Она юртимиз ҳар доим
ўзининг мард, жасур
йигитлари билан фахрланиб
келган. Йигитларимиз ота-она
ва оиласини, ўзи яшаётган
юрт тупроғини муқаддас
билиб, Ватан ҳимояси учун
доимо шай туришни бурч деб
ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя
қилиш асосан йигитлар
зиммасида бўлганлиги боис,
оилаларда ўғил болалар
тарбиясига алоҳида эътибор
берилган: уларни мустаҳкам
иродали, қатъиятли, юрт иши
учун фидойи инсонлар қилиб
тарбиялашга ҳаракат
қилишган.
Мамлакатимизнинг мард,
шижоатли, ўктам йигитлари
армия хизматидан заҳирага
бўшатилганларидан кейин
ҳам ҳарбий хизматдаги каби
ғайрат-шижоат билан юрт
равнақи йўлида турли
соҳаларда фидокорона
масъулият билан меҳнат
қилмоқдалар. Ушбу
байрамнинг нишонланиши
халқимизнинг ўз армиясига
нисбатан чексиз ҳурматини,
йигитларига нисбатан
ифтихорини билдиради.
Форумимиз қизлари номидан
барча Ватан ҳимоячиларини
ушбу муборак байрам билан
табриклаймиз ҳамда уларга
оилавий тинчлик-
хотиржамлик, соғлиқ-
саломатлик тилаб қоламиз.
Ҳаётингиз доимо шараф ва
зафарларга тўлиқ бўлсин.
Ватанимиз осмони доимо
мусаффо бўлиши учун ҳар
доимгидек ўз куч-
ғайратингизни аяманг!
Байрамингиз муборак!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев