Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
#Ҳикмат
Бир шайхдан: "Банда учун тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш афзалми ёки истиғфор (Астағфируллоҳ) айтиш афзалми?", - деб сўрашди. У шундай деди:
"Кийим покиза бўлса, унга хушбўй нарса суртиш ёки сепиш фойда беради. Кийим ифлос бўлса, унга совун ва иссиқ сув фойда беради. Демак, "Субҳаналлоҳ"ни айтиш покиза кишиларнинг хушбўй нарса сепишидир. "Астағфируллоҳ" эса гуноҳкорларнинг совунидир".
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Ҳадис
КИМ УХЛАШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ ОЛСА.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
#кун_ояти
إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ ۖ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ ۚ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ ۗ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ.
«Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхшидир. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир».
(Бақара сураси, 271-оят).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев