Зулқарнайн (а.с.) ярим кеча ўз
қўшини билан бир ғордан ўтиб
борар экан, “Оёғингиз остида
учраган нарсалардан олиб
кетинг” дея амр қилди.
Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп
юрдик, жуда чарчаганмиз, энди
кечаси билан оёғимиздаги
нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб
ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир
гуруҳ: “Қўмондонимиз айтган
экан, бир оз тўплай қолайлик,
буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро,
қўмондонга бўйсуниш керак”, – деб
озгина нарса оладилар. Учинчи
гуруҳ эса: “Қўмондон бежизга
бундай демади, бунда қандайдир
ҳикмат бўлиши керак”, – дея
тўрваларини тўлгунча қўлга
илинган нарсалар билан
тўлдирдилар.
Кун ёришганда қарасаларки,
олтин конининг ёнидан ўтишибди.
Ва оёқларига теккан нарсалар
олтин экан. Буни билганларида
эса, ҳеч нарса олмаган биринчи
гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик а! Нега
қўмондонимизнинг гапига
кирмадик, қанийди олганимизда...
Битта бўлса ҳам олсайдик”, – деб
пушаймон бўлдилар. Озгина олган
иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна
озгина олсак эди.
Чўнтакларимизни,
халталаримизни тўлдирсак бўлар
экан...” – деб қолишди. Кўп олган
учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз
нарсаларимизни ташлаб
юборсайдик, кўпроқ олсайдик.
Ҳамма нарсаларимизни
тўлдирсайдик. Бундан ҳам кўпроқ
олиб қолсайдик...” – дея кўп
олганларига қарамай барибир
хафа эдилар.
Хулоса урнида шуни айтамизки,бу
дунеда хам охиратимиз учун
захира туплаб куйайлик илло
манзилга етгач афсус килишдан
фойда йук.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев