____________________________________________________Ниҳоят, талабларга мувофиқ “Канадага малакали ишчи сифатида ҳужжат топширишнинг босқичма-босқич изоҳи” қўлланмаси тайёр. Уни бу ердан сотиб олсангиз бўлади: https://immigratecis.flickrocket.com/ca/ca/p/110913# - https://immigratecis.flickrocket.com/ca/ Китоб мавзуга оид ўзбек тилида ёзилган биринчи иш бўлиб, унда Express Entry – Federal Skilled Worker Program (Тез кириш тизими – Малакали ишчиларни жалб этиш Федерал дастури) ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Биз китобимизни ўқувчиларга ҳавола қилаётганимиздан хурсандмиз. Мазкур дастур Канадага ишлаш, яшаш, иш бошлаш ёки бутунлай яшаш мақсадида иммиграция қилишда энг машҳури ҳисобланади, айниқса, Ўзбекистондан келувчилар учун.Китобимизда, асосан, Малакали ишчиларни жалб этиш Федерал дастурига ариза топшириш ва керакли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча босқичлар бирма-бир изоҳланган. Шу билан бирга, ундаги маълумотлар Канадага қонуний йўллар билан келишни истовчиларнинг бошқа кўплаб саволларига ҳам жавоб беради, деб ўйлаймиз.Қўлланма ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун содда тилда ёзилган. Унинг ўзига хослиги шундаки, мавзуга оид кўплаб масалаларга аниқ амалий ечимлар кўрсатилган. Чунки Канадага боришда тўқнаш келинадиган расмиятчиликларни, асосан, ўзимиз кузатган ҳаётий мисоллар орқали очиб берганмиз.Аминмизки, қўлланмадаги тавсияларга амал қилсангиз, кўпгина харажатларни камайтирасиз ва маблағ ҳамда вақтингизни тежайсиз. Китобдан фойдаланган ҳолда четдан пулли ёрдам олмасдан ариза топшириш, бунда баъзи тайёр таржималар ва намуналардан фойдаланиш мумкин. Келиб чиқиши эҳтимоли бўлган муаммоларни энг кам харажат билан енгиш йўлларини кўрсатиб ўтганмиз. Бу йўлларни билмаган одам анча ортиқча маблағ сарфлаши мумкин.Бундан ташқари, китоб вақтингизни тежайди. Кераксиз идораларга мурожаат қилишингизга ва муҳим бўлмаган маълумотларни ўқишингизга ҳожат қолмайди.Қўлланманинг ёзилишида Канадага иммиграция қилган ўзбекистонликлар орасида ўтказилган кўплаб сўровлар ва суҳбатлар натижаларига ҳам таяндик.Китобда бизга кўп бериладиган қуйидаги саволларга жавоб топасиз:
• Канадага бориш осонми?
• Оилам билан борсам бўладими?
• Канадага бориш учун инглиз ёки француз тилини қай даражада билиш лозим?
• Канадага ариза ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш, топшириш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун қанча вақт кетади ва нималарга эътибор бериш керак бўлади?
• Қандай ҳужжатлар керак бўлади (рўйхат)?
• Ариза бериш ва ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда топшириш учун тахминан қанча пул керак?
• Канадага неча пул билан бориш талаб этилади?
• Қандай мутахассисликлар бўйича Малакали ишчиларни жалб этиш Федерал дастурига ариза топшириш мумкин?Миграция бутун дунёдаги доимий жараён бўлиб, у технологиялар ва билимлар алмашуви, пул кўчирма миқдорларининг ҳамда инвестициялар ва сайёҳлар сонининг ортиши натижасида давлатларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Уни чегаралашнинг иложи йўқ. Фақат тартибга солиш ва одамларнинг мавзуга оид билимларини яхшилаш мумкин. Бу, ўз навбатида, ноқонуний йўллар билан иммиграция қилишнинг олдини олади, меҳнат мигрантларининг турли ғаразли одамлар қармоғига тушиб қолиши ва алданиши ҳолатларини камайтиради. Тақдим этилаётган қўлланмамизни ўзбекистонликларга кўмаклашиш учун қилган камтарин ҳиссамиз деб қабул қилинг. Камчиликларини кўрсангиз, immigratecis@gmail.com электрон почтаси орқали бизга хабар беришни унутманг.Қўлланма бу мавзудаги биринчи маҳсулотимиз бўлиб, уни кейинчалик мобил илова шаклидаги дастурга айлантиришни режалаштиряпмиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев