12-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: Назли.
— Тинчликми? Гулҳаё нарсаларини йиғаётган дугонасига ёнига кирди
— Уйимга кетяпман, бу ерда сенгаям оғирлигим тушяпти.
— Ким айтди, оғирлигинг тушяпти деб? Хоҳлаганингча қолавер.
— Йўқ, кета қолай. Нафосат деразадан ташқарига қараб-қараб нарсаларини сумкасига жойлаштирди.
— Соғиндим деб қўя қол. Майли ярашиб олганинг яхши. Уйга келиб-келиб тургин. Кутаман яна.
— Хўп. Нафосат дугонаси билан хайрлашиб машинада кутиб турган Шаҳриёрнинг ёнига борди.
— Нима бўлди? Гулноза Нафосатга қаради.
— Ойи, сиз ҳам билгансиз Нафосатнинг ҳомиласи борлигини. Манам билдим. Билиб қолдим. Дугонасиникида дугонасига ялиниб нарса айтгунча менга айтгани яхши, оғринмасдан олиб келаман. Кейин дугонасининг уйи хавфсиз эмас. Шундан олиб келдим. Иккингиз ҳам яхшилаб тазиримни бердингиз.
— Ажаб бўлсин-да. Гулноза Нафосатни бағрига босди. — Аданг ишда Нафосат мен билан ухлайди, куни билан иш қилганимга чарчаганман, туни билан оёқларимни массаж қилиб чиқади. Аданг бир ойга сафарга кетган, бир ой мен билан ухлайди. Нафосатга айёрона қараб қўйиб — Мен билан ухлайсан-а, қизим -деди
— Албатта, ойижон. Уйгаям сиз учун келдим. Она боладек бўлиб кетган қайнона-келин қўл ушлашиб ошхона томон юришди...
— Ойии, адолат қилинглар, ахир... неча кун шу қизингизнинг ортидан сарсон бўлдим-ку, яна бир ой... адолат қани...
— Adolat isn't here... Нафосат кулганча қаёнасини қўлтиқлаб кириб кетишди...
Орадан кунлар ўтди...
— Сиздан нафратланаман. Тушуняпсизми? Нафратланаман... ўғлингизга шу йўсинда тарбия беряпсиз. Яна бир ками етаклаб келмаганингиз қолди. Олиб келинг униям. Тунда уйига кириб келган эрига арзи ҳол қилди.
— Жим, бошими оғритма. Бориб ухлагин, нимага келмасимдан жанжални бошлайсан.
— Сизда виждон йўғакан. Эссиз сизга кетган умрим. Ачинаман ҳаммасига ачинаман сизга айтган гапларимгаям ҳамма ҳаммасига... Асила йиғлаганча хонасига кириб кетди.
— Ачинсанг кетаман уйдан шуни хоҳлаяпсанми? Кетаман кўнглинг хотиржам бўлсин... орқа ўгириб ўтирган Асила Шамсиддинга қаради.
— Нима қиляпсиз? Нима бизни ўша фоҳишага алмашасизми? Қадримиз йўқми шунчалик. Севиб уйлангансиз-ку. Бизни ҳам қадрланг. Ҳеч бўлмаса болангизни ўйланг.
— Севги ўша вақтда ўтиб кетди... аёлининг гапларига парво қилмай кўчага чиқиб кетди... Яна қайтиб кириб боламни таъминлаб бераман. Ҳечам хавотирга тушма.
— Адаси...
Асила ерга ўтирганча қолди... эшикни қарс этиб очиб чиқиб кетган Шамсиддиннинг қайтиб киришини кутарди...
— Кетаман, тонг отиши билан кетаман сабрим тугади... одам деган ҳам шунақа бўладими? Инсофсиз... эссиз сенга кетган умрим... эссиз шунча кўз ёшларим... фоҳишаларинг билан бирга ўлиб кет... Қиёматда жавоб беришни ҳам ўйламайди... умримни еб битирди...
Асила бўйнига тушиб қолган рўмолини олиб ҳовлидан уйга кириб кетди...
Ухлаб ётган ўғлига қараб ичи ачишди... Шамсиддин уйга эрта келса айтаман деган сюрпризи ёдига тушиб қўлларини қорнига олиб борди... нодон отанинг иккинчи фарзанди... Аллоҳга ҳуш ёқмаган бир гуноҳим борки, менга Шамсиддиндек эрни раво кўрди...
— Болагинам... бошқа сабрим қолмади... отасиз катта бўлишга мажбурсизлар... ўзим истамайман, лекин бошқа мадорим йўқ... бошқа сабр қилолмайман... кўчага чиқма дея эшикларни мен учун тамбалади... ўзи эса тамбалаган эшик ташқарисида хоҳлаган ишини қилиб юрибди...
Тонгдан кетаман...
Ёшларини артиб кийимларини йиғишга тушди...
— Кечир... кечиринглар... сизларни бу ота билан тарбия қилишни истамайман... эрта қиморида мени ютқазиб қўйса нима қиламиз... кетишимиз керак... ўзим сизларни соғлом муҳитда тарбия қиламан...
Асила ҳали туғилмаган боласи билан гаплашар... гоҳ гоҳида қўлини қорнига олиб бориб қўяр... Яна ишида давом этарди...
🍃🍃🍃
— Чиқмайсан. Уйда ўтирасан, мен нима десам шуни қиласан, тушундингми?
— Ахир, ойимни кўришга-ку... рухсат беринг.
— Бермайман. Тўйдан олдин шунча дайдиганинг етади, энди уйда мени айтганимни қилиб ўтирасан.
— Сизга мумкин-а, фақат? Кўчада қизлар билан юриш, сизга мумкинми?
— Ҳеэ ким айтди қизлар билан юрибди деб. Қизнинг бўйнидан сиқди.
— Биламан ишга деб кўчада фоҳишалар билан юрасиз...
Юзига тарсаки тушгани сабаб йигитга кўзларини ола-кула қилиб қаради...
— Сен учун ишлаяпман. Фоҳишалар билан тўйдан кейин юрмаганман ундан олдин ҳам фоҳишаларга қайрилиб қарамаганман. Юришимни хоҳлайсанми? Уйга олиб келаман ёнингда юраман айтган фоҳишаларинг билан.
— Сиз қилган ишни менам қила оламан. Менам юраман... иккинчи бора тарсаки тушиб ҳам тили тийилмаган Севинч учинчи тарсакини сотиб олди...
Эшикни устидан қулфлаб кетган эри ортидан бақирганча қолди...
Тонг ҳам отди... қуёш секин бош кўтара бошлади...
Асила ўғли билан ўзига нонушта тайёрлаб кетишга тайёрланди. Абедга яқинлашиб қолганда зарур нарсаларини олди-ю, эшикни қулфлаб кетди...
Уйига етиб боргач нимага келганини яширди...
— Қизим, эртага туғилган кунинг эди, шунга бормоқчи эдик-ку
— Йўғе ойи, туғилган кун қилмаймиз, бир-икки кун ётиб кетишга келдик.
— Аниқми? Ҳеч бунақа ётгани келмасдинг.
— Аниқ, вой ойи, нега ишонмайсиз. Сизларни соғиндик. Имрон иккимиз уйда зерикиб кетдик. Шундан туғилган кунимда ҳам шу ерда қолгани келдик. Зўрға табассум қилишга уринган Асила онасини қучди...
— Тинчлик бўлса унда яхши. Туғилган кунингни уйда нишонлаймиз унда, яна олдингидек бир оила бўламиз. Адангга айтай келаётганда нарсалар олиб келсин, эртага бир байрам қиламиз.
— Хўп ойи... Асила бўғзига тиқилган аччиқ аламни чиқазолмай кўзларини яширди...
— Вой, ассалому алайкум акажон яхшимисиз... Нафосат ҳовлига кириб келган Шамсиддинни кўриб шошиб қолди. Шомга яқин келмасди-ку, нима қиляпти?
— Ваалайкум ассалом, келин яхшимисиз. Ойим уйдами?
— Ҳа, уйдалар, уйга киринг, телевизор кўриб ўтирибдилар.
Нафосат олиб келаётган овқатини яна қайтариб ошхонага олиб кириб кетди. Шамсиддинга ҳам қуйди-да, олиб кирди.
— Ассалому алайкум ойи, яхшимисиз.
— Ваалайкум ассалом яхшиман, нега битта ўзинг келдинг, Асила қани?
— Овқатланайлик кейин гаплашамиз.
Овқат ейишаркан хона сув қуйгандек жимжит хонтахта атрофида ўтирганлар чурқ эмасди...
—Раҳмат, қизим. Овқатинг зўр чиқибди, энди йиғиб олавер. Оғир кўтарма.
— Тур, хотинингга қарашиб юбор, кўча совуқ идиш-товоғига қараш. Гулноза Шаҳриёрга гапирди-ю, нигоҳларини Шамсиддинга қаратди.
— Гапир, нима бўлди, Асила қани?
— Кетди, Асила.
— Қаёққа кетади? Эртага туғилган куни бўлса нимага кетади? Чиройли совға олиб қўйгандим унга.
— Кеча кеч келгандим, минғирлаб бошимни қотирганди уйдан чиқиб кетгандим эрталабга келсам йўқ.
— Зўр қилибди кетиб, қачонгача ман ушлаб ўтирардим уни. Сен болага гап таъсир қилмайди. Бетинг эшик терисидан ҳам қаттиқ. Ҳайф сенга. Увол сенга Асила. Нимага келдинг, қорин тўйдирганими? Йўқол қайтиб келма овқат йўқ сенга. Хурсанд бўлиб ўтиргандим ўғлим ўзгарди дея ўзгармаганакансан. Яна ўша Холидами баломи баттар билан юрибсанми? Уят сенга, ўғлингга шунақа тарбия беряпсан. Ёшлигингда сени бўш қўйиб бекор қилганаканмиз. Бетарбия бўлиб катта бўлдинг. Шамсиддин кўзимга кўринма, йўқол. Асилани олиб келмайман. Ўзинг нима қиласан олиб келасанми, йўқми қизиқмас. Кет, асабимни буздинг...
— Ойи, ўзиям минғир-синғир қилади. Келмасимдан гапираверади, гапираверади..
— Бор, кет. Асиладан шикоят қилгунча ўзингни тўғри йўлга бошла...
Шамсиддин Гулнозага бошқа гапирмасдан чиқиб кетди...
Машинасига ўтириб, уйи томон кетди.
— Аллоҳим ўзинг сабр бер! Бу нимаси-а нимаси. Хотинини ўйламайди, хотин майли ўғлини ўйламайдиган қанақа ота бўлди бу... Гулноза бошини ушлаб хаёлга берилди...
— Ойи, ҳеч нарса керакмас, сизларни кўргани келдик, ахир. Салатга масаллиқларни тўғраётган Моҳидилга қаради.
— Йўғе қизм. Қиламиз, бир ётгани келиб қолибсан байрам қилайликда.
Асила бироз тин олгач яна гапирди
— Ойи, бирорта тикув цехига ишга жойлашаймикин-а, тикишни биламан, қизиқаман.
— Бола билан қийналасан-ку, уни қараб туриш керак.
— Ойижонгами ёки сизгами ташлаб кетардим.
— Қишдан чиқиб ол қизим, ёки пулдан камчилик борми. Моҳидил қилаётган ишини тўхтатиб, дастурхон попугини ўйнаб ўтирган қизига қаради.
— Йўқ, ойи ҳаммаси жойида. Турмушга чиққанимдан буён тикув қилмадим, олдин ҳеч бўлмаса ўзимга кўйлак тикардим. Тўйим деб тикув машинамни ҳам сотиб юборгандим, энди бекор қилибман деб ўтирибман.
— Буни мен биланмас куёв билан маслаҳатлаш. Менга қолса қишни чиқазиб ол, ана ундан кейин бемалол жойлашсанг бўлади.
— Куёвизга икки йил олдин айтгандим, ишламайсан деганди, эндиям йўқ деса керак.
— Эрингнинг айтганини қилиб ўтир унда. Моҳидил яна ишида давом этди.
— Нафосат, қизим. Тайёргарлик кўр бугун опангнинг туғилган куни, қуданикида экан шу ерга борамиз. Гулноза эрталабги нонуштадан кейин талвасага тушиб қолди.
— Аммамникида эканми, опам. Нафосат ҳайрон Гулнозага қаради.
— Ҳаа, уйга келайлик айтиб бераман Шаҳриёр ишга кетаётганда ташлаб ўтиб кетади, бўла қол қизим.
Нафосат тайёрланиб чиқди.
Манзилга етиб келишгач хонадон эшигини тақиллатиб уйга киришди. Хурсанд кутиб олган Моҳидил меҳмонхонага олиб кирди.
Асила ҳам ҳеч нима бўлмагандек суҳбатлашарди-ю, лекин қувонч йўқ эди...
Қаҳрамон келиб шашлик қилди... ҳамма бахтли, ҳамма шод... фақатгина Асилада ҳаммаси тескариси... икки кўзи дарвоза эшигига қадалган... ҳовлига чиқса ҳам шу эшикка қарайди... уйга кирса ҳам...
Қиш кунлари соат тўртдан ўтди...
Гулноза Асилага бриллиант узук-зиракни топшириб, Шаҳриёрга қўнғироқ қилди...
— Ўтирмадингизлар яна озгина
— Уйга борайлик, Шаҳриёрам ишдан келаётганакан биратўла олиб кетади...
Орадан озгина вақт ўтгач эшикда машина тўхтагани сабаб, ҳаммалари ташқарига чиқишга отланишди... эшикдан кириб келган одам уларнинг кутгани эмас эди...
— Ия, ия келинглар. Қаҳрамон эшикдан кириб келган Шуҳрат билан Башорат онани кутиб олди.
Асила кутган инсоним дея хурсанд бўлаётганди... яна қовоқлари уйилди...
Ҳаммалари омонлашиб яна иссиқ уйга киришди... Шаҳриёр ҳам келиб улар билан анча вақтгача ўтирди.
— Ана қарая, қизим. Ойингда ишим бориди, сенам шу ерда экансан мана бу туғилган кунингга Башорат ёнида бор пулни Асилага тутқазди...
Одамлар борлигидан фойдаланган Гулноза Асилани бошқа хонага олиб кирди.
— Менга қаранг, қизим. Эртага кунни кечроқ қилиб меникига келинг. Бу ерда ота-онангиз билиб сиқилиб ўтиришмасин, хўпми.
— Ойижон етар шунчаси у уйга бормайман.
— Қизим, у уйгамас меникига келасиз. Шу ерда қандай яшасангиз бизникида ҳам шундай яшайсиз. Шамсиддин олиб кетаман десаям ўзим бермайман сизни. Эртага келинг, хўпми, ёки кечги вақтга Шаҳриёрни жўнатаман ишдан чиқишига сизни олиб кетади.
— Хўп, ойижон...
Асила ота-онасини сиқилишини ўйлаб, яна кўнгли юмшоқлик қилиб рози бўлди...
Ҳаммаси ярим тунда уйларига қайтишди...
— Қизим, эринг келмади. Яхшимисизлар.
— Яхши, ойижон. Ишидан бир кунлик сафарга жўнатганди. Шундан келолмади.
— Ҳа, яхши. Орангиз яхши бўлса бўлди. Қайнонанг яхшида. Қара совғасини... Моҳидил кўзлари ёниб узук-зиракка қарарди.
Асиланинг кўнглини ҳатто шу ҳам кўтара олмади... у ҳали ҳам умид билан телефонига қараб ўтирарди...
— Нафосат, аканг келса уйга ҳеч нима ёзма олдига, овқат ҳам берма, чой ҳам берма... хотин хафа қилишни энди кўради.
Нафосат ҳамма гапни тушунди-ю, Гулнозага хўп деди.
— Бир бора қўнғироқ ҳам қилмади-я... бир-бора... ўғлим яхшими ҳам демади... Асила ўғлини ухлатгач ўз хаёллари билан гаплаша бошлади... Қаерда хато қилдим... ўзгарсаям яна ўша ҳолига қайтяпти... мана бугун ҳам қай биринидир қучоғига олиб ётибди... одам шунчалик ҳам бўладими... кўзларига ёш келиб бошини ёстиққа қўйди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5