__________________
.
– Хаж билан умрани пайдар-пай амалга оширишлик.
.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ.
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Ҳаж билан умрани кетма-кет адо этинглар. Зеро, иккиси худди босқон темир, тилло, кумушнинг кирини кетказганидек фақирликни, гуноҳларни кетказади. Мабрур ҳаж мукофоти фақат жаннатдир”
(Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ).
Мабрур ҳаж барча шартлари ўрнига қўйиб, мукаммал адо этилган ҳаждир (Муборакфурий, “Туҳфатул аҳвазий”).
Ҳаж билан умрани кетма-кет бажариш умра қилган бўлса, ортидан ҳаж қилиш ёки аксинча, ҳаж қилган бўлса, кетидан тезда умра қилишдир (“Ҳошиятус Синдий”).
Демак, ҳаж ва умра ибодатини кетма-кет адо этган киши зоҳирий маънода бой бўлади, ботиний маънода қалби бойийди, гуноҳлари ювилади.
Одатда, ҳаж ва умра амаллари йўлга қодир, тиббий, моддий жиҳатдан қурби етадиган кишиларга фарздир. Бундан чиқди, банда бойлиги шукрини адо этса, мол-мулки янаям кўпаяди, қалби қаноатли бўлади, гуноҳлари тўкилади.
"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
қилиш қодир бўлган инсонга фарз.
Кўпчилик уламолар наздида қодир бўла туриб кечиктириш жоиз эмас.
Ҳаж қилишга қодир бўлиб, ҳаж қилишни кейинги йилларга қолдирса гуноҳкор бўлади деб фатво беришган. Мана шу тўғри фатво.
Қарзини тўлашга имконияти бўлмаган қарздорларга ҳаж қилиш фарз бўлмайди.
Шайх Абдулазиз Торифий.
https://t.me/Ilm_media