Юзларида гулгун табассум,
Қалби ғараз,кибрдан ҳоли,
Суюкли ёр,меҳрибон сингил,
Садоқатли ўзбек аёли.
Сўзларида сира йўқ таъна,
Юзларидан нур ёғар ана,
Фарзанд учун меҳрибон она,
Ҳароратли ўзбек аёли.
Манглайидан оқар ҳалол тер,
Ишдан келиб чопиқ қилар ер,
Рўзғорим дер,болам-чақам дер,
Матонатли ўзбек аёли.
Гоҳо томар ачиқ кўз ёши,
Татимас гоҳ тотган туз,оши,
Аллоҳ учун саждада боши,
Ибодатли ўзбек аёли.
Қалби -кўклам,чаманни севар,
Юртни севар,Ватанни севар,
Олима ул моҳир, гул чевар,
Маҳоратли ўзбек аёли.
Кўкда моҳдек чиройи тўлин,
Фаришталар ёритар йўлин,
Файзли бека,иффатли келин,
Фаросатли ўзбек аёли.
Тўлмасин ҳеч дил-паймонаси,
Оқмасин ҳеч кўз ёш,жоласи,
У муқаддас ўзбек онаси,
Малоҳатли ўзбек аёли.
✍Хуршид Карим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев