Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Ҳикмат
Усмон розияллоху анху айтдилар:
Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
⚜ Аллоҳ уни яхши кўради.
⚜ Бадани соғлом бўлади.
⚜ Фаришталар қўриқлайди.
⚜ Ҳовлисига барака ёғилади.
⚜ Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
⚜ Қалбини "мулойим" қилиб қўяди.
⚜ Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
⚜ Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
⚜ Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди»!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев