Предыдущая публикация
#u599059c175s##u2ceb1925efs#.#u599059c175s##u2ceb1925efs#.#u599059c175s#
Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт.
Эркакнинг, бошига тушса ҳам ишлар,
Баъзан, кўзларига, тўлса ҳам ёшлар.
Бу бир кам дунёда, недир кам бўлар,
Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт!
Эгилса, эгилсин номоз устида,
Мўжизалар,тўла дуо остида.
Ташвишларни ортиб юрар жустида,
Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт!
Юрса,турса ўйлар рўзғор камини,
Билдирмайди,сира ичда ғамини.
Кўрсатмайин артар,кўзда намини,
Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт!
Эгилса, эгилсин, бошлар номозда,
Аллоҳга ибодат қилсак ҳам озда.
Булар ҳам бир савоб, ажри ҳам созда,
Бу бошлар, эгилсин, фақат номозда!
✍ Мадина Рахимовна
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12