Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугун яхши ўйин бўлди. Интенсив ва динамик футбол гувоҳи бўлдик. Бир жамоа ҳужум қилган бўлса, иккинчи жамоа яхши ҳимояланди. Ижобий натижа қайд этганимиздан хурсандман. Ғалабасиз серияга барҳам бера олдик. Бугунги уч очко футболчиларга янада кўпроқ иштиёқ тақдим этади. Мусобақа жадвалидаги ўринлар учун кураш янада қизийди", - дея таъкидлаб айтиб ўтди Виталий Григорьевич.
- Бугун учрашувда асосий таркибда ўзгаришлар бўлди. Ушбу ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?
- Тўлиқ кўнглим тўлди дея олмайман, сабаби ҳар доим вазиятни яхшилашга имконият бўлади. Имкон қадар максимал тарзда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Чизиқлар ўртасидаги тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Жамоа ўйини худди Швейцария соатлари каби аниқ бўлиши керак. Биз шунга интиламиз. Ҳозир эса хатолар бор, лекин бугунги натижадан хурсандман.
- Бугунги ғалаба жамоамиз тарихидаги 500-ғалаба бўлди. Ушбу тарихий ғалабани кимгадир бағишлайсизми?
- Биринчи навбатда бу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски. Мавсум аввалида, улар биздан яхшироқ натижалар кутишганди. Жамоа аъзолари эса ушбу ғалабани оила аъзоларига бағишлашса керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев