(Зикр ҳалқаларидаги "жазба" ҳамда "важд"ларнинг айрим хусусиятлари ҳақида ҳақиқатлар)
Баъзан хаётда ва интернетда сўфийларнинг зикр ҳалқаларига кўзим тушади. Шу қадар жазбага келиб, ғалати харакатлар қилишадики!
Масалан, зикр вақтида ёниб турган оловни ютадилар, сихни баданига суқиб, иккинчи томондан чиқарадилар,ёки кўксларига пичоқ урадилару қон чиқмайди. Замонавий тил билан айтсам, трансга тушишади. Бу ҳолатни қанчалик тариқат ва зикр мажлисларига боғласа боғласин, бунинг динга алоқаси йўқ.
Туркиядаги машҳур шайхлардан бири Жуббали Аҳмад хожа, ўтган йили бир реп қўшиқчининг қўшиқларини танқид қилиб чиққан эди. Репчи ҳам бўш ўтирмасдан Жуббали иштирокида шунақа сохта шайх ва сўфийларнинг трансга тушган зикр мажлисларини клип қилганди.
Мақоламнинг охирида у клипни эълон қилмоқчиман.
Энди эса бу масаланинг жавобини ёзаман. Оқшамсиддин хазратларининг "Рисола-и зикруллоҳ" асаридан бир парча келтирай.
Оқшамсиддин хазратлари ёзади:
"Абул Харис ал- Баноиййа раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Мен зикр халқаларидаги сўфийларнинг важд ҳолига жуда қизиқар эдим. Қаерда зикр мажлиси бўлса, эринмасдан борар эдим. Бир кун ярим кечаси ибодат қилиб ўтирган эдим, эшигим тақиллади. Эшикни очсам бир киши турибди. У менга: "Ҳақ ошиқларидан бир гуруҳ бугун тўпланди, вақтингиз бўлса, Сизни у ерга бошлаб бораман. Шайхимиз сизнинг юзингизни кўришни хоҳлайди, шайхимизни шарафлантиришни хоҳлармидингиз?" – деди.
У билан бирга йўлга тушдим. Кўп юрмасдан бир гуруҳ кишиларнинг халқа бўлиб зикр қилаётганини кўрдим. Улар жойидан туриб менга жой беришди. Шайхи менга: "Изн берсангиз, бу сўфийлар байтлар ўқиса", – деди. Улар аввал зикр ва кейин байтлар ўқишди. Бироз ўтиб ҳар бири важдга келиб бақириб, оҳ-воҳ торта бошлади. Ҳаракатлари жуда ғаройиб эди. Ҳатто ҳавасландим, уларнинг ҳар бири жазбага тушиб ҳушидан кета бошлади. Тонггача бу ҳол давом этди. Шайхлари менга: "Эй шайх, менинг кимлигимни ва бу жамоатимнинг кимлар эканлигини сўрамайсанми?" – деди. Мен ҳам: "Сизга шунчалар маҳлиё бўлдимки, ким эканлигингизни сўрашга ҳам тортиндим", – дедим.
У: "Мен Иблисман,булар эса менинг ўғилларим. Мен бу ишдан икки хил фойда кўраман. Биринчиси, мен ҳам Аллоҳдан айри қолганимдан изтиробдаман, гўзал кунларимни хотирлайман, қалбимнинг ҳароратини тиндираман, иккинчиси, эса суфийларни бу йўл билан овлайман, уларга янглиш бидъат ишларни қилдириб йўлдан ураман", – деди. Ўша заҳоти сесканиб, у ердан қочиб чиқдим. Зикр аҳли хотин эркак аралаш эди. Уйга келгунимча Роббимга сиғиниб келдим".
Ҳар кўринган ялтироқ нарса тилла бўлавермайди. Зикр ҳалқаларидаги важд жуда хавфлидир.
Марзия САЙДАМ
( http://t.me/marziya_saydam)Бу видеога қаранг👇 https://youtu.be/l1jcI0XnICQ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев