Биз билган фаришталар вазифалари Фаришталарга жуда кўплаб хилма-хил вазифалар юклатилган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинган: 1. Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амийн деб ҳам номланган. Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш вазифасига тайин қилинган. 2. Микоил алайҳиссалом. Микоил алайҳиссалом ёмғир ва набототларга вакил қилинган. 3. Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Уламолар сурни Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган шохга ўхшаш нарсадир, деганлар. 4. Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар,“Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса: “ Ўлим фари...ЕщёБиз билган фаришталар вазифалари Фаришталарга жуда кўплаб хилма-хил вазифалар юклатилган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинган: 1. Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амийн деб ҳам номланган. Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш вазифасига тайин қилинган. 2. Микоил алайҳиссалом. Микоил алайҳиссалом ёмғир ва набототларга вакил қилинган. 3. Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Уламолар сурни Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган шохга ўхшаш нарсадир, деганлар. 4. Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар,“Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса: “ Ўлим фариштасининг исми Қуръонда келмаган, аммо Аҳли Сунна унинг исми “Абдуллоҳ” маъносини ифодаловчи “Азроил” эканини эътироф этадилар”, дейилган. 5. Малакул мавтнинг ёрдамчилари. Ушбу ёрдамчилар икки турга бўлинади: 1. Раҳмат фаришталари; 2. Азоб фаришталари. 6. Бандаларнинг ризқларига вакил қилинган фаришталар. Бу фаришталарнинг асосий вазифалари тўғри йўл билан ризқ топишга ҳаракат қиладиганларнинг ризқ топиш йўлларини енгиллаштиришдир. Тўғри йўлдан озган кимсаларни эса ўз ҳолларига ташлаб қўядилар. 7. Аршни кўтариб турувчи фаришталар. Қуръони каримда зикр қилинишича, баъзи фаришталар Аршни кўтариб туришга тайин қилинганлар. 8. Ризвон. Бу фаришта жаннатга қўриқчи ва у ерда хизмат қиладиганларга бошлиқ ҳисобланади. 9. Жаннат хизматчилари. Бу фаришталар жаннатга кирганларга хизмат қилиш учун тайин қилинганлар. Жаннатийлар хизматига шай бўлиб турган фаришталарнинг ададини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. 10. Забония. Улар ўн тўққизта фаришта бўлиб, уларни Аллоҳ таоло дўзахга кирганларни азоблаш ишига тайин қилган. Забонияларнинг бошлиғи Молик деб аталади. Қуръонда дўзахга тушганларнинг азобга чидай олмасдан Моликка нидо қилишлари хабар берилган. 11. Ҳурматли ёзиб турувчилар. Бу фаришталар башариятнинг қилаётган ишларини ёзиб боришга тайин қилинганлар. Улар инсонларнинг қилаётган барча яхшию ёмон ишларини ёзиб борадилар. Ҳар бир балоғатга етган, ақли расо бўлган инсоннинг иккала тарафида ҳам фаришта бўлади. Ўнг тарафидаги фаришта унинг солиҳ амалларини, чап тарафидаги фаришта эса ёмон ишларини ёзиб боради. 12. Сақловчи фаришталар. Бу фаришталар инсонни жин, шайтон ва турли офатлардан сақлаш ишига тайин қилинганлар. 13. Бачадонга тайин қилинган фаришта. Бу фаришта отадан онанинг бачадонига уруғ тушишидан бошлаб, унинг ривожланиш босқичлари ҳақида Аллоҳ таолога ҳисобот бериб боради. Ҳомиланинг ўғил, ё қиз бўлишини, бахтли ё бахтсиз бўлишини Аллоҳ таолодан сўрайди. 14. Тоғлар фариштаси. Ушбу фариштани Аллоҳ таоло тоғларга тайин қилган. Ҳадиси шарифларда тоғлар фариштасининг пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бергани ва у зот билан гаплашгани хабар берилган. 15. Кезиб юрадиган фаришталар. Ушбу фаришталар ер юзида айланиб юришга тайин қилинган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматларининг саломини етказиб турадилар. 16. Дуо фаришталари. Ушбу фаришталар дўсту биродарлари ҳақига махфий ҳолатда хайрли дуо қиладиганларнинг устига тайин қилиб қўйилган. Бу фаришталар дуо қилувчига “Омийн, сенга ҳам шундай бўлсин” деб турадилар. 17. Бандаларнинг руҳларини юқорига олиб чиқадиган фаришталар. Бу фаришталарга вафот этган бандаларнинг руҳларини юқорига олиб чиқиш вазифаси юклатилган. 18. Мункар ва Накир. Бу фаришталарнинг номлари “Нотаниш” маъносини англатади. Чунки булар маййитга нотаниш бўладилар. Маййит улардек кўринишни олдин кўрмаган бўлади. Бу иккала фаришта қабрга қўйилган инсонларни сўроқ-савол қилишга тайин қилинганлар. Ҳадиси шарифларда ушбу фаришталардан бошқа ҳам кўплаб ишларга вакил қилинган фаришталар ҳақида хабар берилган.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 2
Фаришталарга жуда кўплаб хилма-хил вазифалар юклатилган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинган:
1. Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амийн деб ҳам номланган. Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш вазифасига тайин қилинган.
2. Микоил алайҳиссалом. Микоил алайҳиссалом ёмғир ва набототларга вакил қилинган.
3. Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Уламолар сурни Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган шохга ўхшаш нарсадир, деганлар.
4. Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар,“Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса: “ Ўлим фари...ЕщёБиз билган фаришталар вазифалари
Фаришталарга жуда кўплаб хилма-хил вазифалар юклатилган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинган:
1. Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амийн деб ҳам номланган. Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш вазифасига тайин қилинган.
2. Микоил алайҳиссалом. Микоил алайҳиссалом ёмғир ва набототларга вакил қилинган.
3. Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Уламолар сурни Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган шохга ўхшаш нарсадир, деганлар.
4. Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар,“Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса: “ Ўлим фариштасининг исми Қуръонда келмаган, аммо Аҳли Сунна унинг исми “Абдуллоҳ” маъносини ифодаловчи “Азроил” эканини эътироф этадилар”, дейилган.
5. Малакул мавтнинг ёрдамчилари. Ушбу ёрдамчилар икки турга бўлинади:
1. Раҳмат фаришталари;
2. Азоб фаришталари.
6. Бандаларнинг ризқларига вакил қилинган фаришталар. Бу фаришталарнинг асосий вазифалари тўғри йўл билан ризқ топишга ҳаракат қиладиганларнинг ризқ топиш йўлларини енгиллаштиришдир. Тўғри йўлдан озган кимсаларни эса ўз ҳолларига ташлаб қўядилар.
7. Аршни кўтариб турувчи фаришталар. Қуръони каримда зикр қилинишича, баъзи фаришталар Аршни кўтариб туришга тайин қилинганлар.
8. Ризвон. Бу фаришта жаннатга қўриқчи ва у ерда хизмат қиладиганларга бошлиқ ҳисобланади.
9. Жаннат хизматчилари. Бу фаришталар жаннатга кирганларга хизмат қилиш учун тайин қилинганлар. Жаннатийлар хизматига шай бўлиб турган фаришталарнинг ададини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.
10. Забония. Улар ўн тўққизта фаришта бўлиб, уларни Аллоҳ таоло дўзахга кирганларни азоблаш ишига тайин қилган. Забонияларнинг бошлиғи Молик деб аталади. Қуръонда дўзахга тушганларнинг азобга чидай олмасдан Моликка нидо қилишлари хабар берилган.
11. Ҳурматли ёзиб турувчилар. Бу фаришталар башариятнинг қилаётган ишларини ёзиб боришга тайин қилинганлар. Улар инсонларнинг қилаётган барча яхшию ёмон ишларини ёзиб борадилар. Ҳар бир балоғатга етган, ақли расо бўлган инсоннинг иккала тарафида ҳам фаришта бўлади. Ўнг тарафидаги фаришта унинг солиҳ амалларини, чап тарафидаги фаришта эса ёмон ишларини ёзиб боради.
12. Сақловчи фаришталар. Бу фаришталар инсонни жин, шайтон ва турли офатлардан сақлаш ишига тайин қилинганлар.
13. Бачадонга тайин қилинган фаришта. Бу фаришта отадан онанинг бачадонига уруғ тушишидан бошлаб, унинг ривожланиш босқичлари ҳақида Аллоҳ таолога ҳисобот бериб боради. Ҳомиланинг ўғил, ё қиз бўлишини, бахтли ё бахтсиз бўлишини Аллоҳ таолодан сўрайди.
14. Тоғлар фариштаси. Ушбу фариштани Аллоҳ таоло тоғларга тайин қилган. Ҳадиси шарифларда тоғлар фариштасининг пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бергани ва у зот билан гаплашгани хабар берилган.
15. Кезиб юрадиган фаришталар. Ушбу фаришталар ер юзида айланиб юришга тайин қилинган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматларининг саломини етказиб турадилар.
16. Дуо фаришталари. Ушбу фаришталар дўсту биродарлари ҳақига махфий ҳолатда хайрли дуо қиладиганларнинг устига тайин қилиб қўйилган. Бу фаришталар дуо қилувчига “Омийн, сенга ҳам шундай бўлсин” деб турадилар.
17. Бандаларнинг руҳларини юқорига олиб чиқадиган фаришталар. Бу фаришталарга вафот этган бандаларнинг руҳларини юқорига олиб чиқиш вазифаси юклатилган.
18. Мункар ва Накир. Бу фаришталарнинг номлари “Нотаниш” маъносини англатади. Чунки булар маййитга нотаниш бўладилар. Маййит улардек кўринишни олдин кўрмаган бўлади. Бу иккала фаришта қабрга қўйилган инсонларни сўроқ-савол қилишга тайин қилинганлар.
Ҳадиси шарифларда ушбу фаришталардан бошқа ҳам кўплаб ишларга вакил қилинган фаришталар ҳақида хабар берилган.