (Мўминун, 99- оят)
“(Эй Муҳаммад), айтинг: “Агар сизлар ўлимдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга фойда бермас” (Аҳзоб, 16-оят).
“Айтинг: “Сизлар қочаётган бу ўлим, албатта, сизларга йўлиқувчидир”. (Жумъа, 8-оят)
“Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: “Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам”, деб қолишидан илгари – Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз. Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот этдирмасдан) қолдирмас”. (Мунофиқун, 10–11-оятлар)
“У бандалари устида ғолиб бўлган зотдир. Устингизга (қилган амалларингизни) ёдлаб олгувчи фаришталарни элчи қилиб юборур. Қачонки бировингизга ўлим келса, элчиларимиз сусткашлик қилмаган ҳолларида унинг жонини олурлар. Сўнгра (бандалар) ҳақиқий хожалари – Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг ўзигагина хосдир ва У жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир”. (Анъом 61–62-оятлар)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев