У шундай шамолким, саҳар вақти эсади ва дунё кезиб, дуолар, зикрларни қудратли, улуғ подшоҳ (Аллоҳ) ҳузурига кўтариб боради», Ва яна айтдилар: «Аввали оқшомда (кун ботгач) арш остидан хитоб келади: «Эй аҳли мўмин, туринг, вақт етди!» Мўминлар туриб хоҳлаганларича намоз ўқишади.
Яна нидо бўлади: «Эй Аллоҳдан қўрқувчи мўминлар, турмайсизларми?»
Аллоҳдан кўрқишни биладиганлар туриб, саҳаргача намоз билан банд бўлишади.
Тонг чоғи тағин нидо келади: «Эй мағфират талаб қилувчи мўминлар, туринг!»
Улар туришади ва Аллоҳдан мағфират талаб қилишади.
Кун чиққандан кейин нидо қилувчи яна:
«Эй ғофил бандалар, турмайсизларми?», деганда, улар худди қабрда ётган ўликлардек тўшакларидан қўзғалишади». Ҳар бир мўмин мусулмон саҳар вақти ухлаб ғофиллар гуруҳига кирмоқликдан сақланмоғи лозим.
Луқмони Ҳаким ўғилларига насиҳат қилиб айтган эканлар: «Эй ўғлон, эрта туришда сендан хўроз зийрак бўлмасин. Ахир, саҳар вақти хўроз қичқиради ҳамки сен уйқуда бўласан!»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев