Ҳаётий ҳикоя.
Ўнг қўлинг берганни чап қўлинг билмасин.
( ўзбек халқ мақоли)
Дилёр , айни оилаларида бир оз пул тортилиб турган вақт, уйидаги ишларга қарашиб турса ойлик тўлашни ваъда берган Камол акани уй ишларини жон-жаҳти билан бажарарди. Мактабдан бўш вақтларида озроқ бўлса ҳам пул топса ҳеч бўлмаса ўзи учун керакли нарсаларни ўзи олса яхши бўларди. Aхир отаси оламдан ўтгандан буён онаси шўрлик кеча-ю кундуз болалари учун тиним билмайди.
Ҳафта охирида Камол ака:
- Бу бир ҳафталик иш ҳақинг,- деб Дилёр бир ойда олишни мўлжаллаган пулни қўлига тутқазди.- Ҳар ҳафта шунча берсам етадими.
Бола ҳазиллашмаяптими деб Камол акани юзига қараб қолди.
- Бу кўп-ку,- деди соддадиллик билан.
- Йўқ жуда тўғри. Фақат ўқишингни ташлаб қўймайсан. Тушиндинг-а бўлмаса келишолмай қоламиз. Энди овқатланиб уйингга бор,- Камол ака гап томом дегандай хонасига кириб кетди.
Дилёр эса шунақа хурсанд эдики, апил- тапил овқатланиб уйига,онасини хурсанд қилишга югурди.
Бола ўзида йўқ хурсандлигини орқасидан кулиб кузатиб қолган Камол акадан хотини сўради:
- Дадаси ростдан ҳам кўп бердингиз. Уйда ўзи айтарли қийин иш йўқ. Яна болаларни ҳам ёрдам беришга мажбур қиласиз, овқатлантириб жўнатасиз.
- Одамга савоб ҳам керак, хотин, ё бирон жойимиз камайиб қоляптими.
- Йўқ пулни қизғанмаяпман. Шу... ёрдам бергиз келса шундоқ бераверинг демоқчийдим.
- Унда бола бунчалар қувонмасди. Бировни бергани барибир миннатли. Пешона териси билан топган пулдай бўлмайди. Меҳнат қилишни, топганини ақл билан сарфлашни ўрганади. Кўрдингми қанча қувонди. Онасига палончини раҳми келди деб эмас, ишлаб топдим дейди. Ўзига ишончи ортади. Ҳақиқий эркак бўлиб етишади. Бировни қўлига мўлтираб қараб ўтирмайди.
- Ҳа.
Дилёр эса мисоли учиб борарди. Йўл- йўлакай онаси ёқтирган ширинликдан олди. Онасини меҳр ва фаҳр тўла нигоҳларини ҳозирдан ҳис қиларди.
-Дилёр,- ҳаёлларини ариқ бўйида ўтириб ўтган-кетганни муҳокама қилиб ўтирадиган "қўшни хотинлар " кенгашини "раиси" Шоира хола бузди. - Ҳа оч қолиб уйингга югуряпсанми. Бу бой аканг овқатам бермайди-да. Уйингга бир лалида ош билан иккита нон ўтказиб бердим. Бориб **** ол.
Дилёр ўзига бир бечорадай қараб турган кўзлардаги қочиб қадамини тезлатди. Шоира хола эса ҳамон қилган савобини гапириб ўтирарди.
- Шу Камолни айтаман битиб кетган. Беминнат ёрдам берса ҳам бўларди. Мана мен ҳам ошиб-тошиб ётганим йўқ, лекин ўзимдан ортиб ул - бул беряпман.
Мафтуна Абдуллаева.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев