Ҳаётдаги бўлган бу воқеани ўқиб, дарров сизлар билан бўлишаман, одамлар ўқисин, ибрат олсин деган фикр пайдо бўлди...
Ўша аёл тилидан ёзилган ҳикоя...
"18 ёшимда, мактабни битирар битирмас узатиб юборишди, қўлимда на ҳунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир куйдирни биламан холос!Тўйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди, ота-оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб тилаб олган ўғиллари эди! Туйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан" бизнес қиламан" деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, қайнона-қайнотам билан... Менга муносабатлиги яхши эди, ҳеч ким хафа қилмасди, кўнглимга қарашарди, тезроқ фарзанд кўришимни жудаям хоҳлашарди! Турмуш уртоғим ҳам: "Мен ёлғизман, шунинг учун сен камида 5 та бола туғишинг керак, уйимиз болага тўлиши керак, кўп болам бўлишини хоҳлайман дердилар" "Хўп" дедим, бирин кетин фарзандларимиз туғилди, турмушимга 7 йил бўлганда 4 та кетма кет туғилган 3 қиз бир уғилнинг онаси эдим....
1999 йил....5 фарзандимга ҳомиладор вақтим.... Адаси яна бизнес учун Москвага кетганлар....Кетсалар 1 ой қолиб кетардилар... Бу гал эса 15 кунда келдилар.... аниқроғи жасадларини олиб келишди...
Кечаси рулга ўтириб, ухлаб қолганлар, машина катта юк машинасининг тагига кириб кетган....
Ўша кунларни яхши эслолмайман, додлайверганимдан тинчлантирувчи укол қилиб ухлатиб кўяверишган, вақтидан аввал туғиб қўйяди деб жанозадан кейин туғруқхонага ётқизиб қўйишди...
Ҳечам яшагим келмасди, "ҳаётим мазмуни йўқолди, энди менам ўлсам бўлади, боламам туғилмаса майли" деган шаккок фикрларгаям борардим...
Лекин кўнглимни бир четида 4 та қоракўзим ҳам отасиз, ҳам онасиз қоладими деган фикр тинчлик бермасди....
Йиғлайверганимдан кўзимда ёш қолмасди, мажбурлаб овқат едиришарди....
Хуллас 5 фарзандим ўғлим, адасидан ёдгорим туғилди.... Бир ўзим боламни бағримга босиб роддомдан чиқдим.Чол кампир чўкиб қолишган, икковлашиб пана панада йиғлашади...
Бағримда 5 та бола... Каттаси 2 синф қолганлари ҳали кичкина... Қўлимда на дипломим на ҳунарим бор...
Ота-онам ёрдам бериб туришди, лекин улар ҳам кекса пенсияга қараган одамлар эди...
Қийинчиликлар бошланди, қайнона-қайнотамни нафақаси ўзларининг дори дармонидан ортмайди, бу ёқда 5 та бола "ейман ичаман" дейди....
Кечаси билан йиғлаб чиқаман: "бу болаларимни қандай боқаман, ўқитаман, уйли жойли қиламан" деб. Жанозадан 3 ой ўтиб, Эримнинг дўстларидан бири меҳмонга келди: бир машина рўзғор қилиб...
Чол кампир, мен кутиб олдик, эсладик раҳматли турмуш ўртоғимнинг хаққиларига дуолар қилдик...
Кетар маҳали эримнинг дўсти гап бошлади:~
"Келин, энди буёғига бардам бўлинг, 5 та фарзандиз учун ҳам кучли бўлишингиз керак.
Эрингиздан катта қарзим бор эди, бизнес қиламан деб олгандим, ҳамма пулни товарга тикиб қўйганман, юк машиналарини олганман, шунинг учун ойма-ой узаман қарзимни майли десангиз"-деди...
Йиғлаб юбордим, инсофи борлигига, ўлди-ку ким билиб ўтирибди қарзим борлигини демаганига хурсанд бўлиб йиғладим...
-Майли, ойма-ой берсангиз ҳам, болаларим билан рўзғорга, кийим кечакка қийналмасдим,-дедим.
Хуллас "ҳар ой беш юз доллардан бериб узаман деди, пулни ҳар ой аёлим олиб келади",-деб чиқиб кетди. Ҳар ой аёллари келади, пул олиб келади, сомсами, пирогми пишириб келади, гаплашиб ўтирамиз, дардимни эшитади далда бўлади...
Энг яқин дугонамга айланди...
Ўша пулларга 5 та боламни бекаму кўст боқдим, катта ҳовлининг тўловлари, газ, свет, солиқлар, хеч қайсисидан қарз бўлмадим, тежаб ишлатардим,
"Қизларимнинг сепига" деб ул-бул олиб ташлаб қўйишга ҳам имкон топардим. Қайнона-қайнонатам оламдан ўтишганда ҳам ҳамма маъракаларини чиройли ўтказдик, фарзандларимни ҳаммаси мактабда ўқиб, баравар ейман, ичаман, кияман деган пайтда ҳам ўша пуллар сабаб қийналмадим. Хар ой пул келганда ўша эримнинг дўстининг аёлидан сўрардим: "Эрингизга айтинг, қанча олган қарз, узилишиб қолгандир, нега айтмайдилар аниқ суммани"-деб гапириб қўярдим...
-Катта пул олганлар, ҳали бери узилмайдилар,-деб кулиб қўярди.
Қизларим катта бўлишди, ўзим ўқимаганимга уларни "ўқитаман" деб ният қилиб, репетиторларга бердим, бирин кетин иккита қизим институтга ўз кучи билан кирди, учинчиси тикувчиликка қизиқиб ҳунарни танлади.
Тежаган пулларимга сеп йиққандим, мебелларини эримни дўсти "қарзимиз ҳисобига" деб олиб берди, учта қизимни бекаму кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача тўлади эримдан олган қарзларини, ҳалигача тўлаётган бўларди балким...
Лекин айнан 2015 йил баҳорда тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб роҳат кўраман деган пайти эди...
Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади: "рози бўлинг улардан, розиман" денг деб...
Мен "қарзни айтяпти" деб, "розиман, қанақа хаққим қолган бўлса ҳам мингдан минг розиман"-деб айтдим...
Кейин билсам, эҳ...кейин билсам- у кишининг эримдан ҳеч қандай қарзлари бўлмаган экан...Эй воҳ... Қанақа аҳволга тушганимни билсангиз эди...
Аёлининг олдига бордим :"Ростми шу!" деб...
Аввалига гапиргиси келмади... Кейин ҳаммасини рўйи рост айтди... Эримнинг дўсти, тўртта бола билан ҳомиладор аҳволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, бешта ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, бешта болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган...
"Ҳар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин",-деб шу қарз масаласини ўйлаб топган.
Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун!
Хотиржам бўлишим учун...
Эхей...агар шу пуллар бўлмаганда, бешта боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим, кимларни эшигида хору-зор бўлардим...
Чет элга кетармидим, болларим она меҳрисиз, тарбиясисиз катта бўлишармиди...
Қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди, ёнида хар қадамини текшириб турувчи онаси бўлмаганда...
Эримнинг дўсти шу амали билан олтита одамнинг ҳаёти издан чиқиб кетмаслигини олдини олди, бешта фарзанд ўқиб илм олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди...
Ҳар куни ҳаққиларига дуо қиламан, ҳар куни...
Кўпчилик ишонмайди айтиб берсам "Йуғе, оширвордиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайдику, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб ёрдам берарканми?"-деб истеҳзо қилишади...
Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди, илоҳим охирати обод бўлсин, шунақа беминнат, беғараз етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин...
Ўғилларим хам шундай сахий, яхши инсонлар бўлишсин деб дуо қиламан ҳар куни...
Одамлар билишсин, шунақа инсонлар борлигини, хаққига дуо қилиб қўйишсин, агар ёзсангиз шу хақида интернетга, эсиздан чиқмасин, дуо қилишса ўша акани жуда хурсанд бўламан...
дедилар...
Абдулатиф Атаханов саҳифаларидан.
Қалблар эриб кўзлардан ёш келганда биз фақирни ҳам дуода эслаб қўйинглар азизлар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев