Бугунги кунда интернетдан
фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб
бормоқда. Бу халқаро тизимнинг энг яхши
тарафи шуки, ундан ким нимани истаса,
шуни топа олиш имконининг борлигидир.
Энг ёмон тарафи эса, унга хоҳлаган одам
хоҳлаган маълумотини жойлаб, бутун
дунёга эълон қила олишидир. Бу эса
эътиқоди шаклланмаган, билими саёз
одамларнинг бир қатлами орасида турли
тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб
чиқармоқда. Бунинг «кун муаммоси»га
айланиб бораётган зиёнларидан бири ёш,
қизиқувчан йигит-қизларнинг турли-туман,
расмий ёки норасмий диний сайтлардан
саҳиҳ-ишонарли бўлмаган маълумотларни
олиб, уни рост деб, шу ҳақ деб ишониб
қолишларидир. Афсуски, бугунги кунимизда
шундай ҳолатларга кўп гувоҳ бўлиб
қоляпмиз. Бундай муаммолардан бири
намоз ўқимайдиганларни кофирга чиқариб,
«Бенамозлар кофирдир» деб юрганлардир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васалламдан ҳам бу мавзуда кўплаб
ҳадислар келтириш мумкин. Қўйингки,
намознинг фарзлигини тан олмайдиган
деярли бирорта мусулмон йўқ. Шу туфайли
бу мавзуда сўзни қисқа қиламиз-да,
«интернет устоз»лардан таълим олиб,
«Бенамоз кофирдир» деб айтаётган
дўстларимизга юзланамиз.
Энг аввало, бу сўзни айтаётган одамга
қуйидаги саволни бериб кўриш лозим:
«Айтинг-чи дўстим, бу сўзингизнинг
тафсили борми ёхуд умумий ҳукм
қиляпсизми?» Агар у: «Бу сўзим умумий
эмас, балки «намознинг фарзлигини инкор
этиб, уни қасддан тарк қилувчиларни
назарда тутяпман» деса, унга асло
эътирозимиз йўқ. Уни бу сўзида
тасдиқлаймиз. Дарҳақиқат, намознинг
фарзлигини тан олмаган киши мўмин
эмасдир.
Лекин «Бу сўзим умумий, «бенамознинг
бари кофирдир» деб қатъий қарор қилгудай
бўлса, у ҳолда бу дўстимизга шундай
насиҳатимиз бор.
Авваломбор бировни «кофир» дейишга
асло шошилмаслик керак. Бу сўз жуда
кучли ва аниқ далил асосида бўлиши лозим.
Шошма-шошарлик, жаҳл-ғазаб ва
ҳиссиётларга берилиб бировни «кофирсан»
дейиш шариатимизда жуда катта гуноҳ
ҳисобланади. Қолаверса, бировни кофир
дейишдан олдин айтган одамнинг бу сўз
билан ўзи ҳам иймонидан ажраб қолиш
эҳтимоли борлигини назардан четда
қолдирмаслиги керак. Айниқса кофир
бўлган кишининг хукмларини ҳам билиши
лозим. Инсон агар динидан чиқиб кофир
бўлса (Аллоҳ сақласин), унинг илгари қилган
барча яхши, савоб амаллари, ўқиган намозу
тутган рўзаларию ва бошқа ибодатлари
пучга чиқади. Агар ҳаж қилган бўлса у ҳам
бекор бўлади. Шариат бўйича оиласи
(никоҳи) бузилади, жамиятдан ажратиб,
яккалатиб қўйилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Қай бир киши биродарига «эй
кофир» деб айтса, (у сўз) икковларидан
бирига қайтади. Агар у ўша айтган сўзидек
бўлса, (кофирдир). Бордию, ундай бўлмаса,
(айтувчининг) ўзига қайтади» , дедилар
(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
Ушбу хадиснинг зоҳирига биноан
мусулмонга қарата «эй кофир» деган
кишининг ўзи кофир бўлади, деганлар ҳам
бор. Аммо жумҳур уламо: «Сўкиниш
ниятида айтган бўлса кофир бўлмайдию
лекин таъзирга мустаҳиқ бўлади. Мабодо
сўкиниш нияти билан эмас, балки ўша
мусулмонни ҳақиқатан кофир деб эътиқод
қилган бўлса, унда бу сўзни айтувчининг
ўзи кофир бўлади» деган. Аммо, минг
афсуски, ҳозирги кунда «бенамозлар
кофирдир» деювчилар сўкиниш ниятида
эмас, балки уларни ҳақиқатан иймонсиз деб
эътиқод қилишмоқда.
Ақоид китобларимизда келтирилишича,
жумҳур Аҳли сунна қибла аҳлини куфрга
ҳукм этмасликка қарор қилишган. Имом
Аъзам – Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ «Ал-
Фиқҳул акбар»да шундай дейди:
«Биз бирорта мусулмонни, бирор гуноҳ
сабабли, гарчи у кабира бўлса ҳам,
модомики ўша гуноҳни ҳалол ҳисобламас
экан, кофир демаймиз. Ва ундан иймон
исмини олиб ташламаймиз. Балки уни
ҳақиқатан мўмин деб атаймиз. Киши кофир
эмас, балки фосиқ мўмин бўлиши
мумкиндир».
Бу матн шарҳида Али Қори айтади:
«Имом Абу Ҳанифа бу сўзларни қибла
аҳлини, гарчи у аҳли бидъат бўлса ҳам
кофирга ҳукм қилиш мумкин эмаслигини
билдириб қўйиш ниятида келтирганлар».
«Мулҳақот»да Али Қори имом Абу
Ҳанифанинг «Аҳли қибладан бирортасини
кофирга чиқармадик» деган сўзларини ҳам
нақл қилган. Яна, у шунингдек имом
Шофеъийнинг: «Нафсу ҳавосига
берилганларнинг шаҳодатини рад
қилмайман (қабул қиламан), фақат
хаттобийлар мустасно, чунки улар ёлғонни
ҳалол дердилар» деган сўзларини ҳам зикр
қилиб ўтган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтардилар:
«Бир нарсани вожиб ёки ҳаром дейиш,
бировга савоб ёки азоб бериш, бировни
кофир ёки фосиқ деб ҳукм қилиш Аллоҳнинг
ишидир! Бу бизнинг ишимиз эмас. Биз
фақат Аллоҳ ва унинг Расули харом
деганни «ҳаром» деймиз, ҳалол деганини
«ҳалол» деймиз». Қаранг, нақадар гўзал ва
ҳикматли сўзлар.
Хўш, унда бенамозни кофирга
чиқараётганлар ўз даъволарига нималарни
асос қилишади? Келинг, буларни бирма-бир
кўриб чиқайлик:
1. Зоҳирий маъноси бенамознинг
куфрига далолат қилувчи бир қанча
хадислар ҳам бор. Балки улар ўша
ҳадисларга асосланишар? Масалан, имом
Муслим ўз «Саҳиҳ»ининг «Иймон
китоби»даги «Намозни тарк қилувчини
кофир демоқ» бобида ривоят қилган ушбу
ҳадисни олайлик.
Яъни: «банда (нинг иймони) билан ширк
ва куфр орасида намознинг тарки бордир».
Имом Нававий ушбу ҳадиснинг
шарҳида айтади: «Аммо намозни тарк
қилувчи (яъни бенамоз) агар намознинг
вожиблигини инкор этиб тарк қилса, унинг
кофир экани бутун мусулмонлар ижмоъси
билан муқаррардир. Лекин Исломга янги
кириб, намознинг фарзлигидан хабар
топмаган мусулмонлар бундан
мустаснодир». Намоз ўқимаётганлар
мабодо худди ҳозирги аксар бенамозлар
каби дангасалик қилиб намозни тарк
қилсалар-чи? Бу хусусда Ислом уламолари
орасида турли қарашлар бор. Имом Молик,
Шофеъий, салаф ва халафлардан иборат
жумҳур уламолар, имом Абу Ҳанифа ва
куфалик олимлар: «Дангасалик билан
намозни тарк қилганлар кофир эмас, балки
фосиқдир», дейишади.
Ҳадиснинг зоҳирига таянган ҳолда
«бенамозлар умуман кофир» деганлар ҳам
бўлган. Жумладан, имом Аҳмад ибн
Ҳанбалнинг икки ривоятдан бирида шундай
дегани билдирилади. Бу фикрни Али ибн
Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят
қилганлар ҳам бор. Шунингдек,
салафлардан бир жамоа ҳам шу фикрда
бўлган. Абдуллоҳ ибн Муборак, Исхоқ ибн
Роҳавайҳлар ҳам ўшалардан эди.
Яна, шунингдек, улар ушбу ҳадисни ҳам
ҳужжат қилишади: яъни:
«Ким «Ла илаҳа иллаллоҳ» деса,
жаннатга киради...» Имом Нававийнинг
айтишича, жумҳур томон шу икки ҳужжат
асосида юқоридаги, зоҳиран бенамозни
куфрига далолат қилувчи ҳадис ва унга
мазмунан яқин бўлган бошқа ҳадисларга
«Намознинг фарзиятини инкор қилувчилар
кўзда тутилган» деб изоҳ беришган.
Яна шуни билиб олишимиз лозимки,
динимизда муҳаддислардан кўра
фақиҳларнинг мартабаси баландроқдир.
Зеро, фиқҳсиз ҳадис билан машғул бўлиш
кўпинча йўлдан озишга сабаб бўлади.
«Мадорик» (1-жилд, 96-бет)да Абдуллоҳ
ибн Ваҳбдан шундай ривоят келтирилади:
«У айтади: «Ҳадис йўлдан адаштирувчидир,
фақат фақиҳлар бундан мустасно».
Энди бир фикр қилайлик: бизлар на
муҳаддисмиз ва на фақиҳмиз! Шундай
экан, фақиҳлар йўлидан борганимиз афзал
эмасми? Ўзимизча ҳадисларга чанг солиб,
аксар умматга қарши йўлдан борсак,
оқибати хайрли бўлмас?!
2. Ўша сўзни айтган биродаримиз
балки: «Амал иймоннинг сиҳҳати учун
зарур» деб ҳисоблар? У шундай эътиқодда
бўлган тақдирда ҳам барибир бу сўзида уни
ҳақ дея олмаймиз. Чунки Аҳли сунна
билиттифоқ амал иймонниг сиҳҳатига эмас,
балки камолига шартдир, деган.
Масалани янада яхшироқ тушуниш
учун, аввало бизга «Иймон нима?» деган
саволнинг жавоби лозим бўлади.
«Иймон» сўзининг шаръий таърифи
ҳақида Мулло Али Қори роҳимаҳуллоҳ
«Мирқотул-мафотиҳ»нинг аввалги
жузидаги «Иймон китоби»да «ушбу
масалада уламолар ҳар-хил қарашга эга
бўлиб, бу асосан уч хил экани»ни
билдиради:
Биринчиси. Иймон – Пайғамбар
алайҳиссалом келтирган аҳкомларнинг
ҳақлигини чин дилдан тан олиб,
тасдиқлашдир. Агар уни батафсил
далиллари билан билмаса-да, у иймонга
ҳисоб қилинаверади. Бу энг саҳиҳ таъриф
бўлиб, ҳатто муқаллидни (муқаллид – ота-
она ва аждодлари мусулмон бўлгани
туфайли уларга тақлидан ўзини мусулмон
ҳисоблайдиган, аммо ўз далилларини
билмайдиган мусулмон) иймонини ҳам ўз
ичига олади. Яъни, ким дин арконларини
тан олиб, унинг фарзини – фарз, нафлини
– нафл деб эътиқод қилса, у мўмин
дейилаверади. Иймон тарифида аксар
уламолар, имом Ашъарий, муҳаққиқлар ва
тўрт мужтаҳид имом шу мазҳабни
танлашган.
Иккинчиси. Иймон – қалб билан тасдиқ
этиб, тил билан иқрор бўлишдир.
Баъзи ривоятларда иқрор иймоннинг
сиҳҳати учун шарт эмас, балки шаръий
хукмлар ижроси учун шартдир, дейилган.
Ҳофизуддин Насафий Абу Ханифа
роҳимаҳуллоҳдан шу таъриф ривоят
қилинганини, имом Мотуридийнинг мазҳаби
хам шу экани ва Ашъарий хам икки
ривоятдан тўғрироғида шу мазҳабда
эканини айтган.
Бошқа ривоятларда келишича эса,
иқрор иймоннинг рукнию, аммо аслий рукн
эмас, зоид рукндир. Шунинг учун ҳам
иқрордан ожиз бўлганда ва мажбурлик
вақтида соқит бўлади. Яна, шунингдек
биров қалбан тасдиқлабоқ тўсатдан вафот
топса, ижмоъга кўра у мўмин ҳисобланади,
дейилган. Тўғриси шуки, иқрор талаб
қилинган вақтда рукн, талаб қилинмаганда
эса шаръий аҳком ижроси учун шарт
ҳисобланади (яъни бир кимсанинг
мўминлигини аниқлаш учун ундан иқрор
талаб қилинсаю у агар иқрорни рад қилса,
уни мўмин дейилмайди. Аммо биров,
масалан ўлиб қолди. Кундалик хаёт тарзи
мусулмонлар билан бирга эди. У мўмин
хисобла...ЕщёИккинчиси. Иймон – қалб билан тасдиқ
этиб, тил билан иқрор бўлишдир.
Баъзи ривоятларда иқрор иймоннинг
сиҳҳати учун шарт эмас, балки шаръий
хукмлар ижроси учун шартдир, дейилган.
Ҳофизуддин Насафий Абу Ханифа
роҳимаҳуллоҳдан шу таъриф ривоят
қилинганини, имом Мотуридийнинг мазҳаби
хам шу экани ва Ашъарий хам икки
ривоятдан тўғрироғида шу мазҳабда
эканини айтган.
Бошқа ривоятларда келишича эса,
иқрор иймоннинг рукнию, аммо аслий рукн
эмас, зоид рукндир. Шунинг учун ҳам
иқрордан ожиз бўлганда ва мажбурлик
вақтида соқит бўлади. Яна, шунингдек
биров қалбан тасдиқлабоқ тўсатдан вафот
топса, ижмоъга кўра у мўмин ҳисобланади,
дейилган. Тўғриси шуки, иқрор талаб
қилинган вақтда рукн, талаб қилинмаганда
эса шаръий аҳком ижроси учун шарт
ҳисобланади (яъни бир кимсанинг
мўминлигини аниқлаш учун ундан иқрор
талаб қилинсаю у агар иқрорни рад қилса,
уни мўмин дейилмайди. Аммо биров,
масалан ўлиб қолди. Кундалик хаёт тарзи
мусулмонлар билан бирга эди. У мўмин
хисобланади ва жаноза ўқиб дафн
қилинаверади). Иқрор хусусидаги икки
ривоят орасини шу усул билан муросага
келтириб, хилоф лафзий экани
ойдинлашади.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 37
rojiym Bismilla'hir roxma'nir
roxiym. Alxamdulilla'h vas
sola'tu vas sala'mu a3la'
rosu'lilla'h.
фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб
бормоқда. Бу халқаро тизимнинг энг яхши
тарафи шуки, ундан ким нимани истаса,
шуни топа олиш имконининг борлигидир.
Энг ёмон тарафи эса, унга хоҳлаган одам
хоҳлаган маълумотини жойлаб, бутун
дунёга эълон қила олишидир. Бу эса
эътиқоди шаклланмаган, билими саёз
одамларнинг бир қатлами орасида турли
тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб
чиқармоқда. Бунинг «кун муаммоси»га
айланиб бораётган зиёнларидан бири ёш,
қизиқувчан йигит-қизларнинг турли-туман,
расмий ёки норасмий диний сайтлардан
саҳиҳ-ишонарли бўлмаган маълумотларни
олиб, уни рост деб, шу ҳақ деб ишониб
қолишларидир. Афсуски, бугунги кунимизда
шундай ҳолатларга кўп гувоҳ бўлиб
қоляпмиз. Бундай муаммолардан бири
намоз ўқимайдиганларни кофирга чиқариб,
«Бенамозлар кофирдир» деб юрганлардир.
бўлиб, ҳадисларда «Намоз диннинг
устунидир» , дейилган. Аллоҳ таоло Қуръони
Каримда намознинг фарзлигини баён этиб,
шундай марҳамат қилади:
Яъни «Албатта, намоз мўминларга
вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси,
103-оят).
алайҳи васалламдан ҳам бу мавзуда кўплаб
ҳадислар келтириш мумкин. Қўйингки,
намознинг фарзлигини тан олмайдиган
деярли бирорта мусулмон йўқ. Шу туфайли
бу мавзуда сўзни қисқа қиламиз-да,
«интернет устоз»лардан таълим олиб,
«Бенамоз кофирдир» деб айтаётган
дўстларимизга юзланамиз.
қуйидаги саволни бериб кўриш лозим:
«Айтинг-чи дўстим, бу сўзингизнинг
тафсили борми ёхуд умумий ҳукм
қиляпсизми?» Агар у: «Бу сўзим умумий
эмас, балки «намознинг фарзлигини инкор
этиб, уни қасддан тарк қилувчиларни
назарда тутяпман» деса, унга асло
эътирозимиз йўқ. Уни бу сўзида
тасдиқлаймиз. Дарҳақиқат, намознинг
фарзлигини тан олмаган киши мўмин
эмасдир.
Лекин «Бу сўзим умумий, «бенамознинг
бари кофирдир» деб қатъий қарор қилгудай
бўлса, у ҳолда бу дўстимизга шундай
насиҳатимиз бор.
асло шошилмаслик керак. Бу сўз жуда
кучли ва аниқ далил асосида бўлиши лозим.
Шошма-шошарлик, жаҳл-ғазаб ва
ҳиссиётларга берилиб бировни «кофирсан»
дейиш шариатимизда жуда катта гуноҳ
ҳисобланади. Қолаверса, бировни кофир
дейишдан олдин айтган одамнинг бу сўз
билан ўзи ҳам иймонидан ажраб қолиш
эҳтимоли борлигини назардан четда
қолдирмаслиги керак. Айниқса кофир
бўлган кишининг хукмларини ҳам билиши
лозим. Инсон агар динидан чиқиб кофир
бўлса (Аллоҳ сақласин), унинг илгари қилган
барча яхши, савоб амаллари, ўқиган намозу
тутган рўзаларию ва бошқа ибодатлари
пучга чиқади. Агар ҳаж қилган бўлса у ҳам
бекор бўлади. Шариат бўйича оиласи
(никоҳи) бузилади, жамиятдан ажратиб,
яккалатиб қўйилади.
анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Қай бир киши биродарига «эй
кофир» деб айтса, (у сўз) икковларидан
бирига қайтади. Агар у ўша айтган сўзидек
бўлса, (кофирдир). Бордию, ундай бўлмаса,
(айтувчининг) ўзига қайтади» , дедилар
(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
мусулмонга қарата «эй кофир» деган
кишининг ўзи кофир бўлади, деганлар ҳам
бор. Аммо жумҳур уламо: «Сўкиниш
ниятида айтган бўлса кофир бўлмайдию
лекин таъзирга мустаҳиқ бўлади. Мабодо
сўкиниш нияти билан эмас, балки ўша
мусулмонни ҳақиқатан кофир деб эътиқод
қилган бўлса, унда бу сўзни айтувчининг
ўзи кофир бўлади» деган. Аммо, минг
афсуски, ҳозирги кунда «бенамозлар
кофирдир» деювчилар сўкиниш ниятида
эмас, балки уларни ҳақиқатан иймонсиз деб
эътиқод қилишмоқда.
жумҳур Аҳли сунна қибла аҳлини куфрга
ҳукм этмасликка қарор қилишган. Имом
Аъзам – Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ «Ал-
Фиқҳул акбар»да шундай дейди:
«Биз бирорта мусулмонни, бирор гуноҳ
сабабли, гарчи у кабира бўлса ҳам,
модомики ўша гуноҳни ҳалол ҳисобламас
экан, кофир демаймиз. Ва ундан иймон
исмини олиб ташламаймиз. Балки уни
ҳақиқатан мўмин деб атаймиз. Киши кофир
эмас, балки фосиқ мўмин бўлиши
мумкиндир».
«Имом Абу Ҳанифа бу сўзларни қибла
аҳлини, гарчи у аҳли бидъат бўлса ҳам
кофирга ҳукм қилиш мумкин эмаслигини
билдириб қўйиш ниятида келтирганлар».
«Мулҳақот»да Али Қори имом Абу
Ҳанифанинг «Аҳли қибладан бирортасини
кофирга чиқармадик» деган сўзларини ҳам
нақл қилган. Яна, у шунингдек имом
Шофеъийнинг: «Нафсу ҳавосига
берилганларнинг шаҳодатини рад
қилмайман (қабул қиламан), фақат
хаттобийлар мустасно, чунки улар ёлғонни
ҳалол дердилар» деган сўзларини ҳам зикр
қилиб ўтган.
«Бир нарсани вожиб ёки ҳаром дейиш,
бировга савоб ёки азоб бериш, бировни
кофир ёки фосиқ деб ҳукм қилиш Аллоҳнинг
ишидир! Бу бизнинг ишимиз эмас. Биз
фақат Аллоҳ ва унинг Расули харом
деганни «ҳаром» деймиз, ҳалол деганини
«ҳалол» деймиз». Қаранг, нақадар гўзал ва
ҳикматли сўзлар.
чиқараётганлар ўз даъволарига нималарни
асос қилишади? Келинг, буларни бирма-бир
кўриб чиқайлик:
1. Зоҳирий маъноси бенамознинг
куфрига далолат қилувчи бир қанча
хадислар ҳам бор. Балки улар ўша
ҳадисларга асосланишар? Масалан, имом
Муслим ўз «Саҳиҳ»ининг «Иймон
китоби»даги «Намозни тарк қилувчини
кофир демоқ» бобида ривоят қилган ушбу
ҳадисни олайлик.
Яъни: «банда (нинг иймони) билан ширк
ва куфр орасида намознинг тарки бордир».
шарҳида айтади: «Аммо намозни тарк
қилувчи (яъни бенамоз) агар намознинг
вожиблигини инкор этиб тарк қилса, унинг
кофир экани бутун мусулмонлар ижмоъси
билан муқаррардир. Лекин Исломга янги
кириб, намознинг фарзлигидан хабар
топмаган мусулмонлар бундан
мустаснодир». Намоз ўқимаётганлар
мабодо худди ҳозирги аксар бенамозлар
каби дангасалик қилиб намозни тарк
қилсалар-чи? Бу хусусда Ислом уламолари
орасида турли қарашлар бор. Имом Молик,
Шофеъий, салаф ва халафлардан иборат
жумҳур уламолар, имом Абу Ҳанифа ва
куфалик олимлар: «Дангасалик билан
намозни тарк қилганлар кофир эмас, балки
фосиқдир», дейишади.
«бенамозлар умуман кофир» деганлар ҳам
бўлган. Жумладан, имом Аҳмад ибн
Ҳанбалнинг икки ривоятдан бирида шундай
дегани билдирилади. Бу фикрни Али ибн
Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят
қилганлар ҳам бор. Шунингдек,
салафлардан бир жамоа ҳам шу фикрда
бўлган. Абдуллоҳ ибн Муборак, Исхоқ ибн
Роҳавайҳлар ҳам ўшалардан эди.
ҳужжат қиладилар:
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк
келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа
гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким
Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта
гуноҳни тўқибдир» (Нисо сураси, 48-оят).
ҳужжат қилишади: яъни:
«Ким «Ла илаҳа иллаллоҳ» деса,
жаннатга киради...» Имом Нававийнинг
айтишича, жумҳур томон шу икки ҳужжат
асосида юқоридаги, зоҳиран бенамозни
куфрига далолат қилувчи ҳадис ва унга
мазмунан яқин бўлган бошқа ҳадисларга
«Намознинг фарзиятини инкор қилувчилар
кўзда тутилган» деб изоҳ беришган.
динимизда муҳаддислардан кўра
фақиҳларнинг мартабаси баландроқдир.
Зеро, фиқҳсиз ҳадис билан машғул бўлиш
кўпинча йўлдан озишга сабаб бўлади.
«Мадорик» (1-жилд, 96-бет)да Абдуллоҳ
ибн Ваҳбдан шундай ривоят келтирилади:
«У айтади: «Ҳадис йўлдан адаштирувчидир,
фақат фақиҳлар бундан мустасно».
муҳаддисмиз ва на фақиҳмиз! Шундай
экан, фақиҳлар йўлидан борганимиз афзал
эмасми? Ўзимизча ҳадисларга чанг солиб,
аксар умматга қарши йўлдан борсак,
оқибати хайрли бўлмас?!
2. Ўша сўзни айтган биродаримиз
балки: «Амал иймоннинг сиҳҳати учун
зарур» деб ҳисоблар? У шундай эътиқодда
бўлган тақдирда ҳам барибир бу сўзида уни
ҳақ дея олмаймиз. Чунки Аҳли сунна
билиттифоқ амал иймонниг сиҳҳатига эмас,
балки камолига шартдир, деган.
Масалани янада яхшироқ тушуниш
учун, аввало бизга «Иймон нима?» деган
саволнинг жавоби лозим бўлади.
ҳақида Мулло Али Қори роҳимаҳуллоҳ
«Мирқотул-мафотиҳ»нинг аввалги
жузидаги «Иймон китоби»да «ушбу
масалада уламолар ҳар-хил қарашга эга
бўлиб, бу асосан уч хил экани»ни
билдиради:
Биринчиси. Иймон – Пайғамбар
алайҳиссалом келтирган аҳкомларнинг
ҳақлигини чин дилдан тан олиб,
тасдиқлашдир. Агар уни батафсил
далиллари билан билмаса-да, у иймонга
ҳисоб қилинаверади. Бу энг саҳиҳ таъриф
бўлиб, ҳатто муқаллидни (муқаллид – ота-
она ва аждодлари мусулмон бўлгани
туфайли уларга тақлидан ўзини мусулмон
ҳисоблайдиган, аммо ўз далилларини
билмайдиган мусулмон) иймонини ҳам ўз
ичига олади. Яъни, ким дин арконларини
тан олиб, унинг фарзини – фарз, нафлини
– нафл деб эътиқод қилса, у мўмин
дейилаверади. Иймон тарифида аксар
уламолар, имом Ашъарий, муҳаққиқлар ва
тўрт мужтаҳид имом шу мазҳабни
танлашган.
этиб, тил билан иқрор бўлишдир.
Баъзи ривоятларда иқрор иймоннинг
сиҳҳати учун шарт эмас, балки шаръий
хукмлар ижроси учун шартдир, дейилган.
Ҳофизуддин Насафий Абу Ханифа
роҳимаҳуллоҳдан шу таъриф ривоят
қилинганини, имом Мотуридийнинг мазҳаби
хам шу экани ва Ашъарий хам икки
ривоятдан тўғрироғида шу мазҳабда
эканини айтган.
Бошқа ривоятларда келишича эса,
иқрор иймоннинг рукнию, аммо аслий рукн
эмас, зоид рукндир. Шунинг учун ҳам
иқрордан ожиз бўлганда ва мажбурлик
вақтида соқит бўлади. Яна, шунингдек
биров қалбан тасдиқлабоқ тўсатдан вафот
топса, ижмоъга кўра у мўмин ҳисобланади,
дейилган. Тўғриси шуки, иқрор талаб
қилинган вақтда рукн, талаб қилинмаганда
эса шаръий аҳком ижроси учун шарт
ҳисобланади (яъни бир кимсанинг
мўминлигини аниқлаш учун ундан иқрор
талаб қилинсаю у агар иқрорни рад қилса,
уни мўмин дейилмайди. Аммо биров,
масалан ўлиб қолди. Кундалик хаёт тарзи
мусулмонлар билан бирга эди. У мўмин
хисобла...ЕщёИккинчиси. Иймон – қалб билан тасдиқ
этиб, тил билан иқрор бўлишдир.
Баъзи ривоятларда иқрор иймоннинг
сиҳҳати учун шарт эмас, балки шаръий
хукмлар ижроси учун шартдир, дейилган.
Ҳофизуддин Насафий Абу Ханифа
роҳимаҳуллоҳдан шу таъриф ривоят
қилинганини, имом Мотуридийнинг мазҳаби
хам шу экани ва Ашъарий хам икки
ривоятдан тўғрироғида шу мазҳабда
эканини айтган.
Бошқа ривоятларда келишича эса,
иқрор иймоннинг рукнию, аммо аслий рукн
эмас, зоид рукндир. Шунинг учун ҳам
иқрордан ожиз бўлганда ва мажбурлик
вақтида соқит бўлади. Яна, шунингдек
биров қалбан тасдиқлабоқ тўсатдан вафот
топса, ижмоъга кўра у мўмин ҳисобланади,
дейилган. Тўғриси шуки, иқрор талаб
қилинган вақтда рукн, талаб қилинмаганда
эса шаръий аҳком ижроси учун шарт
ҳисобланади (яъни бир кимсанинг
мўминлигини аниқлаш учун ундан иқрор
талаб қилинсаю у агар иқрорни рад қилса,
уни мўмин дейилмайди. Аммо биров,
масалан ўлиб қолди. Кундалик хаёт тарзи
мусулмонлар билан бирга эди. У мўмин
хисобланади ва жаноза ўқиб дафн
қилинаверади). Иқрор хусусидаги икки
ривоят орасини шу усул билан муросага
келтириб, хилоф лафзий экани
ойдинлашади.