Олам ёруғ, кунлар чароғон,
Осмон мовий, булутлар гирён.
Сен дунёни кўрмайсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
Гавжум шахар, хаёт авжида,
Умр ўтар, йиллар мавжида.
Қолганмисан ўйлар базмида,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
У нимадир, соядек юрган,
Юрагингни пичоқсиз сўйган.
Хуснинг бузиб, ажинлар солган,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
Кулгуларинг қаерда сарсон,
Кўзларингда қотганми армон.
Қандай тирик юрибсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
Тонг отганин билдингми, ўзи..
Гул очилди, кўрдингми, ўзи...
Ҳеч ўзингни суйдингми, ўзи...
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
Нега кўзинг ёнмайди сира,
Нигоҳларинг бунчалар хира.
Ўтмишни қўй, атрофга қара,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
Аёл қадри бир япроқ эмас,
Хазон бўлсанг, тупроқ аямас.
Ўзингни сев, ўзгани эмас,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев