Улар бу ишни бажариб бўлгач, устоз уларнинг ҳар бирига қоғозда нечта исм ёзилган бўлса, эртага ўзлари билан ўшанча помидор олиб келишларини буюрди.
Баъзи ўқувчилар халтачада икки дона помидор олиб келишди, бошқалари учта, бешта ёки ҳаттоки ўнта. Улар бу помидорларни икки ҳафта давомида ўзлари билан олиб юришлари керак эди. Аммо 2 кун ўтар-ўтмас, ўқувчилар айнишни бошлаган бу сабзавотларнинг ҳидидан нолий бошлашди. Ўқувчиларнинг бир нечтаси ўзлари билан ўнлаб помидорларни олиб юришга жуда қийналишар эди. Уларнинг ҳиди жуда кучли ва ўткир эди.
Бир ҳафтадан сўнг устоз барча ўқувчиларни йиғиб, уларнинг шикоятларига яна қулоқ тутди ва деди:
— Бу нимага ўхшайди, биласизми? Бу сизга баъзи одамлар ёқмаганида ўз қалбингизда олиб юрган нарсага жудаям ўхшайди. Нафрат туйғуси қалбни кемиради ва уни касал қилади. Агар сиз бир ҳафтадан сўнг айниган помидорларнинг ҳидига чидай олмаётган бўлсангиз, сиз ҳар куни ўз юрагингизда, қалбингизда олиб юрган хусумат, адоват, аламларнинг бадбўй ҳидини тасаввур қилиб кўринг-а! Қалб — бу шундай гўзал боғдирки, уни ёввойи ўтлардан мунтазам тозалаб туриш керак, яъни сизни ғазаблантирган одамларни кечиришингиз керак. Бу унда ҳақиқатда эзгу ишлар учун жой очиб беради.
Ҳаётдан ҳар нарсани олаверманг, фақат энг яхшисини олинг!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев