20-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
Тошкент 2015- йил. Январь...
-Сумкаларингни олмай қўя қол. Машинада қолсин. Эртага уйларинга келадиган одам топсак сунг олиб кетаверасан. Айнийдиган нарса йўқми?
Эс хаёли Даврон билан бир уйда иккиси ёлғиз қолишида бўлган Афруза йигитнинг саволини англамай юзига боқди.
-Сумкаларингда айнийдиган нарса йўқми дейман? Кулиб олган Даврон кўз қисди.
-Йўқ бош чайқади.
-Хаёлинг қаерда хаёлпараст!? Етиб келдик бўл туш. Эгнинга енгил кийим олишинг керакмиди? Багажни очайми?
-Йўқ. Рюкзагимда кийимларим бор.
-Унда яхши экан. Ўлардек чарчаганман.
Эшикни очиб ичкарига таклиф қилди.
- Кир. Киравер қўрқма! Бу томонда ошхона, бу томонда эса душ. -Қўли билан эшиклар томонга ишора қилди.-Сен бемалол залга кириб дамингни олавер. Ювиниб чиқиб, мен ҳам ухлайман. Кеча яхши ухламагандим. Оч қолсанг музлаткични очиб нима егинг келса олавер. Тортиниб оч ўтирма. Мендан энага чиқмайди. Қорнинг оч қолса, ўзинг харакат қилмасанг оч қоласан. Кир остонада қунишиб турмай!
Эгнидаги пальтосини ечиб қўлига олган қизнинг қўлидан пальтосини олиш учун қўл чўзди.
-Афруз жиннимисан мен сени емайман! Нега бунча қўрқсан? Киравер. Битта чой қўйсанг бирга чой ичардик. Музлатгичда қулупнай муроббо бор. Сен стол тузайвер мен тез чиқаман! Хонасига кириб кетган Даврон қўлида уй кийими ва сочиқ билан қайтиб чиқди. Ҳали ҳам остонада оёқ кимини ечмай турган қизга кўзларини катта катта очиб хайрон боқди.
-Нима бугун шу остонада тик туриб тонг оттирмоқчимисан? Эйй Донохон кир ичкарига дедим сенга! Шууу менимча аянг сени росса менга қарши сени пишиқлаганми деймана?- хохолаб кулиб юборди.
-Нега унақа дейсиз?
-Шунақа дейишга мажбур қилаяпсанда! Туришингни қара! Ташқаридан қараса сен бир қузичоқсанда, мен бўри. Сени кимдир мени қафасимга ташлаб кетгандек, ўлим остонасида тургандек турибсан! Давай бўл ичкарига кир! Миянингга загрузга бер тозалаб ташлаш учун! Жим турган қизга қараб хўрсиниб олди.- Афруза, жахлимни чиқармагин, илгаригидек ўзингни тут! Бўл кир ичкарига!
Ювиниш хонаси эшигини силтаб очиб ичкарига кириб кетган Давронни кузатиб қолган қиз, эгилиб оёғидаги этигини ечиб ичкарига қадам босди. Ошхонага ўтиб чой қўйди. Балконга чиқди. Одатда аксари уйларда балкон ошхона вазифасини ўтаса бу уйда бошқача экан. Балконда ёғоч сўри қилинган сўрининг тўрини китоб жавон эгаллаган. Китоб жавон остида эса дарс қилишга мўлжалланган стол кресло. Стол устида экрани катта компютер. Афтидан Даврон бу ерда ўтириб ишласа керак. Сўри устига зина орқали кўтарилган қиз бармоғи билан стол устини суртиб кўрди. Ҳар куни артилади. Бармоғига кўз ташлаб олди. Давроннинг китобларини бир бир кўриб чиқди. Демак, балконни дарс қилиш, ўтириб ишлаш учун мослаштирган эканларда. Ҳада бошқа нима қилсин ўзи икки хонали уй бўлса. Акамни хонадони ўғил бола ёлғиз яшайдиган уйга ўхшамайди. Акалари билан Давронни беихтиёр таққослаб кўрди. Акалари хар доим аёл киши хизматида бўлганига куникиб кетиш оқибатида бўлса керак, хеч қачон озода ўтиришга урганмаганлар. Улардан кейин албатта кимдир ошхонани уй ичини тартибга келтирмаса бўлмайди. Баъзида дарсдан келган Афрузанинг ошхонада уюлиб кетган идиш товоқларга хонтахта устида пала партиш ўраб ташлганган дастурхонга кўзи тушиб жони буғзига келади. Лоаққал ўзлари овқат еган идишни шундоқ чайиб қўйишса нима қилар экан дейди алами келиб. Кичкина акаси акалари ичида энг бетартиби. Ўзига нисбатан тартибли тоза озода бўлган ака уй ичини тузитиш бўйича чемпион ҳисобланса керак. Афруза акасининг ортидан йиғиштириб юриб хорийди. Акасига салгина танбеҳ берса,пинагини ҳам бузмай қиласан сени бурчинг дейди. Баъзида дадасига ака устидан шикоят билдириб кўз ёш ҳам тукиб олишига тўғри келади. Дадасининг танбеҳидан ўн кунлар уёқ буёғига қараб юрадиган ака яна хар доимгидек туфлисини икки томонга пайпоғини ечиб учинчи томонга улоқтиради. Кунлардан бир куни ака сингил ўртасида яхшигина тортишув бўлди. Инситутда ўқиши бошланган кунлар... Янгидан янги дарслар ҳар биридан бир дунёдан уй вазифалари... Янги фанларни ўзлаштира олмай қийналиб юрган кунларида уйга келган Афрузанинг бошидан ҳуши учди.
Акаси ишга кетатуриб оёқ кийимини янгиламоқчи бўлганми, жавоннинг тепасига жойлаб юборилган яшикни тортиб пастга туширган, яшиклардаги барча оёқ кийимларни тукиб ташлаб ўзига кераклисни қидирган. Топган ёки топмагани Афруза учун номаълум лекин уйнинг аҳволига қараганда акаси анча вақт ағдар тунтар ишларини олиб боргани кўриниб турибди. Остонада турибоқ кайфияти бузилган қиз хўрсиниб олиб ошхона ва овқатланиш жойи қилиб мослаштирилган балконга чиқиб алам билан бармоқларини тишлади. У ердаги манзара худди ўта шиддатли жанг бўлиб ўтган жанг майдони ҳолатида. Уйни тартибга келтириб олиши учун кетадиган вақтини ҳисоблаб олган қиз. Индамай залга кириб кетди ва нон кавшаб дарс қилишга ўтирди. Мен хизматкорманми!?- алами келиб ўй сурди. Ҳамма жойни тузғитиб кетишини! Келсин ўзи йиғиштиради! Ҳар куни шу аҳвол! Хўп ишлайди тушунаман лекин бу дегани уйни бемолол тузитиб ҳамма жойни остун устун қилиб кетиш дегани эмас-ку! Мен ҳам инсонман дарсларим кўп. Майли овқатланадиган идишини ювсин демайман. Уй супирсин, чиқиндиларни ташлаб келсин демайман. Шу тозаланган уйни расво қилмаса бўларди-ку! Оёқ кийим керак бўлса, сўраса қаерда турганини айтар эдим-ку! Шомдан ўтиб уйга қайтган акаси остонада туриб уйга ҳайрон кўз югуртирди.
-Нимага уйни йиғиштирмадинг? зарда қилди.-Нима бу аҳвол?
-Ким тузитган бўлса уша йиғиштирсин! Мени дарсларим кўп улгурмайман,- деди чимирилиб.
-Менга гап қайтараяпсанми а? Сен йиғиштирмай нима қиласан? Дўқ урди.-Қани йиғиштириб олчи!
-Ҳоо, мен сизнинг хизматкорингизми тузитган жойингизни йиғиштириб оладиган?! Қандай тузитган бўлсангиз, ўзингиз шундай йиғиштирасиз?
-Тилинг чиқиб қолибдими? А?
Ака гапини тугатмай эшик қунғироғи чалинди. Эшикни очган ака талмовсираб ортига чекинди.
-Ассалому алайкум!
Эшикдан дадаси ва онаси кўринди.
-Воой шўрим! Бу нима аҳвол?
Уйнинг остун устун бўлиб ётган ҳолатини кўрган аёлнинг кўзлари катталишиб кетди.
-Уй нега бу аҳволда?
Афруза шу саволни кутиб турган эди. Афрузанинг йиллик шикоят дафтари очилди... Шикоят якунидан эса Афруза шод бўлди. Дадаси буралатиб олдин акасини сунг ўғил болаларни дангаса қилиб тарбия қилган онасини сукиб берди. Ака эса тун ярмигача тунғиллаб сунғиллаб уй йиғиштирди. Супирди сидирди. Чангларни артиб тозалади. Эртаси куни эса бели оғриб ишга чиқа олмай уйда ётди. Ака ҳафта синглисига қовоқ очмай араз қилиб юрган бўлса ҳам, шундан кейин уй ишларига қарашадиган бўлди. Овқатланса, идишларини олиб қўядиган. Кучага кетаётганда чиқиндиларни пекетларга жойлаб олиб чиқиб кетишни одат қилди.... Акаси билан ўтган дамлари ёдига тушган Афруза енгилгина хўрсиниб олди. Мана энди уйланди. Кўрамизда энди акам қандай узгарса. Жилмайиб олган қиз газдаги чой қайнагунча хоналарни бир бир кўздан кечириб чиққач, эгнидаги либосларини алиштириб чиқиб, ошхонада стол тузатди. Даврон акам барибир бошқача ўй сурди. Аммам куп марталаб айтганлар: Давронжон бир қўли билан бажарадиган юмушни ўнта қиз бажариб хорийди деганлар. Мана уйнинг аҳволидан маълум. Баъзи қизлар яшайдиган хонодонда бу ердаги озодаликнинг ярми ҳам бўлмайди. Ювиниш хонасининг эшиги очилгани, кетидан чироқнинг ўчирилганини билдирувчи овоз эшитилди. Даврон хонасига кириб кетди шекилли уй ичига жимлик чукди. Анчадан кейин эгнига спорт костюми кийиб олган йигит ошхонага кириб келди.
-Оҳҳ қурқоқ маликамиз ниҳоят ўзида журъат топибдими? –деди ҳазиломуз оҳангда.- Юрагинг бутунми? –Кулди.
-Чарчагандирсан? Залга кириб дамингни олавер. Мен бир оз ишлайман, сунг ухлайман. Эрталаб ухлаб қолиш одатинг йўқми?
-Йўқ.
-Дам оласанми?
Залга кириб кетмай жим турган қизга қаради. Индамай бош чайқашига жавобан жилмайди. Демак, гаплашиб ўтиргиси бор. Кунглидан ўтган ўй таъсирида, стулга ўтираётиб қизни зимдан кузатди.
-Кел унда бирга чой ичамиз. Чой қуй. Сўрига чиқди.
-Сиз китоб ўқимайман дегандингиз-ку! Китоб жавонга имлади.-Лекин жавонингиз китоб билан лиқ тўла-ку!
-Бу инглиз тили урганиш учун-ку!
-Чет элга чиқмоқчимисиз?
-Ҳмм. Мақсадим бор. Биронта грант ўйнасам деган ниятим ҳам йўқ эмас. Ишхонамизда чет элда ўқитишга эътибор катта. Балким сертификат олсам кетарман.
-Аммамчи? Ота онангизни ёлғиз ташлаб кетаверасизми?
-Ҳозирчи мен билан яшаётганлари йўқку! Аям Тошкентга келса касал бўлиб қолади. Қайтиб кетади. Қаерда бўлишимни нима фарқи бор барибир мен билан яшашмаса!
-Қариганларида хизматларида бўлишингиз керак деб ўйлайман. Сиз ишингизни у ерга олинг.
-Иии қизиқмисан шунча нарсани ташлаб қайтиб кетайми?
-Ота онангиз ғанимат.
-Эй Доноча! Менга ақллилик қилма-да!
-Бирдан шунақа деб кетасиз. Ота онангизни ёлғиз фарзандисиз. Аммо бирга яшаш хаёлингизга ҳам келмайди.
-Нега келмас экан? Мен ҳар куни ўйлаб ўйлаб бир қарорга келдим.
-Қандай қарор экан?
- Сенга уйланаман. Сен қараб юрасан.
-Яяя жинни!
-Ҳаа?
-Тентак!
-Ҳа, тегмайсанми?
-Эй борингей!
Қизариб кетган қиз ўрнидан туриб залга чиқиб кетиши билан Даврон кулиб юборди.
-Афрузаа чой ичмайсанми? Саволига жавоб кутмай стол устидаги чойнак ва пиёлаларни олиб хонасига кириб кетган Даврон ўрнига ўзини ташлади. Бир оздан сунг бир текисда нафас олиб қаттиқ уйқуга кетган Даврон шу билан тонг вақтида чанқаб кўз очди. Чойнакдаги чойни пиёлага қуйиб ўтирмай кутариб қўя қолган йигит бошини ёстиққа ташлади. Лекин уйқуси қочди. Уёқ буёққа ағдарилиб ярим соатдан ошиқ вақт ётди. Ахийри уйқуси келмаслигига кўзи етгач, соатига кўз ташлади. Етти бўлибди.
Ўрнидан туриб эгнига ҳеч нарса ташламай хонасидан чиқди. Ошхонанинг чироғи ёниқлиги ва у ердан эшитилаётан тиқир тиқир овозга қулоқ солган Давроннинг кўзлари катталашиб кетди. Ким юрибди ошхонада? Ҳайрон ўйлади. Ўғри тушганми? Ииии, ўғри ошхонада нима қилади? Оёқ учида секингина остона томон қадам ташлаган йигит қўлига илашган оёқ кийимни олиб ошхона эшигини секингина очди Гавдасини қиялатиб ичкарига кўз ташлаган Даврон Афрузага кўзи тушиб Уф деб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди. Эйй хомкалла! Кеча ўзим олиб келувдим-ку! Тўнкаман! Сал қолса шу оёқ кийим билан бошига туширардим. Овсарманеей!
Қўлидаги этигининг бир пойини оёқ кийим тахланиб турадиган махсус столча устига ташлаб ўзини хонага урди. Эгнига шоша пиша спорт костюмини илиб ошхонага кирди.
-Қачон турдинг? Кирар кирмас савол берди.
-Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокотуҳ!
-Ооо! Чузиб хуштак чалиб олди.-Воалайкум ассалом ва раҳматуллоҳу баракотуҳ дермиди?
-Ҳа. Жилмайди. Эсингиздан чиқаргансизми?
-Ҳмм.
-Юзингизни ювиб олинг. Унгача нонушта тайёр бўлади.
-Хўп.
Қизнинг сўзларига итоат қилган Даврон ювиниш хонасига кириши билан хохолаб кулиб юборди. Ўзи шу ақлчани бошига туширишим керагиди. Салом беришини қаранглар отинча! Ювиниб чиққунича дастурхонни турли туман егулик билан тўлдирилганини кўрган Давроннинг оғзини суви қочди.
-Зўрсанку! А? Кўзларини тўлдириб қизга боқди.
-Ўтиринг!
Чойни қайтариши қуйиб узатишини диққат билан кузатиб турган Даврон кўз олдига уйлари, ота онаси, келинлик либосида чой қуйиб узатаётган Афруза гавдаланиб беихтиёр жилмайиб олди. Кўз олдига келган манзарадан тўлқинланиб кетган йигит сал қолса Афрузани қўлидан ушлаб олай деди-ю, дарҳол фикридан қайтди. Бу номардлик бўлади. Номардлик! Мен уни ишонтириб уйимга олиб келдим. Бу фурсатдан фойдаланиш пасткашликдан бошқа нарса эмас. Пешонасини бармоқлари билан уқалаб олган Даврон жилмайди. Насиб бўлса яхши ниятларим учун бир қадам қолди. Ҳаммаси яхши бўлади. Бу қисса тўй билан тугайди.
-Бўлди жоним!
Буш пиёлани олишга интилган қизнинг харакатини пиёла устига кафт босиб тухтатган йигит қип қизил бўлиб кетган қиз томон гавдасини эгди.
-Қўлинг жуда ширин экан. Ҳаммаси ажойиб. Бўла қол тайёрлан, сени ўқишга ташлаб ўзим ишга кетаман. Бўл Ҳаётим шошил.
-Давроон ака
-Ҳоо, асалим
-Шундай демааанг
-Куник, энди ҳар доим шунақа дейман атай жиғига тегди.- Бўл хаёл суриб ўтираверсанг кечикамиз.
-Сиз кийинаверинг мен ошхонага бир кўз ташлаб олай
-Аха. Яхши.
Машинасини инситут дарвозасига яқин жойла тўхтатган Даврон қиз томон бурилди. Дарсинг тугагандан кейин кетиб қолма хўпми?
-Хўп.
-Неччи пара?
-Тўрт пара.
-Соат икки бўшайсанми?
-Ҳа.
-Бўпти, унда соат иккида келаман. Кетиб қолмай кутиб тур. Совуқда турма. Иссиқроқ жойда тур хўп.
-Хўп. Яхши етиб олинг. Чарчаманг.
-Чарчасамчи?
-Эйй Даврон акаа
-Хўп асалим чарчамайман. Чарчасам сен ҳақингда ўйлайман.
-Уффф
-Уффлама ёмон бўлади.
-Нима бўлади?
-Яхши кўрганинг ўлиб қолади!
-Вой худойимейй бунақа совуқ нафас қиласиз! Нега ундай дейсиз? Изза бизза ранжиган қизнинг жахли чиққанидан юз қизариб кетди. -Тавба қилдим денг!
-Хўп, тавба қилдим. Тавба қилдиим! Бўлдими?
-Ҳмм. Кўришгунча
-Хайр.
-Хайр деманг. Шу сўзни ёқтирмайман.
-Хўп нима дей унда?
-Кўришгунча денг
-Бўпти шу кўришгунча. Тушасанми?
-Кетдим.
Оббо жинқарчаеей ҳар бир гапимни тузатадими? Ёмон донохонку бу! Машинасини ишхонаси томонга бурди. Аям билан гаплашсамми? А йўқ, шошилмай турай. Шошган пишак кўр туғармиш! Шошилиш яхши эмас. Аммо негадир шу қиздан ажралгим келмаяпти. Уша куни яхшиям Моҳимга менга турмушга чиқ демабман. Шошилганимда ҳаммаси тугаркан.
Тошкентга етиб келган Даврон, Моҳимнинг уйи томон машинасини буришни истаса ҳам истагига қарши бориб уйига бурилди. Негадир қиз билан учрашишни ўйласа кўз олдига Афруза келавериб қийналиб чиққан Даврон Моҳимга қунғироқ қилишга келганда иккиланиб қолди. Мен нега бундай бўлаяпман?
Ўзига ўзи савол берди. Ахир мен Моҳимга уйланишга қарор қилдимку! Нега унга бу таклифни айтмоқчи бўлсам...
Туни билан ухлай олмагани сабабли эрталаб ухлаб қолиб сал қолса ишга кечикай деди. Шошилиб ишхонасига етиб борса, Моҳим ҳам энди келиб машинасидан тушаётган экан. Бу қиз, мени ота онам хизматини қилишини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман. Лекин уйланиш учун бошқа номзодим ҳам йўқ. Шундай деб уйлаши билан Афрузанинг чиройли кўзлари кўз олдига келган йигит хўрсиниб юборишдан ўзини зўрға тийиб ўзига жилмайиб боқиб турган қизга қўл силкитиб олди.
-Яхшимисан осмондаги ой!?
-Ҳмм. Зўрман ҳатто!
-Уни қараяя. Мени онам ҳам шундай катта компания эгаси бўлса, ўзимни зўр ҳис қилар эдим! Пичинг учирди.
-Даврооон норози боққан қизнинг лаби титради.-Нега хар доим ойимни компания раҳбари эканлигини юзимга солаверасиз?
-Мени ота онам уйлантиришмоқчи. Лекин дадам тенгимиз билан қуда бўламиз деди. Баланд охурдан ем ейман деб буғилиб ўлмай деди.
-Мен ҳақимда айтдингизми? Ялт боқди.
-Ҳа.
-Қачон?
-Нима фарқи бор қачон айтганимни. Ё фарқи борми сенга?
-Фарқи йўқ.
-Унда нега сўрайсан?
-Сўрамайми?
-Сўрама негадир асабийлашиб кетган Даврон сукиниб юборди. Ҳии...
-Даврон сизни биров менга уйланасан деб мажбурлаяптими?
-Йўқ.
-Унда нега бунақа асабийлашаяпсиз?
-Мен ёлғиз ўғилман.
-Биламан.
-Ота онам мен билан яшайди
-Биламан
-Эй билағон, мени онам Тошкентда яшай олмайди. Сен Қаршида яшай оласанми?
-Сиз Тошкентда яшамоқчи эмасмисиз?
-Йўқ. Менга қарада, сен нега мени сўроқ қилиб кетдинг? Мен сенга савол бердим.
-Даврон келинг бундай қиламиз. Назаримда сиз, Шаҳнозахониз боплаб рад қилгандан кейин алам устида уйланишни истаяпсиз. Сиз олдин мен билан бу ерга келиб бўлган бўлмаган нарсалар учун сукиниб кетмангда, ўтириб ўйлаб олинг. Сиз ростдан ҳам мен билан оила қурмоқчимисиз ёки мана сенга уйланиш қилмоқчимисиз? Мана шу саволингизга жавоб топиб сунг...
-Бор йўқол-да!
Кўрсатгич бармоғи билан қаерга йўқолишига ишора қилган йигит шарт бурилиб хонаси томон кетди. Ахмоқман! Келиб келиб шунга гапираманми? Ўлиб кет менга деса. Ақлли! Алам устида уйланаяпсан дейдими? Ким алам устида уйланар экан ахмоқми бу ё ақллими?!
Тушлик вақтигача асабийлашиб хонасида ўтирган йигит дераза орқали Моҳимнинг шошилиб машинаси томонга кетаётганини кўриб ҳайрон қолди. Одатда мен билан бирга тушликка чиқар эди. Бу қаерга шошилиб кетаяпти? Чунтагидан телефонини олган Даврон қунғироқ қилиш фикридан қайтиб хонасидан югуриб чиқди. Ишхона ҳовлисидан чиқиб кетаётган машинани кўздан қочирмай ортидан тушди. Номдор ресторан ёнида тўхтатилган машинадан тушган қиз, ўз машинасидан иккита машина нарида турган чет эл машинасини ёнида тик турган узун бўйли йигит томон жилмайиб юрганини кўрган Даврон лаб жийириб ойнасини туширдида ташқарига туфлади. Ҳмм мана шу учун ўзини торозига олган эканда Ойхон! Машинасини кескин буриб ортига қайтган Даврон тўғри Афруза Алижоновнанинг хонасига кутарилди.
-Ўзларидами ?-деди нозланиб кўз сузган котибага
-Ҳа.
-Зарур гапим бор эди. Сўрангчи қабул қила олармиканлар?
-Хўп бўлади. Сиз ўтириб туринг. Кирар экансиз Эшикдан дарров айтиб чиққан котиба ичкарига имлади.
-Раҳмат!
Катта эшикдан ичкарига бош суқиб салом берди.
-Ассалому алайкум Афруза Алижоновна.
-Валайкум ассалом, келинг Давронжон, киринг
-Яхшимисиз? Ўтган байрамлар билан!
-Рахмат! Туғулган кунингиз яхи ўтдими?
-А?
-Туғулган кунингизни яхши ўтказдингизми?
-Ҳа. Рахмат.
-Табриклайман! Ўтган бўлса ҳам таваллуд кунингиз билан табриклайман. Бир неччи марта табриклаш учун қунғироқ қилдим негадир туша олмадим. Сунг сафарга кетиб унутибман.
Столи тортмасидан миттигина қути олган аёл Даврон томон юрди.
-Бу арзимас совға, мендан сизга! Олмасангиз хафа бўламан! Жилмайиб қутичани очди.-Рухсат берсангиз ўзим тақиб қўйсам дегандим.
-Шартмикан? Афруза опа, бу жуда қиммат-ку!
Аёлнинг қўлида турган соатнинг нархини тахмин қилган Даврон терга тушиб кетди. Камида беш юз турса керак! Бу бўлса арзимас дейдими?
-Сиз шунга муносибсиз! Қани қўлингизни беринг! Соатнинг боғичини авайлабгина ўтказган аёл жилмайди.-Мендан эсталик! Орқа томонига исмингиз ёзилган. Йўқотиб қўйманг. Шевицария соатлари тўғри ишлаши билан ном қозонган. Хаёт йўлингизда мана шу соатдек хато қилмай яшанг! Атай сиз учун олдим.
-Хўп рахмат! Афруза опа сизга битта савол берсам майлими?
-Йўқ.-Бош чайқаган аёл ўзига хос бўлган мафтункор табассумини ҳадя қилди. -Йўқ Давронбек савол бериш таъқиқланади. Нега келган эдингиз?
-Тоғам ўғлини уйланитираяпти.
-Қайси Тоғангиз?
-Аъзамхон
-Хўп шунга? Даврондан нари кета туриб савол берди.-Тоғангизни нечта фарзанди бор?
-Тўртта. Агар, рухсат берсангиз ўз ҳисобимдан таътил олмоқчи эдим.
-Муаммо эмас. Сиз ариза ёзиб олдимга келинг. Тўй қачон?
-Тўққизинчида.
-Яхши, уша куни йўлга чиқсангиз улгурасизми, ёки бир кун олдин кетасизми?
Стол устида турган йилномани қўлига олган Афруза Алижоновна ручка билан тўққизинчи январни думолоққа олди.
-Уша куни чиқиб кетсам ҳам улгураман. Айтмоқчи, тоғамни уч ўғли ва бир қизи бор. Қизи сиз билан адаш. Афруза исми.
Қўлидаги йилномани тушириб юборган аёл ялт боқди.
-Афруза? Кўзлари катталашиб ҳайрон савол берди.-Афруза дейсизми?
-Ҳа. Жуда чиройли қиз. Ақлли ҳам. У ҳам бу йил фармацевтика инситутига кирди. Кўзлари катта катта сизникидек, фақат унинг кўзлари қора, сизникидек мовий эмас.
-Афруза нечинчи йил?
-Тўқсон беш.
Пешонасига кафтини босган аёл тоқатсизлангандек енгилгина хўрсиниб олди.
-Майли Давронбек иш жоингизга бора қолинг.
Бир оз жим ўтиргач бош кўтариб йигитга маюс назар ташлади. Аёлнинг нигоҳларидан юрагида ачинишга ўхшаш туйғу бош кўтарган йигит у томонга юрди.
-Афруза опа яхшимисиз?
-Ҳа ҳа албатта! Бора қолинг Давронбек. Ариза киритсангиз қўл қўйиб бераман.
-Хўп. Рахмат
Аризани котибаси орқали имзолаб қайтариб юборибди. Даврон икки кун ўтиб йўлга чиқди....
Яхшиям уша куни Моҳимга уйланиш таклифини айтмабман. Бу писмиқ ойпари бошқа йигит билан учрашиб юриб, менга донолик қилади. Афрузани олиб ташлаган тирноғига арзимайди аслида. Хуллас, мен шошилмайман. Афрузани ҳам ортидан нимадир чиқиб келмасин! Олдинига яхшилаб маълумот тўплаб олай. Сунг онам билан гаплашаман. Мени йўлимни тусадигани йўқ. Афруза розиман деб ўз тиллари билан айтган куни онамни юбораман! Онамни гапини тоғам қайтара олмайди Агар, онаси қаршилик қилса, ана Аъламхон тоғамга бораман. Ундан олдин мен бу қизни жиддий урганиб чиқай. Овқатни ширин қилар экан... Эътиборли. Шу ақл бўлишини айтмасам бошқа камчилиги йўқ! Соат икки бўлгунича тоқати етмади. Инситутда тушлик учун бериладиган танаффусни мўлжаллаб Афруза билан тушлик қилиш мақсадида инситут томон кетди.................
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2