© commons.wikimedia.org Собиқ СССР Коммунистик партияси биринчи котиби Иосиф Сталин Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси биринчи котиби Усмон Юсуповга Германия раҳбари Адольф Гитлерга тегишли бўлган “Mercedes-Benz 170” кабриолетни совға қилган.
“Российская газета”га асосланиб, 12uz.com сайтининг ёзишича, зирҳланган мазкур автомобиль 1939 йили фюрер ўринбосари штаби бошлиғи Мартин Борман шахсан буюртмасига биноан ишлаб чиқарилган бўлиб, у Гитлернинг адъюдантларини олиб юрган. 1941 йилда Гитлер шахсан ушбу машинани Хорватия раҳбари Анте Павеличга совға қилади.
Мақолада айтилишича, 1945 йили Югословия раҳбари Йозеф Тито мазкур кабриолетни И. Сталинга беради. Сталин эса, ўз навбатида, машинани Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Усмон Юсуповга тақдим қилади. У 1937-1950 йилларда Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси биринчи котиби сифатида иш олиб борган.
Ўзбекистонда мазкур зирҳланган машина бир неча “биринчи котиблар”ни олиб юрган, хусусан, “даладан бозорга қовун ташиб “ўлишига” бир баҳя қолган”.
Кабриолет ҳозирги кунда Москвада Вадим Задорожнийнинг техника музейида сақланмоқда. Унинг нархи бир неча миллион евро баҳоланмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1