15-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
Синфдош дўсти кеча вилоятдан Давронни уйига келиб тушган. Бир ўзи эмас, синглиси билан бирга. Синглиси Миллий университетга ҳужжат топширибди. Дўстига мен уйда бўлмайман дея олмади. Йўқ ҳам дея олмади. Меҳмонларни уйига жойлаштиргач, Афрузанинг ёнига шошилди. Уйида одам борлиги туфайли Афрузага уйига бирга кетиш таклифини берган эди. Аммо, қизи тушмагур жавобни насия қилиб уй ичкарисига югургач, Даврон анча вақт машинасида қизни қайтиб чиқишини кутиб ўтирди. Афруза чиқавермагач, кўзи илинибди. Чарчаган эканми, шу билан Афруза деразани чертишидан кўз очди. Имтиҳондан Афрузанинг чиқишини кутиб ўтирган вақтида дўстидан бўлаётган қунғироқни кўриб энсаси қотди. Сал оғзи бўш, Даврон уйида тунамади деса...
Бир томондан Афрузани олиб бормаганим ҳам яхши бўлибди. Шаҳнозани қўйиб, Афруза билан гап бўлишим етмай турганди!
-Даврон жўра, яхшимисан?
-Ҳа яхши. Нима гап?
-Биз имтихондан кейин уйга қайтмоқчи эдик. Калитни нима қилай?
-Мен ҳам уйга қайтаман. Тоғамни қайнонаси ўтиб қолибди. Тоғамни қизи бугун имтихон топшираяпти, Мен олиб қайтаман. Таксига берадиганингни менга берсанг ўзим олиб кетаман.
Кулиб олди.
-Бўпти. Мен рози. Шунга кеча кемадингми?
Ҳа Қашқадарёга бориб келдим. Ошна камчилик бўлмадими?
-Йўқ. Ҳаммаси жойида. Шамол бўлее! Қачон қайтасан уйга?
-Сен имтиҳон тугагандан кейин уйга боравер мен ўтаман.
-Бўпти кўришамиз...
Яхши бўлди. Тошкентда эмасдим денаним. Афруза билан машинада кўрса...Бу ҳам гап бўлмасин...Хўрсиниб олди. Қўрқадиган бўлиб қолибман. Мен илгари йигитни гапирадида дердим. Шаҳноза менга дарс бўлди. Уфф! Худо дилимни кўриб турибди. У қизга кунглимда ёмон ўй йўқ. Онам ва янгамни душманлиги... Нима қилиб юрган бўлса? Бу йилги имтихон натижалари унга қанчалик фойда келтирса? Омадини берсин!...
Имтихон жавобларини бир Афруза эмас. Даврон ҳам бетоқат кутди. У Афрузадан олган ДТМ коди орқали бир кунда бир нечи марталаб жавобларни текшириб чиқади. Телефон рақамини ДТМга бириктириб қўйгач хотиржам юбўлди. Биринчи хабар менгга келади.
Мен биринчи бўлиб суюнчи оламан! Аксига олгандек хар йили август ойининг ўн учинчисида чиқадиган жавоб ҳам кечикди. Эрта тонгдан яна ДТМни кодини киритган Даврон бир неча дақиқадан кейин жавобни смс тарзида юборамиз деган жавобни ўқигач ўрнидан сакраб турди. Телефонига келган смс хабарномага ошғич кўз югуртирди.
Тошкент Фармацевтика Инситути.
Биринчи блок: Биология. 3.1. Туғри жавоб 33 та. Нотўғри жавоб 3 та.Тўпланган балл: 102,3 балл
Иккинчи блок: Кимё. 2.1. Тўғри жавоб 29 та нотуғри жавоб 7 та. Тўпланган балл: 60.9
Учинчи блок: Она-тили адабиёт.1.1. Тўғри жавоб 23 та. Нотўғри жавоб 13 та.Тўпланган балл: 25.3
Жами балл: 188.5
Сиз давлат гаранти асосида талабалар сафига қабул қилиндингиз
-Уррааа бақириб юборган Даврон ҳаяжондан титраб тоғасига қунғироқ қилди.
-Тоғаа, суюнчини каттасини берасиз! Энтикканн ҳолда бақириб юборди.
-Эййй яшшшааа! Суюнчи сендан айлансин! Тоғаси гапини эшитиб ўтирмай Афрузани чақиргани эшитилди.- Афрузааа қизим менга қара! Табриклайман она қизим! Табриклайман
-Дадаааа ростданаа ростми дадажоон!?
Афрузанинг йиғи аралаш кулгани ортидан шодон Ҳайқиғи янгради.
-Онажоон мен ўқишга кирдим онааа! Телефонидан эшитилаётган шодон овозлардан кўзига ёш қалқиган Даврон шодон илжайди.
-Тоға, тоға Афрузага беринг табриклай! Тоға!
-Ма акангни гапи бор экан сенда! Афруза аканг сўраяпти
-Ака, лаббай акажон, раҳмат сизга акажон раҳмат!
-Давлат грантига кирганингни биласанми а?
-Аааа урааааа! Дада грант эканман грант дадааа!
-Эххеее хурозим бу йил олтин тухум қўйибди-ку! Даврон, ўғлим ростдан грантми?
-Ҳа тоға! Ҳозир смсни телефонингизга юбораман. Ўзингиз ўқиб кўрасиз. 188.5 балл олибди.Қизингизни билими тошни ёрибдику а тоға!
-Ишонаман сенга! Қачон келасан? Сен келишинга қараб худойи бераман. Синглингни қуллуқ бўлсинини сени келишинга режа қиламан.
-Тоғажон мен бора олмайман. Мени ишхонамдан Украинага сафарга жўнатишаяпти.
-Қачон учасан?
-Эртага
-Унда сени келишингни кутамиз. Унгача қайнонани қирқи ҳам ўтади. Даврон у ердан қайтишинг билан уйга кел!
Мнн ҳеч қачон сизнинг остонангизни босиб ўтмайман Телефонини қўйган Давронни лаби кинояли бурилди. Ҳеч қачон! Мен бошқача тарзда бораман. Мени кутинг! Тоғажон кутинг!
Сентябрь ойи келгунича Афруза билан қандай яқин муносабатга киришини ўй суриб вақт ўтказди.
Янгам билсам билмасам қизини баҳонасида Тошкентга келиб олади. Акалари бор. Қандай қилиб Афрузани...Боши қотди. Қизнинг катта катта беғубор кўзлари кўз олдига келди.
У жуда содда! Ўйлади. –Чин дилдан киришсам севиб қолиши турган гап. Шусиз ҳам менга нисбатан бфарқ эмас. У болалигида ҳам менга нисбатан бошқача муносабатда эди. ШУ туфайли янгам мени хушламас уйларига боришимни ёқтирмас эди. Сен писмиқ шошмай тур. Кўзинга кўрсатаман. Мени ортимдан иш қилиш қандай бўлишини. Ҳали тавбанга таяниб остонамга ўзинг бош уриб келмасанг! Ўй суриб ват ўтказган Даврон, қўли ишида бўлса ҳам хаёли Афруза блиан яқин бўлиш чораси билан қаттиқ банд бўлди. Унинг сал хаёл суриб юришини кўрган Афруза Алижоновна Шаҳноза туфайли деган ўйда Моҳимга Давронга босим қилмасликни сўради.
Даврон ўйлай ўйлай йўл топгандек бўлди. Шу мақсадда Афрузанинг қўл телефонига қунғироқ қилди.
-Алёё ака Ассалому алайкум.
-Қалайсан студент? Ўқишларинг яхшими?
-Яхши...Иккиланиб жавоб қайтарди.
-Ҳмм. Фарма билан лотин тили сиқиб сувингни ичаяптими?
-Ҳа. Ака шунча ўқиб борсам ҳам...Нуқул уч қўяди.
-Фарма домла вилоятдан келганларни ёқтирмайди. Лотин тилига пакет бермагунингча балинг кўтарилмайди. Сен ўйлама. Мен эртага бориб домлаларинг билан учрашаман.
-Эртага дарсимиз бор.
-Қайсиндан?
-Фарма иккинчи пара
-Бўпти дарс бошланишидан илгарироқ бораман.
Талаба бўлган даврларида курс сардори бўлган Даврон кафедра ўқитувчилари ҳақида яхшигина маълумотларга эга ва улар билан қай юсинда “ гаплашишни” уддаларди.
Йўлдашиева вилоятдан келиб ўқийдган қизларни негадир ёқтирмайди. Ўғил болаларга у даражада аҳамият бермайди.. Аммо қизларга...Айниқ у қиз ҳушрўйгина бўлса борми...Афруза чиройли қиз. Бизнинг ялмоғизимиз чиройли қизларга кун бермайди. Худди ҳалиги эртакдаги кўзгуси бор қироличадек. Чиройли қизни кўрди тутақиб кетади.
Хўўш мен магазинга чиқиб иккиаласига иккита пакет тайёрлай, ўқитувчиларининг табиатини яхши билган Даврон улар яхши кўрган қимматбаҳо қахва ва чойлардан иборат махсус жамланма таёрлатиб уйига қайтганда кун кеч бўлиб кетган эди. Эрталаб ишга бориши кераклигини ўйлаб Афруза Алижоновнага қунғироқ қилиб эртага ишга сал кечикиб бориши тўғрисида огоҳлантириш беришни истади. Соатга қараб фикридан қайтди.
“Қанчалик илиқ муносабатда бўлмайлик буни фақат иккимиз билайлик. Сиз гап сўзга яқин йигит экансиз. Ишхонада одамлар тили билан юради. Биз ҳақимизда гап болаламасин!”- деганини эслаб кулиб олди. Охирги вақтларда Афруза Алижоновна билан жуда иноқлашб кетишди. Бу иноқлик Давронни ишига янада қизиқиш ва маъсулиятли бўлишга ундайди. Ҳафта бир кун кечки овқатни бирга қилишади. Афруза Алижоновна билан гаплашган сари дилида унга нисбатан ҳурмат ошиб бораётган Даврон охирги кунларда ўзи истамаса ҳам Афруза Алижоновна билан онасини бир бирига таққалоб кўрадиган одат чиқарди. Афруза Алижоновна бир гапга фикр билдиришга шошилмайди. Обдон ўйлаб сунг фикр билдиради. Даврон яна бир нарсага эътибор қилди. Афруза опаси, Давронни истакларини айтай туриб илғайди. Онасига ўхшаб ўз хукмини ўтказишга уринмайди. Ходимларни қарашлари билан довдиратиб қўядиган аёлнинг нигоҳлари Давронга сокин боқиб туради. Моҳим билан муносабатларидан хабардор бўлсада, Давронга нисбатан мкносабатини ўзгартирмади. Оила бу икки томон ишончи ва муҳаббати билан қурилгани маъқул. Мен сизларнинг муносабатларингизга қарши эмасман. Аммо бир бирларингизга бўлган туйғуларингизни бир торозига ташлаб олинглар дегандаёқ у аёлни, Даврон шу вақтгача ҳаёти давомида биладиган аёлларидан, айниқса онасидан кескин фарқ қилишини тушунди. Агар, Афруза Алижоновнани ўрнида онам бўлганида ва мен онамнинг қизини бошини айлантирган бегона йигит бўлганимда биринчи учрашувдаёқ суробимни тўғрилаб қўйган бўлар эди. Ғамгин ўй сурди. Худди Шаҳнозани аҳволига тушган бўлармидим. Бечора қиз айби қаерда эканлигини ҳам тушунмаса керак. Эхх онамаа онааам! Март ойидан бери онаси билан тузук қуруқ гаплашмаганини эслади. Хаёл суриб ухлаб қолибди. Уйқудан негадир чучиб кўз очди. Охирги икки ойда уйқудан чучиб турадиган уйқу ичида тусатдан чуқурга тушиб кетгандек кўз очадиган одат чиқарди. Уйқсида ҳам ҳаловати йўқ. Шаҳнозанинг маркази бу йилги киритган ютуқларини эшитиб бир оз кунгли кутарилди. Тоҳир аканинг Жанубий Кореага жўнаб кетиши хабари. Шаҳнозанинг онасининг кундан кун ахволи ёмонлашиб уша рўй берган воқелардан сунг боши касалхонадан чиқмаётгани хабари тунлари юрагини эзади. Шу каби ўйлар хаёлида қанча кўп айланса, Дилноза янгасига нисбатан нафрати ошиб кетади. Юраги қасос ўтида ёнади.
Мана мен йўл топдим. Ҳали шундай пушоймон бўласан! Шунчалик пушоймон бўласан. Сен хотинни бир кўзингдан қон бир кўзингдан йиринг ёшлрани оқизмасам, дунёга эркак бўлиб келганим ёлғон бўлсин! Мен эркаклигимни ўртага тикиб қасам ичдим. Шу қасам ҳаққи ўйлаганларимни бир бир амалга ошираман. Сен мени эшигингдан қайтариб юборганларинг, қизингни мени олдимга югуриб чиққан вақтларида силтаб уйга етаклаб кетишларинг. Бошимга битган бало бўлди бу арзанда дейишларинг...Ҳамма ҳаммаси ёдимда! Мен буларни унутмадим. Сени ўзинг ёдимга солдинг! Агар, шу қизга тегмагангда, онамга у ерга жанжал қилиб боришига шароит яратмаганингда мен болалигимдаги ҳамма аламларимни юрагимга кўмган эдим!
-Афруза Алижоновна Ассалому алайкум. Ювиниб чиққан йигит қунғироғига жавоб қилган аёлга салом бериб мақсадига ўта қолди. --Бугун қишлоқдан дадам келиши керак эди. Сал кечроқ бораман. Илтимос йўқ деманг. Узр! Раҳмат. Хўп хўп рахмат!
Қўлидаги нарсалар билан инситутга кириб борганида соат тўққизларга яқинлашиб қолди. Афруза бу вақтда дарсда бўлишини ҳисобга олган Даврон ўзи мулжал қилган кафедра томон йўл солди. Йўлдашиева хонасида ёлғиз ўтирган экан.
Ассалому алайкум устоз эшикдан жилмайиб кирди. Мени эсладингизми?
-Ҳаа эсламай бўладими сизни келинг Маҳмудоҳунов ишларингиз яхшим?
Ҳа раҳмат яхшиман. Чарчамай юрибсизми?
-Рахмат бўлади. Қай шамоллар учирди бу томонларга?
-Синглим сизларга ўқишга кирди.
-Илтимос Устоз, ёрдам қилинг опалик қилинг илтимос. Қўлидаги пакетини стол ёнбошига жойлаштирди-да, чунтагидаги Йўлдошиева учун ажратиб қўйганини олиб устозининг чунтагига солди.
Абдураҳманова Афруза 102 а гуруҳда ўқийди. Хизматдаман! Қўлини куксига босди.
Бўлди. Эслаб қоламан.
Устоз менга рухсат
-Омон бўлинг. Келиб туринг. Синглингизга айтинг ўзи ҳам харакат қилсин! Акам келди деб
-Албатта устоз! У харакат қилади. Сиз озгина қўллаб юборсангиз бўлди.
-Бўпти соғ бўлинг.
Иши осон битганидан йўлдошиеванинг кайфияти аъло эканлигидан хурсанд Даврон Тиллар кафедраси томон йўлга тушди.
Исмоиловамиди? Ҳа шу киши.
Ассалому алайкум азиз устозим эшикдан бош суққан Даврон илмайди. Бир гуруҳ ўқувчилари қуршовида турган устоз Давронга ҳайрон кўз ташлади. Келинг бош ирғаб кўзойнак остидан танимагандек нгоҳ ташлади.
Устоз бизга дарс ўтгансиз. Сизни бир йўқлаб кета деб келувдим. Маҳмудоҳуновман.
-Ҳаа. Исмоилова ёнидаги ўқувчиларига мағрур назар ташлади. Кўрдингларми мени сабоқдаримни унутмаган ўқувчиларим йллар ўтиб кетса ҳам йўқлаб туришади. Ўқинглар! Мен сенларни фойдаларингни кўзлаб гапираман. Табиатан бир оз устоз гапга тушиб кетганини кўрган Даврон жимгина Исмоиловапни гапларини тасдиқлаб бош ирғаб тураверди. Таннафус устоз кетсак бўладими?
Танаффус сўзидан енгил нафамс олган Даврон жилмайди.
-Ҳа кетаверинглар уйга вазифаларни бажариб келинглар
Талабалар хонадан чиқиб кетишини сабр билан кутиб турган Даврон тезда мақсадини баён қилиб Афрузанинг исми фамилияси ва гуруғини кичкинагина қоғозга ёзиб устозига туқазди. Илтимос устоз ўзингиз қўллаб юборинг!
Майли Давронжон ўзлари ҳам ҳаракат қилсинларда
-Хўп бўлади.
Уфф каридорга чиқиб енгил нафас олди. Мулжаллаган барча ишларим аълога битди. Афруза қаерда бўлса?
Қизнинг номерини терди
Афруза қаердасан?
-Келдизми?
-Ҳа домлаларинг блан гаплашиб ҳам блдим. Сен қаердасан?
Ташқарида ҳовлида турибман.
Ҳа курдим каридор деразасидан инситут ховлисига кўз ташлаган Даврон зина томон юрди. Уша ерда тургин ҳозир бораман.
Узоқдан қизга кўз ташлаб олган Даврон қизнинг узун этаги деярли ерга теккудек бўлиб турган одмигина кийимини кўздан кечирди. Атрофдги ҳамма қизлар калта култа куйлак, шимда юрганда...Бу замонавий кийинмас эканми? Шахнозанинг кийиниши кўз олдига келди. Шаҳноза ҳам шундай узун кийинади. Лекин у вқти келса шим ҳам кияди. Бу...
-Яхшимисан студент қиз томон қўл чузди. Узатилган кафтига жавобан қўл узатмаганига диққат қилди.
Ҳмм демак эркак киши билан кўришмайди. Айтмоқчи бу ғирт туғма Донохонку! Энсаси қотсада қизга сездирмай ховлини кўздан кечирган киши бўлди.
Ўқишлринг яхшими?
-Ҳа яхши. Ўзингизни ишларингиз жойидами?
-Ҳа. Яши аста секин кетаяпти. Янгам келдиларми?
-Йўқ. Уйдалар Дадамни бир ўзи қолиб кетадилар..
-Ҳа айтмоқчи... Гап тополмагандек бир зум жим турди.-Қийналмаяпсанми?
-Йўқ. Акамни тўйи қолиб кетди. Ачинган сифат лаб тишлади. Белгилаб қўйилганди.
-Тоғам кузда ўтказинглар дебдилар. Хавотир олма бу йилдан қолмайди.
Аста секин ўрталаридаги бегоналик ҳисси кутарилиб инситут ҳовлисида аста секин қадам босиб суҳбатлашишга киришдилар.
-Ҳеч ким ҳафа қилмаяптими?
-Йўқ.
-Агар кимдир гап отса, ёки ҳафа қилса, биринчи менга айт! Акаларинг сени тушунмаслиги мумкин сени урушишлари мумкин.
-Хўп.
-Ака барибир акалик қилади. Аввал обдон сени сукади. Кулди.-Мен эса, сенга гап отганни ўйлаб ўтирмай жазолайман. Бир оғиз ака десанг телефонингни қўйиб улгурмай уша сени ҳафа қилганни бошини қўлинга тутқазаман
-Акаеей!- жарангдор овозда кулиб юборган қиз ширин жилмайиб боқди.-Борингизга шукр!
-Бўпти, мен кетдим. Яхши ўқи. Қай вақти бўлса ҳам қунғироқ қилавер! Устозларинг билан ҳал бўлди.
-Хўп рахмат.
-Салом де! Машинасига бориб ўтирди.
Бугунча етарли...Ўзи томон қараб турган қизни машина кўзгуси орқали кузатди. Ёдида қолишим учун бугунгиси етарли. Ҳали шундай қиламан. Уч акаси нарёқда қолиб, ҳамма муаммосини мен орқали ечадиган бўлади. Вақт кетади. Аммо мен буни уддалайман!
Даврон кутган кун унчалик узоқ бўлмади. Янги йил таътилига оз қолган кунларида Афруза томонидан қилинаётган қунғироққа мажлисда ўтирган Даврон безовта кўз ташлади. Ҳушёр Афруза Алижоновна бош ирғаб рухсат дегандек ишора бергач, мажлислар залида отилиб чиқди
-Ака телефондан қизнинг уксик овози эшитилди.
-Ҳа нима бўлди, тинчмисан?
-Мени курсдошим сукиб, итариб юборди. Йиқилиб тушдим. Дадасига шикоят қилаётган боладек ўпкаси тўлиб келган қиз йиғлаб юборди. -У мени ҳаммани ичида ҳақоратлаб итариб юборди.
-Мен ҳозир етиб бораман!
Қариндошига нисбатан қилинган ҳақоратдан қони кўпирган Даврон ишда эканлиги ичкарида муҳим йиғилиш кетаётганини ҳам унутиб ташқарига отилди. Ким бўлса у мараз? Ким уни кўпчлик ичида ҳақорат қилган?
Инситутга етиб бориб қунғироқ қилди.
-Қаердасан?
-Деканатда
-У ерда нима қилаяпсан?
-Ака келинг, бу ерда улар кўпчилик
-Келдим шу ердаман! Мен шу ердаман! Қўрқма!
Деканат жойлашган бино томон югурди. Зиналарлан ҳатлаб ҳатлаб кўтарилиб декан хонаси қаршисида тўпланиб турганларга кўзи тушди. Тўпланиб турганлар ичидан ажралиб чиққан Афруза Даврон томон юрди
-Нима бўлди? Ким у?
Афрузанинг тутилиб тутилиб гапириб беришича: бугун бир курсдош қизининг туғулган куни экан. Қирқ минутлик танаффус вақтда туғулган кун соҳибасига аудитория ичкарисида кутилмаган совға тайёрлашни режа қилган курсдошлари Афрузадан эшик ташқарисида қўриқчи бўлиб туришни илтимос қилишибди. Афрузанинг айби: кутилмаганда эртароқ аудиторияга қайтиб келган туғулган кун соҳибасига ичкарига кириш мумкин эмаслигини ҳазил аралаш айтгани.
Бор йўқол!- деб итариб юборгани етмагандек оғзига келган ҳақоротомуз сўзларни ҳам қайтармаган. Бу Афрузага алам қилиб ахмоқ деган. Бу ҳақоратга чидиай олмаган курсдош, бошқа факультетда ўқийдиган йигитини чақирган. Қизнинг чақириғига зум ўтмай етиб келган йигитча Афрузани курсдошлари орасида суккани етмагандек, кукрагидан итариб ташлабди. Қиз ерга йиқилган. Шу туполон устига етиб келган ўқитувчи барчасини декан олдига етаклабди...
Афруза гапини тугатишигача сабри етмади. "Итариб юборди. Йиқилдим" деган сўзлардан ақли ҳушидан айрилган Даврон декан хонаси томон отилди....
Ичкарига қуюндек бостириб кирган Даврон сўраб ўтирмай декан олдида қаддини ғоз кериб турган йигитга ташланди.
Зум ўтмай зўравонни юз кўзини қора қонига белаб ташлаган Даврон, йигитга қайта ташланмасин деган мақсадда махкам қучиб олган деканнинг қучоғидан бир силтаниб чиқди. Юз кўзини қуюққина қилиб буяб олгани, эгнидаги байрамона кийимидан туғулган кун соҳибаси эканлиги шундоқ билиниб турган қиз томон бостириб борди.
-Агар, яна бир марта Афрузани ҳақорат қилиш тугул, уни атрофида юрганингни кўрсам ўлигингни итларга ем қиламан! Гапимни эшитдингми?
Кўзларида дахшат акс этган қиз шоша пиша бош силкиди.
-Бўлди укам, бўлди. Биз айбдорларга чора кўрамиз. Бўлди ўзингизни босинг! Бир юз икки қилишга мажбур қилманг! Ука, бу гап инсиут номига ҳам яхши гап бўлмайди.
Деканга жавоб қайтармай ташқарига чиқиб кетди.
-Юр мен билан! Қаршисига келган қизнинг билагидан тутиб ташқарига судраб чиқди. -Бугун дарсда қатнашмайсан!
-Ака мен дарсда бўлишим керак. Ака қўйиб юборинг илтимос қўйинг, қарашаяпти ака! Илтимос мени шарманда қилманг!
Қизнинг охирги гапларидан ҳушёр тортган Даврон қизнинг қўлини қўйиб юборди.
-Бор сумкангни олиб чиқ! Қовоқ солиб буйруқ берди. -Бугун дарсда қатнашмайсан!
-Хўп.
Итоаткорона бош ирғаган қиз нарсаларини олиш учун бино ичкарисига йўл олганини қовоқ очмай кузатиб турган Даврон ғазаб билан муштларини бир бирига урди...
Орадан ўн дақиқалар ўтиб ичкаридан сумкасини кўтариб чиққан қизни машинасига чиқарган Давроннинг машинаси чийиллаб жойидан қўзғалди................
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5