Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий ўзи боқаётган кишиларидан ва аёлидан беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳабдир.
***
Хонадон аҳлидан ҳар бири, ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан ишлайдиган фарзанд, фитр закотини ўзи беради. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.
***
Фитр садақа бериш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидаги вақтдир.
***
Фитр садақасини ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уч кун олдин берардилар.
***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.
***
Фитр закоти маълум ўлка одамлари одатда нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Маълум ўлкада ўша ер аҳолиси истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлка аҳолиси истеъмол қилса ҳам.
***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Ҳозирги кунда арпа ва хурмодан бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки арпа ейилмайди, хурмо эса таом эмас, мевага айланган.
***
На Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва на саҳобалардан фитр закотининг қийматини чиқариш собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқдаги муҳтож ўлкаларга ғамхурлик қилиш каби эзгу амаллар мақсадида пулда бериш жоиздир.
***
Фитр закоти закот берувчининг ўлкасида берилиши афзал. Муҳтожроқ ўлка топилса, ўша ерга жунатиш жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, пулда жўнатилади.
***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.
Шайх Абдулазиз Торифий
@HavaskorTarjimonlar
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
.
60. Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.
.
И з о ҳ. Закот Ислом динидаги фарз амалларидан биридир. Маълум миқдорда бойликка эга бўлган киши шу пулдан қирқдан бирини закот қилиб бериши фарздир. Юқоридаги оятда мана шу закотни кимларга бериш лозимлиги аниқ белгилаб берилган. Демак, мазкур кишилардан бошқа бировга берилган закот Ислом назарида мақбул эмас.