14-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф Дилором Қосимова .
—Нима? Нега қулфладиз? -деди Шодиёра кўзларини катта-катта очиб. Жавоҳир томон ўгирилиб қараркан.
—Нима қилишади кеч кирди, бўлди ухлашсин. Бизга қоровулчилик қилмасдан! Ёш келин-куёв бўлмасак энди.
Жавоҳир қўли билан бўйнини орқасини ушлаб, икки ёнга буриб, қирсиллатди.
—Улар дастурхон тузашмоқчи эдилар.
—Қорнилари оч бўлса, ана Маҳзуна опам бор. Сен билан ёлғиз қолишни хоҳлайман мен.
Бир деганда, Жавоҳирни қучоғида пайдо бўлган Шодиёрани овози паст чиқди.
—Улар биз учун... -деди ийманиб. Шу пайт яна қулоқ солди. —Улар шу ерда экан. Чиқиб бирон нима деб қўяймикан-а? -Жавобирни бармоқлари сочлари бўйлаб ўрмалашни бошлаганда, титроқ босди.
—Индама! Чиқсанг гап кўпаяди. «Нима бўлди?» «Нега бўлди?» деб. Ундан кўра индаман. Ўзларидан тинчиб кетишади.
—Барибир ҳижолатли. -Жавоҳирни қўли сочларни бир шетга, олиб, қизни бўйнини ўзини иссиқ нафаси билан сийлади.
—Ҳамон ҳуркаксан! -деди нафас олиши тезлашган. Юрак ритми ўзгарган қизга.
—Улар тинчимайдиёв Жавоҳир ака. -Шодиёра яна янгаларни овози келгач, шундай деди.
—Ўзим тушинтираман уларга. -деди Жавоҳир қошлари чимрилиб.
—Тинчликми опалар? -деди Жавоҳир эшикни очиб.
Куёвни бундай, дадил кўриб, қизлар тараддудланиб қолишди.
—Ҳалиги... биз янга, сизларга дастурхон. -деди айнан куёв чиқишини кутмаган Солиҳа янга.
—Қорнимиз тўқ! -деди Жавоҳир.
—Ирим-сирими бор. Ўргатадиган нарсалар бор. -деди Санам бироз тортиниб.
—Ҳаммасини биламан. Бу нақд учинчи киришим чимилдиққа.
Шунга сизлар ҳеч ўйланмангларда. Қўрғонимиз каатта, Маҳзуна опамга айтсангиз. Жой тайёрлаб берадилар.
Хайрли тун.
Янгалар, Жавоҳирни гапларими таҳлил қилгунча. Эшик қайта қулфланди.
—Буни безбетлиги ҳақда эшитгандим. Айтганларича бор экан.
Солиҳа янгаси, қўлидаги дастурхонга қўйиладиган ноз-неъматлар бор патнисга қараб, деди.
—Қайтариб олиб кирамиз энди ошхонага. -Санам иссиқ чой дамланган чойнак ва пиёлалари билан ортга қайтди.
Жавоҳирни амакиваччаси Маҳзуна уларга хоналардан бирига жой қилиб берди.
🍃 🍃 🍃
—Уйизга келган, ҳар бир одамни шундай остонадан қувиб соласизми? -Жавоҳир қайтгач, Шодиёра норози бўлди.
—Уйимга ким келса дарвозамиз катта очиқ. Аммо бизга ажратилган қисмига ҳеч ким киришини хоҳламайман. Айниқса мана шу хонага.
Жавоҳир кўйлагини енг тугмаларини бўшатаркан. Шодиёрага яқин келди.
—Уларни бекор қайтардингиз. Балки мени қорним очдур. -галстугини ечаётган Жавоҳир жилмайди.
—Буни сен учун олиб келдим. -шимини чўнтагидан «Олёнка» плиткасини олиб берди. —Энг ёқтирганинг тўғрими?
Шодиёрани кўзлари ёшланди.
—Шуни деб, сиздан «насиба»мни олганимдан буён. Оғзимга олмай қўйганман буни. -деди ҳали янги келинчаклигида еган илк калтагини эсларкан.
—Йиғлама жоним, у пайтда жуда қизиққон эдимда. -Жавоҳир эркалаброқ гапирди, қизни юпатган бўлиб. —Ҳўп буни яна ейишга ўргатиб оламан ўзим. Қани ўзингдек ширин шoколатни еб олчи.
Жавоҳир бошқа чўнтагидан оқ шоколат олиб қизга берди.
Шодиёра, роса егиси келгани учун, шунисини олиб, очиб ея бошлади. Жавоҳир кўйлагини тугмаларини бўшатаркан. Шодиёра кўзларини олиб қочди
—Ўтган сафар маст бўлиб келгандингиз! -деди Шодиёра ўша илк кечани эсларкан.
—Ҳозир ичмай қўйганман! -Жавоҳир қизни олдига келиб, у тишлаган жойдан бир тишлади шoкoлатни.
—Нима қиляпсиз? Хона ҳарорати яхшику, -кондиционерни совитишини бироз кўтаргач, Жавоҳирдан ҳайрон сўради.
—Хона ҳарорати яхши. Бизни ҳароратимиз ошар онлари яқинлашяпти. -деди Жавоҳир қизни қўлидаги плиткани охирги бўлагини эгилиб оғзига оларкан. —Сени севаман! Ўзимни вафодорим......
«Маҳаллада нечта ошиғинг бор?»
«Сен ҳақингда дўстларим оғиз кўпиртириб гапиришлари ёқмади. Асабимга тегди»
«Мендан бесўроқ остона ҳатласанг сўйиб ташлайман!»
Шодиёра тинмай соғинч тўла ширин сўзларга кўмиб, тобора бағрига сингдириб олаётган, Жавоҳирни бир неча йил аввалги, илк кечаларида айтган гапларини эслаб, жилмайди.
—Мен ҳам сизни яхши кўраман. -деди беихтиёр жилмайиб.
—Фақат яхши кўрасанми? -Жавоҳир уни кўтариб, ётоққа қўяркан. Кўзларига ўтли нигоҳларини тикди. —Севмайсанми?
—Соғинчу, ҳижронда ўтган йилларимни ўрнини тўлдириб кўрингчи. Балки айтарман.
—Соғинч... Соғинчдан гап очма жоним.
Охирги йиллар давомида, соғинч сўзини эшитсам. Энг биринчи сен ҳаёлимга келадиган бўлиб қолгансан! Демак мени ҳозир соғинчимни кўрсатаман. Сен буни ҳис қиласан.
—Жавоҳир укамдан ҳафа бўлманглар. У азалдан шундай, ишларига аралашишларини ҳушламайди. -Маҳзуна, келин таърафдан келган янгалар бор хонага ўзигаям жой солди.
—Ҳафа эмасмиз! Асли янга керакмас уларга. Энди қизни ўзини ташлаб кетсак ҳам бўлмасдида. -деди Солиҳа янгаси ўзи учун солинган жойга чўзиларкан.
—Ишқилиб энди нағма қилмай, бахтли қилсин. -Санам, ҳам хўрсингача бошини ёстиққа ташлади. —Эри иккинчисига уйланганда, анчагача ичидан эзилиб юрганди.
—Ҳозир Жавоҳир ўзгарган. -Маҳзуна эсноқ тутиб, кафтини орқаси билан оғзини тўсди.
—Мен ҳам вақтида ундан анча ранжиб, гаплашмай қўйгандим.
Сайёрага уйланганда, тўйига ҳам бормаганман...
🍃 🍃 🍃
—Нималарни ўйлаяпсан? -қиз баланд кўп қаватли уйларнинг бирида, балконга чиқиб, атрофни томош қиларкан. Ортидан қучган қадрдон қўлларга қараб, жилмайди.
—Яхши келдингизми? -деди ортига ўгирилиб,
—Сени соғиниб келдим. -Бахтбек аёлини қайта қучди.
—Соғиниб кутдим. -Гулдиёр икки қўлини Бахтбекни бўйнидан ўтказиб олди. —Сиз жуда яхши инсонсиз биласизми? Ҳаётимда борлигингиз учун раҳмат.
—Сени ҳам борингга шукур. Шу уйга келсам, куни билан орттирилган чарчоқларим арийди.
Муносабатларни бузадиган нарса фақат ёлғон ва хиёнат эмас. Эътиборсизлик, рағбатнинг йўқлиги ва унинг учун бирор нарса қилишни хоҳламаслик ҳам муҳаббатни ўлдиради.
Кундалик ишлатиладиган сўзлар ҳам, билганга бир неъматдир. Агар улардан тўғри фойдалана олинса.
Сўз бойлигингизни кўпайтиринг. Яхши гаплар билан жуфтингизни рағбатлантиринг.
Токи, фикру, ёди сизда бўлсин.
Сиздан Ҳаловат топсин.
—Нималарни ўйлаётгандинг? -Бахтбек балкондаги курсига ўтираркан, сўради.
—Соғиндим! -Гулдиёр ҳам Уни ёнига чўкди. Бахтбекни елкасига бошини қўйиб, олис осмонга термулди. —Ота-онамни, опамни, сингилларимни, укаларим. Ҳамма яқинларимни, ватанимизни жуда соғиндим. Бу ерда ҳамма нарса бор, шароит аъло. Аммо мен қишлоғимизни чанг кўчаларини. Ариқдаги лойқа сувларини соғиндим.
—Биз бир умрга келмадик. Насиб қилган кунгача омон бўлсак албатта қайтамиз. -деди Бахтбек қизни елкасидан қучиб.
—Опам билан гаплашгандим. Бир-икки гапирмоқчи эдим. Аммо овозидан ҳам билиниб турган қувончини бузгим келмади. -деди Гулдиёр опаси билан бўлган суҳбатни эслаб.
—Шодиёра опамни ишқи тенгсиз. Мен ҳам эрини ёқтирмайман. Аммо ҳаёт опамизники, қарорни ҳам ўзи қилишга ҳақли.
Уни қалбини билмай, фикр билдиришдан осони йўқ.
—Тўғри, -жилмайди Гулдиёр. —Опам бу кунларни келишини ич-ичидан соғинч билан кутгандир?
—Биздекми? -Бахтбек ҳам сокин жилмайди.
—Ҳа биз жим кутдик.
—Кутишдан воз кечмадик! Кутмоқлик ҳам бир дуо эканини кутиб ўргандик. -Бахтбек қизни пешонасидан ўпиб қўйди.
—Бу ишқ инсонларни не кўйларга солмайдия. -Гулдиёр бу сафар шунчаки жилмаймади. Ўз ўйларидан кулиб юборди. —Мана мен шу ишқ деб, ўзимдан кичик йигитни сизлаб юрибман.
—Ҳеэй. -Бахтбекни кайфияти янаям кўтарилди. —Мен сендан кичик эмасман! Бундай пайтда йилга ҳисобланади.
—Сиз доим ўзингизни фойдангизга гапирасиз!
—Сени авайлаяпманку. Эркаланяпсанку.
—Эркаланаманда. Арзимайманми?
—Икки марталаб арзийсан! Ахир ёлғиз эмассанку. -Бахтбек Гулдиёрни қорнига қўлини қўйди. Кечагина эшитган хушҳабарни эслаб жилмайди. —Фақат ёшимизни ҳа деб гапираверма! Қизимизни миясини заҳарлайсан!
—Қизми? Қиз истайсизми?
—Қизим бўлса онамни исмини қўйишни ният қилгандим. Қарши бўлмайсан биламан! -Бахтбек, Гулдиёрни бурнини жимдиб қўйди.
—Сизга қарши бўлиб бўладими? Қанча эркалигу, қайсарликларимни кўтарасизку. -Гулдиёр бурнини силаб қўйди.
—Сендир нозли бир маъшуқ!
Мендир сабрли бир ошиқ...
—Ота-онамизга қачон айтамиз. -деди Бахтбек.
—Бироз уяляпман ойимдан! Балки опам орқали айтарман. Лекин....
—Нима? -ичида Гулдиёрни қарорини маъқуллаб турган Бахтбек, Гулдиёр кайфиятсиз бўлиб, гапини тўхтатганига ҳайрон бўлди.
—Лекин опамни эски ярасини тирнаб қўймасмиканман. Бир пайтлар ҳомиласидан айрилганди.
—Қиз деганимга ҳафа эмасмисан? -Бахтбек аёлини бошқа мавзу билан чалғитмоқчи бўлди.
—Боягина бир нарса ўқигандим. Унда ёзилишича.
«Бир эркакнинг кўнглидан тўрт аёл жой олади: Онаси, опа-синглиси, рафиқаси ҳамда қизи!
Онани рози этмоқлик Аллоҳнинг розилигига эришиш билан баробар!
Опа-синглисига ғамхўрлик қилиш барокатга василадир!
Аёлига яхши муносабатда бўлиш Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг васиятларидир!
Қизини ҳусни хулқ этиб тарбия қилмоқлик эса Жаннатга очилган эшиклар кабидир.(Хонқизи)»
Энди айтинг нега ҳафа бўлай. Сизни жаннатга етакловчи фаришта берса, фақат Аллоҳга шукрона айтаман.
—Сени қалбинг беғубор. Мен сени ҳеч қачон отангни кечира олмасанг керак дердим. Бирга катта бўлган йилларимизда.
Бахтбек қандайдур фахр билан гапирди.
—Аввало одамзотни Аллоҳ яратди. Ниманидур сабабчи қилиб албатта. Дадам мени борлигим сабабчисику.
Агар улар бўлмаганда, мен бу Аллоҳ яратган неъматларни қайдан кўрардим?
Мен ким бўлибманки, борлигим сабабчисини кечиролмасам.
Гулдиёрни кўз олдига дадасини сиймоси келиб, кучли соғинчни ҳис қилди.
Эркак — у Аллоҳ яратган махлуқотлар ичида энг кераклиги ва энг чиройлигидир. Аёлларнинг аксари унинг тириклигида қадрига етмайдилар. Ҳурматини килмайдилар. Унинг ўрнини вафот этгандан сўнг биладилар.
Ахир у ота-онасига, синглисига, кизига ва завжасига бериш учун нималирини қурбон қилмайди дейсиз. Бутун бир олам яхшиликда бўлади модомики оила бошлиги бўлган эркак яхшиликда бўлса. Сизлар эркакнинг сиз сабаб қанча нарсалардан воз кечганини хеч қачон билолмайсизлар.
Ҳаётингиздаги ҳар бир эркакни, отангиз бўладими, эрингиз, ака-ука, ёки ўғлингиз бўладими ҳурмат қилинг, борида қадрига етинг!
🍃 🍃 🍃
Жавоҳир мана неча кундирки, уйига бошқача соғинч билан қайтади.
Бир кемтиги бор эди. Шодиёра тўлдириб, оилада ҳаловат уфуриб турарди.
Наргиза опа ҳам, ўтган йиллар сабоғиданми? Шодиёрага олдингидек, совуқ, менсимай муомила қилмай қўйган.
Ўғлини порлаган кўзларига қараб, йўқотилган йилларга ачинади.
Вақтида тўғри маслаҳат берганда. Балки Жавоҳир рашкини камайтириб, ўша пайтдаёқ, Шодиёра билан турмуши яхши бўлиб кетармиди?
«Тарбия қилган онаси яхши аёл бўлмаган, маҳкам ушла хотинингни» деб кунда, кун-ора уқтирарди.
—Қизим мен қўшниникига ўтиб келаман. Сиз ош дамлаган бўлсангиз. Ёнига салат тайёрлаб туринг.
—Ҳўп бўлади.
Шодиёра қайнонаси дарвозадан чиқиб кетгач, аллақачон бошлаб қўйган. Свежиз салат (шакароп) ига кўкатларини тўғрай бошлади.
Дарвоза олдида, онаси билан тўқнаш келган Жавоҳир телефонига қўшиқ қўйиб, олганча, тахтакашда кўкат тўғраётган аёлига қараб, жилмайди.
—Борингга шукур. -деди пичирлаб эшикка суяниб оларкан.
—Ияа қачон келдингиз? Ассалому алайкум. -деди Шодиёра ортига ўгирилиб, Жавоҳирни кўрҳач, жилмаяркан.
—Ваалайкум ассалом. Эндигина келдим.
—Кийимизи алмаштириб оласизми? -жилмайди Шодиёра.
—Ҳа битта қучай. -Жавоҳир шундай деб маҳкам бағрига босди.
—Ҳей ойижон кўриб қолади. -Шодиёра ожиз типирчиларкан. Ич-ичидан ўз қароридан миннатдор эди.
—Ойимни дарвоза олдида кўрдим. Қўшниникига кетди. Ошинг дам еб бўлса, ўзинг чақирмагунинггача келмайди энди.
Шодиёра бир дам енгил нафас олди. Аввалги турмушларида ҳеч Жавоҳир ишдан келиб, бундай яхши муомила қилганини эслолмайди.
Қизиқ... инсон баъзида қадрланиши учун, узоқлашиб, туриши шартмикан?
Иккиси ҳам мияда солиштиришлар билан ичларида шукрона келтиришаркан.
Телефонда ҳамон қўшиқ жаранг сочарди.
«Вафойим, бардошим, ғурурим билан.
Мен топдим бахтимни.»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1