«Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айтинг : «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» (Нур: 31-оят),
.
«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар!» (Аҳзоб: 59 оят),
.
«Эй муъминлар Пайғамбарнинг (саллаллоху алайхи васаллам.) аёлларидан бирор нарсани сўрасангиз, олдиларига кириб эмас, парда ортида туриб сўранг!»
(Аҳзоб: 53 оят).
1. «Химар»(рўмол) бу аёл киши бошини ёпадиган кийим. «Ад - дорбу ъала жуюб» рўмолни бўйин ва кўксларини беркитиш учун тушириш демак.
2. «Жилбоб» бу Марокашда кенг тарқалган, бошга кийиладиган (капюшон) ва енги бор, кенг, узун кийим.
3. Ҳижоб - бу парда, тўсиқ.
Либос икки хилдир!
Биринчиси:
Жисмни беркитади. Бу Аллоҳ ва Унинг Росули буюрган, кийиш фарз бўлган либос.
Иккинчиси:
Нафс ва қалбни тўсадиган либос. Бу биринчисидан ҳам муҳим. «Тақво либоси, ана ўша яхшидир» (Аъроф: 26 оят).
Кўпчилик аёллар жисмларини беркитсалар - да, тақво либосига эга эмаслар. Уларда ҳам тақво, ҳам қоматиларини беркитадиган, фарз қилинган либос бўлиши шарт. .
::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
Риёзус_солиҳийндан.
Абу Зарр Жундуб ибн Жунода р.а. ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабалдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ «Қайси жойда бўлмагин, Аллоҳдан қўрқ. Ёмонликка яхшиликни эргаштиргин. Уни ўчириб юборади. Одамларга чиройли хулқ билан муомала қил», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев