⚜ Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
⚜ Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
⚜ Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
⚜ Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
⚜ Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
⚜ Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
⚜ Зикр ризқни жалб қилади.
⚜ Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
⚜ У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
⚜ Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
⚜ Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
⚜ У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
⚜ Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
⚜ Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.
⚜ У туфайли қалб тирик бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Руҳий тарбия» китобидан.
Окшомингиз хайрли бўлсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев