2-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Мафтуна Абдуллаева.
- Олиб кел.
Бир оз ранжиган ҳолга кириб олгандим. Меҳрож ака чой ичгунча ўрнимга чўзилдим. У эса менга ер остидан қараб қўйиб чой ҳўпларди.
Мен бир нарсаларни маъюс ўйлаб ётган одамдек шифтга термулиб турардим. Аслида уруш ~жанжал, пичингдан кўра яхшироқ натижа олганимдан ҳурсанд эдим.
Аммо бу методга амалга қилиш қийин экан. Шунча вақтдан бери ўйлаган нарсамни айтиб ўрганган эмасманми, баъзан тилим тиёлмасдим. Шундай пайти келишувга мувофиқ гаров муддатини бир кунга сурардим.
Орадан икки ҳафтача ўтгач, бўлмади. Меҳрож ака билан барибир қаттиқ тортишиб қолдик. Гап мактаб давридаги муҳаббатга бориб тақалиб эрим мақтана кетди. Қайси тилла хотин буни жим эшитади. Меҳрож ака атайин қилиб турганини, нияти рашкимни келтириш эканини билиб турибман. Гапини ярми ёлғон ҳам. У айтган қизларни (ҳозир ҳаммаси аёл) танирдим. Бу кишимни писанд ҳам этмаганлари бор, орасида.
-Ҳа, энди мактаб даврида нималар бўлмайди,- дедим ўзимни бепарво кўрсатиб,-, 18га кирмаган ким бор дейди~ку. Сизни севган қизлар ҳам бир адашганда. Ёшликда бўлиб туради.
- Нима бўлиб туради?- бир пайт эрим кўтарилиб келди.
- Шу... Севгида...
- Ҳаммада бўлади де,- Кўзлари ва юзларида қандайдир алам пайдо бўлди. Сенда ҳамми деёлмади. Мен ҳам гапимни тузатдим
- Сизга ўхшаганларда бўлади. Мени ўзингизга ва сиз билан ўша теракзорларда юрган қизларга ўхшатманг.
Меҳрож ака менга қандайдир шубҳали нигоҳ ташлади.
- Менга бундай қараманг. Мен сизга теккунимча, ҳатто синфдошларим билан ҳам очилиб ~сочилиб гаплашмаганман! Қўл ушлашиб юриш нари ёғда турсин. Ҳатто ҳозир ҳам кўчада кўришса қўлларини кўксиларига қўйиб салом беришади. Билдингизми?
- Шунақами? Унда Ихтиёр ким бўлган!
Ҳаёлимда танишларимни ўтқаза бошладим. Лекин эслолмадим.
- Мени бунақа танишим йўқ.
Меҳрож акани кўзидаги шубҳа яна ортди. Аммо гапирмади.
- Бошладингизми, айтинг! Ким мен ҳақимда нима деган сизга? Ихтиёр пихтиёрни билмайман. Юз фоиз ўзимга гарантия бераман. Мени "тарихим" топ~тоза.
- Опанг айтган,- деди Меҳрож ака яна озгина сукут қилиб чимирилганча.
- Опам!
- Ҳа. Тўйдан икки ҳафтача олдин телефонини тортиб олиб текширдим. Бир бегона рақам билан эрталабгача смс ёзиб чиқилган экан. Ичида айтилмаган гап йўқ эди. Бўғзидан олдим.
- Ким бу? Мен билан телефонлашишни истамай, ким билан юрибсан,- дедим. У эса:
- Бу мен эмас, синглим сим картасини мени телефонимга қўйиб ёзишган. Ишонмасангиз қаранг иккинчи сим картани смси. Телефонда қолиб кетган,- деб айтди.
Уни ўзини номеридан ўша ерни ўзида телефон қилдим. Иккинчи марта қилганимдан кейин кўтарди. Овозини кўтариб гапир дедим:
- Алё, Ихтиёр яхшимисиз?
- Ҳа... Асрора яхшимисиз?
- Қишлоқдамисиз?
- Йўқ. Шаҳарга қайтгандим тинчликми?
- Ўзим Хонзода тўмтайиб юрибди, шунга уришиб қолдингларми деб ўйлабман.
- Ҳа ўзим, борай, аразини очиб оламан. Бормаётганимга хафа. Синглингизни сиз ҳам тергаб қўйинг, йигити билан ҳа деб тортишавермасин...
Мен эшитган гапларим ростлигига ишонолмасдим.
- Ихтиёр... Опам тўйдан олдин қочиб кетган йигитни исми~ку!- дедим ҳайрат ва алам билан. Одам ўз синглисини номини ҳам ёмонга чиқарадими?! Опамни ҳар доим бир эмас, бир нечта сим картаси бўларди. Ихтиёрдан ташқари яна нечтаси бор эди. Сизга унаштирилгач, йиғиштирган бу ишларини деб ўйлагандим,- дедим мен ҳам аччиқ устида опамни сотиб. Аммо аламим босилармиди. Кўзларим ёшланди. У туфайли мени ҳаётим остин~устун бўлди. Қанча қийналдим. Шунинг учун Меҳрож ака мени бошида кўп қийнаган экан~да. Опангдан ортиб ким бўлардинг деб. Кўчага чиқармаслиги, рашк қилишига сабаб ҳалиям шуми?! Мени енгилтак деб ўйлаганми?
- Тепамда Худо бор. Мен биронтаси билан учрашиш у ёқда турсин, телефонда ҳам гаплашмаганман,- дедим ўпкам тўлиб йиғлаб,- эрга тексам ҳеч ким юзимга униси, буниси билан гаплашиб, бошқасига тегиб кетди деб гапиришини истамаганман. Қайтага шунақа қизлар йигитларни аҳмоқ қилиб тегиб олади...
- Бўлди қил,- Меҳрож ака мени ўзига тортди.
- Тегманг! Ҳаммангиз бир гўрсиз. Опам мени лойга чаплаб қочиб кетди. Онам уни айбини ёпиб мени мажбурлаб сизга берди. Сиз анави севгилингизга етишиш учун менга кун бермадингиз!
- Қанақа севгилим!
- Эрдан чиққан биринчи муҳаббатингиз. Агар эрга тегиб кетмаганда, мени излаб бормасдингиз яна.
- Бунча зўр фантазёрсан. Ким айтди буни сенга?
- Ўзим билдим,- бошқа бу мавзуда гапашмаслик учун чиқиб кетмоқчи эдим, Меҳрож ака ушлаб олди.
- Бу гаранг каллангга бошқа гап келмадими? Эрга тегиб кетган қизни унутолмай юрадиганлардан эмасман. Ўргилдим, билағон топган гапини.
Очиғи, ростдан Меҳрож акани феълидаги одамни кучли севиб қолиши рости ҳам қийин. Лекин гапимдан қайтмадим.
- Унда нега бола кўрмай ажрашаман дедингиз!
-Бўлди, ўтган гапни қўй,- эрим баҳсни тугатди,- бемаъни фикрларингни ҳам.
- Мен сизга барибир ишонмайман,- дедим ўпкали қараб.
Меҳрож ака жавоб беради, аммо шу кундан менга муносабати олдингидан анча яхшиланди. Аввал пешонамга битгани шу эканда деган бўлса, энди кўнгли жойига тушди шекилли.
- Битта қариндошим,- деди бир куни ичиб келиб юрагидагини ёзиб,- ака ўзичи опаси қолиб синглисини олиб тўғри қилибсиз. Опаси азалдан шунақа енгилроқ эди. Лекин Хонзода қовоғидан ўтиб гап отган йигитларни ҳам жойига соларди деб айтганди.
Мен индамадим.
- Шунинг учун тўйдан кейин, кўнглимни олишни билмаган экансан-да.
- Ухлайлик,- дедим ҳорғин. Бир тарафдан опам ҳақида эшитгим келмаса, бошқа тарафдан баҳор келгани учун уйқуга тўймаётгандим. Кўзларим ўз~ўзидан юмилиб келарди...
- Хонзода, тур,- эримни турткисидан уйғониб кетдим.
- Тонг отдими?- дедим ўлганимни кунидан туриб.
- Пешин бўлди.
- Ааа, соат,- қарасам 9.
- Вой ўлай. Ухлаб қолибман,- шошиб ўрнимдан турдим.
- Тўхта. Онам ўзи қилиб бўлди, ҳамма нарсани.
- Кириб уйғотмабсиз.
- Онам индама. Оҳирги пайтлар ланжга ўхшаб юрибди. Янгилик бордир балки деди,- Меҳрож ака тиржайиб турарди.
- Эрта бўлса аниғини айтаман,- дедим ўзимни тартибга келтириб.
- Бугун иложи йўқми?
- Эрта аниқ чиқади.
Тўйимиздан бери ҳамма кутаётган янгилик ростдан эртаси куни маълум бўлди. Ҳаммадан кўп Меҳрож ака хурсанд бўлди. Айтишича одамларни гапи роса жонига теккан экан.
- Фақат шунга хурсандмисиз?
- Йўгей. Фақат одамлар учун бола керак бўлса, бир йилни бекор ўтказармидим...
Онам ҳам эшитиб роса қувонди. Ахир биринчи набира бўлади.
- Гаров нима бўлди?- деди янгиликни эшитиб янгам кулиб.
- Мен ютдим.
- Ҳўш?
- Ҳаётимни изга солиб олдим. Шу-да ютганим.
БЕГОЙИМ
Хонзодани ҳам ҳаёти изга тушиб кетди. У ҳомиладор. Табассум ҳам деярли оёққа турди. Мени эса бу ерга келганимга бир йил бўлди. Менга бўлган муносабат янги келган пайтимдагидан анча яхши. Уйимга ҳам тез~тез бориб келяпман. Икки марта Зуҳриддин ака билан дуч келиб қолиб, у элтиб қўйди. Роса қизиқчи йигит экан, мен ҳам бир гапирса оғзи қизийдиганлардан эмасми роса чиқишиб кетдик. Аммо тасодиф учинчи бор бўлганида менда шубҳа пайдо бўлди. Магинасига минмадим. Тиш шифокорига бораётгандим.
- Юрийсизми, олиб бориб қўяман.
- Йўқ раҳмат,- дедим сал наридан ўтаётган таксига қўл кўтариб. Сезиб турибман Зуҳриддин менга қараб қолди. Юрагим жуда бежо ура бошлади. Мени ким деб ўйлади. Эри бир йилдан бери ташлаб кетган, бир айлантирай деб ўйлаётган бўлса керак. Афсус менга яхши одамдек кўринганди. Оласи ичида экан. Бўлмаса, бировни никоҳидаги аёлга кўз олайтирадими?! Бунинг устига қариндош ҳам экан. Ўзимдан ҳам ҳафа бўлдим. Дуч келган билан ҳам ҳиринглаб кетавераманми?
Зуҳриддин билан кўчада дуч келмаганим билан, у уйимизга ҳар ҳил ҳолис хизматлар қилиш учун тез-тез кўриниб қолди. Қайнонамни айтигича, у ўзи азалдан келиб~кетиб юрар экан. Фақат уйда эркаклар қолмагач, оёқ узибди. Ғайрат акани шогирди экан. Мен турмуш ўртоғимни машина тузатадиган уста эканини билардим. Демак, буни ҳам касби шу.
- Барака топ,- ойижон ёзни иссиқ ҳавосида ун олиб келиб бериб ҳожатини чиқарган Зуҳриддинга миннатдорчилик билдириб кузатиб қўяр экан, у менга жилмайиб қараб қўйишни унутмади. Афтинг қурсин деб қўйдим ичимда. Уни ниятидан бехабар қайнонам эса, шу куни кечки овқатни **** бўлиб мен идишларни ювгани кетганимда Табассумга у ҳақида гап очибди. Мен она~бола тортишиб ётган жойини эшитиб, индамай хонамга кириб кетдим. Бу ҳақида менга Табассумни ўзи ёрилиб қолди.
- Онам мени Зуҳриддин акага мўлжаллаб қўйибди. Ҳеч ўз ҳолимга қўймадиларда. Яна бошладилар.
-Сизга ёқмайдими?
- Билмасам... Менга фақат Аҳрор ака ёққан. Ҳалиям яхши кўраман. Аммо у аллақачон уйланиб, бола~чақали бўлиб кетган. Зуҳриддин ака эса онамни айтишича яхши вариант эмиш, икки марта ажрашган бўлса ҳам.
- Нима? У уйланганми?
- Ҳа. Яна икки марта.
- Йўғей мен уни уйланмаган йигит деб уйлагандим.
- Уйланган. Биринчи хотини билан севишим турмуш қуришганди. Тутқаноғи бор экан, йиқилиб тили тортилиб кетарди. Орада катта жанжал ҳам чиққан. Кейин келинни оналари олиб кетишди. Икки йилча яшаб бир гал кўрмай қолишганда, тутқаноғи тутиб ариққа тушиб ўлиб қолган. Зуҳриддин ака ўшанда роса йиғлаган экан... Иккинчи хотини ҳам яхши келинчак эди, аммо Зуҳриддин ака кўнгил беролмадими, ҳуллас, бошидан келишишмади. Келинчак келиб~кетиб икки йилча юрганди. Яқинда нарсаларини олиб кетиб ажримга ариза берибди.
- Икки хотинидан ҳам боласи йўқми?
- Йўқ. Онаси бу гал яхшироқ қизга уйлантириб қўйишим керак деб юрганди.
- Ҳа. Ўша иккинчи хотини билан ярашиб кетса бўлмайдими?
- Ким билсин? Баъзилар асли ўзи яхши одам эмас. Биринчи хотинини ҳам уриб шундай қилиб қўйган дейди
Чунки келинчакни аввал бунақа касали бўлмаган экан. Иккинчи хотинини ўз оғзидан эшитган бир гапим ҳам бор...
- Нима?
- Зуҳриддинни янгаси билан алоқаси бор эмиш.
- Янгаси билан?!- бир сакраб тушдим.
- Шу иккинчи хотини Махинани опаси билан курсдошмиз. У қўшни қишлоқдан. Бир кун шундай деб қолди. Ҳатто, биринчи боласини олдиришга ҳам шу аёл мажбур қилган экан... Очиғи кимга ишонишни ҳам билмайди одам. Аммо, Зуҳриддин ака янгаси билан синфдош.
- Ҳўп майли, улар ўз йўлига, нега сиз бўй қиз бўлиб унга тегишингиз керак? Ахир тузалиб кетдингиз~ку.
- Мени энди барибир яхши жойдан сўрашмайди,- Табассум ғамгин жилмайиб ўрнидан туриб нари кетди.
Очиғи миямда ҳамма нарса чалкашиб кетди. Наҳотки, кўриниши истарали ва самимий йигит шундай бўлса...
Кейин эса қўл силкидим менга нима? Фақат Табассумни унга тегишини истамадим. У ҳали қиз бола бўлса. Онаси жинними? Ёки..
Ёки Зуҳриддинни серқатнов бўлиб қолганини сабаби шумикин... Майли нима бўлганда ҳам оҳири баҳайр бўлсин.
🌺🌺🌺
Уйимизда иккита эгизак қўзичоқ бор эди. Туққач онаси касал бўлиб қолиб қаролмаганди. Ўзим сут бериб катта қилгандим. Бир куни қаттиқ шамол бўлиб ҳаммаёқ тўс~тўпалон бўлганида улар қамалган жой эшиги очилиб чиқиб кетишибди. Қайнонам билса, нақ теримга сомон тиқади деган ўй билан кеч тушиб қолган бўлса ҳам қўзичоқлар кетган бўлиши мумкин бўлган дала тарафга чопдим. Ҳовли тўридан, тўғри далага эшик очилган. Шамол шу эшикни ҳам очиб ташлабди. Шу йўл билан бир икки далага олиб чиққаним учун, катта эҳтимол билан шу тарафга кетишган бўлиши мумкин.
Юравериб канал ёқасига ҳам келиб қолибман. Яна шамол бошланди. Бирам ваҳимали. Ҳавога чанг кўтарилиб, осмон малла тусли кўрина бошлади.
Оҳири бўлмади, шамол кучайгач, уйимга қайтишга мажбур бўлдим. Йўл ~йўлакай канал бўйлаб кетар эканман. Жуда ҳўрлигим келди. Кўзимдан жаладай ёш қуйилиб келарди. Ҳозир жуда ~жуда қочиб кетишни истардим. Бувимни соғиндим. Ўша уйга қайтиб эшитишим таъйин бўлган гапларни ўйлар эканман, қалбим ўксиди. Мен бу оила ўйлаганчалик кучли эмасман. Тўғри курашиш, ёруғ кундан умид узмаслик бу мени ёшликдан қонимга сингдирилган. Аммо мен ҳам оддий одамман.
Узоқдан шамол гирдоби кўринди, чанг~тўзондан юзимни ёпиб қадамимини тезлаштирган эдим, оёғим бўшаб қолган канал четидан сирпаниб кетди. Ўзимни ўнгламаси каналга ағанадим. Чиқиб олишга шу уринаман, лойдан қани чиқолсам. Ҳаракат қилаверганимдан оёғимни томири тортишиб қолди. Оғзимга лойқа сув кириб, бурним ачишар оғриқдан ҳаракат ҳам қилолмай қолдим. Ҳалигина ўлим ҳақида ўйлаб турган бўлсам ҳам, жоним кўзимга ширин кўринар экан. Жон ҳолатда нажот излардим.
Шу пайт ортимдан мени қаттиқ қучган қўлларни сездим. "Кимдир ёрдамга келди" деган ўй куч берди. Ўзим ҳам ҳаракат қила бошладим...
- Канал бўйида нима қилаётган эдингиз?
Мени қутқариб олган Зуҳриддин ака қирғоқда, машина ичида ечиб қолдирган кийимларини кия бошлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев