2-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
-Алишержон дарсларинг бўлган бўлса, бузоқларга ҳашак ташла болам! Бўла қол ош сузаман! Беҳзоджон катта онангларга ош олиб чиқ болам!
Аясининг овози Алишернинг хаёлларига нуқта қўяди...
Қиш кириб бир йилдан буён уруниб атиги икки мерт тепага кўралишига эришаётган қурилмасини янада мукаммаллаштирган Алишер ўзи яратган қурилмани синаб кўриш мақсадида мактаб ҳовлисига чиқиб учиришга киришди.Беш метрлаб учиб мактаб ховлисини қоплаган қорга қулаган қурилмасини қувонч билан кузатиб турган Алишернинг қувончини қушни синфда ўқийдиган Нодира ер билан яксон қилди. Қор кечиб югуриб келаётган қиз оёғи остидаги Алшернинг бир йил тинимсиз ишлаган қурилмасини мажақлаб ташлади. Ерда лой аралаш из остида мажақланиб ётган қурилмасига нафасини ютиб тикилиб қолган Алишер ғазаби қайнаб эгилиб қордан ҳовучига олдида қаршисида қилган айбини тушуниб мултираб тураган синфдошини юзига қор юмолоғини улоқтирди. Қизнинг юзига қарсиллаб урилган қор парчаси зарб билан бориб урилдими, Нодира қалқиб тушдида ховлига чалқанчасига йиқилди. Шу атрофда турган кимдир ерга йиқилган қизчани урнидн турғизиб қорга буланган кийимларини қоқди. Қилган ишидан озгина бўлсада мамнун бўлган Алишер қурилмаси томон кетаётган эди. Нодиранинг овози ўқдек қулоғига урилди.
-Ҳароми! Қўлинг синсин сени! Бузуқини боласи!
Нодира катта онасининг қариндошини қизи. Онаси билан тез тез тепадаги ховлисига келганига Алишернинг кўзи тушган. Нодиранинг гапини эшитган шу ерда қорбурон ўйнаб ётган болалар кулиб юборишди.
Шу вақтгача бувисидан эшитиб келган хақоратини, мактабда тенгдошидан эшитган Алишернинг қони қайнаб кетди. Қурилмаси ҳам эсидан чиқиб югуриб бордида эгни бошини қордан тозалаётган қизни бир сакраб орқа томонидан икки кураги ўртасига тепди. Олд томонга отилиб кетиб ерга йиқилган қизни ўрнидан туриб олишини кутмаган Алишер ерда чузилиб ётган қизнинг юз кўзи боши аралаш тепки ёғдирди. Ўқитувчилар хай хайлашиб югуриб келиб ажртишди. Кимдир ерда чўзилиб ётган Нодирани кутариб олиб мактаб ичкарисига шошилди. Кимдир Алишернинг қўлидан етаклаб мактаб директори хонасига етаклади. Директор уни етаклаб кирган ўқитувчининг сўзларига қулоқ солиб турдида қулочкашлаб, боланинг чаккасига шапалоқ тортди. Алшер директорни яхши танийди. У катта онасининг акаси. Мактабда катта синфларга тарих фанидан дарс беради. Ўта қаттиқўллиги билан машхур. Катта синфлардан соч қўйган ўғил болаларни, соч кестирган катта синф қизларини, хар куни мактабда бўладиган линейкага чиқариб олиб, росса дуппослаганига бир нечи марта гувоҳ бўлган, болани юраги орқасига тортиб кетди. Ҳозир мени ҳам аямай уради. Йўқ директор уни ортиқ урмадию, лекин Алишернинг бошига бувисидан ҳам баттар хақоратларни ёғдира кетди.
-Қазисан қатрасан асл наслинга тортасан! Сен харомидан тарқаганни, умрингни калоннада чириттираман. Кўп ўтмай мактабга тез ёрдам машинаси келиди. Ундан кейин қорнига ИИБ деган ёзув туширилган машина келди. Хонага кириб келган формали бир эркак ва аёлган Алишерни имо қилиб кўрсатган директор хонадан чиқиб кетди. Ҳалиги иккиси Алишер билан узоқ суҳбат қуришди, суҳбатлари якунида қандайдир қоғозларга нималарнидир ёзиб ўтиришди. Эшикдан то Алишернинг дадаси кўринчагунча шу ишлар билан банд бўлиб ўтирган Алишер қаршисида ўтириб ёзув қилаётган формали аёлни ўзига ачинган сифат кўз ташлаб олаётганини сезиб хайрон қолди. Нега менга бундай ачиниб қараяпти ўйлаб олди. Эшикда кўринган дадаси Алишерни ташқарига чиқиб туришини айтдида, ўзи ичкарида қолди. Ичкарида узоқ суҳбат бўлди. Каридорда турган Алишернинг оёқлари дадасини кутиб толди. Ниҳоят эшик очилиб олдин формалилар улардан орқада дадаси кўринди.
-Мана ўзи сўз беради. Дадаси ўғлига имо қилди.-Бошқа синфдошларини урмайди тўғрими ўғлим!?
-Агар хароми деса ураман! ужарлик билан ҳали ичкарида айтган сўзларини такрорлади. Ўзи томон савол назари билан боққан формалиларга хижолатли боққан дадаси ўзим гаплашаман деб уларга сўз бердида. Ўғлини қўлидан етаклаб, машинасига солиб, уйларига олиб қайтди.
Уйда аясининг биронта саволарига жавоб бермаган дадаси, ўғлини пастдаги илгари ўзлари яшаган хозирда омборхона вазифасини ўтайдиган уйчага етаклаб кириб ичкарига судраб кириб камарини ечиб росса калтаклади. Вахшийлашб кетган ота яккаш бир гапни қайтарарди.
-Ўлдираман сен харомини ўлдираман! Мени эл ўртасида шарманда қиладиган сендек харомини ўлдираман! Дадаси ўзини қанча вақт калтаклаганини эслай олмайди. Эслагани кўзини очганда тепасида аяси ва укаси йиғлаб ўтирарди. Ташқаридан эса бувисини овози эшитилади.
-Шайтон ҳам жаннатдан қувилмасдан олдин олим бўлган ҳии.............
Шу воқеалардан кейин Алишерни мактабдан ҳам, дарслардан ҳам кунгли совуди. Ўзи қизиқадиган физика китобини қўлига олмайдиган бўлди......
Дадаси ётган палатага кирган Алишернинг кўзи икки кишига мулжалланган хонанинг дераза томондаги каровотида ухлаб ётган дадасига кўзи тушди.
-Ҳозир умумий ахволи у дадаражада оғир эмас белгиланган даво муолажаларининг таъсири яхши натижа бераяпти. Укангиз бизни нотуғри тушунибди. Яна бир курс даволаш ўтказиш керак, маъқул кўрсангиз уйингизга олиб кетсангиз ҳам бўлади деган эдим. Докторнинг хижолат бўлгандек берган изоҳи ёдига тушган йигит қошларини чимирди.
Бу одам ҳали вери ўлмайди. Буни жони чиққунча, нечи одам ўлиб битади. Бу ҳам онасидек узооқ яшайди!
Эшик олдида турган одамни пайқагандек бош кўтарган отанинг кўзи ўзига бегона назар билан тикилиб турган ўғлига кўзи тушиб бошини кўтарди.
-Алишер!? -Ҳайрат билан овоз берди.- Алишер ўғлим сенмисан? Қучоқ очган ота негадир йиғлаб юборди. -Болам Алишержон!- Отасининг нолали овозидан юраги юмшаб кетган йигит дадаси томон қадам босдида секингина авайлаб бағрига босди
-Дада...Касал бўлиб қолибсиз деб эшитдим. Ахволингиз яхшими? Негадир ўпкаси тўлиб кетганидан ажабланган йигит дадасининг елкасидан бошини кўтарди.
-Дада яхшимисиз?
-Сен келибсанку болам мен энди яхши бўламан!.........
Шахнозанинг кутганлари бекор бўлди. Дугонаси Сарвиноздан илтимос қилиб кетма кет уч кун дорихонада навбатчиликда турса ҳам ҳалиги “Қароқчи”дан дарак бўлмади. Сумкасида катта миқдордаги пул билан кўчада хавотир аралаш юришдан толиқиб кетган қиз, тўртинчи куни ўқишга ҳам, ишга ҳам бормай шифтга термулиб узоқ ётди.
-Ўқишга бормайсанми?
Мохим опачасини бир нечи марта берган саволларини жавобсиз қолдирган қиз. Бошини ёстиқ остига тиқди.
-Дам олмоқчиман!
-Тўғри қиласан! Асалим мени! Тўппа тўғри қиласан! Дам олиб ҳам туриш керак! Бугун уйда бўлсанг кечда битта ош қил! Давронни чақирамиз мазза қилиб ўтириб ошхўрлик қилайлик! Сени ошингни соғиндим.
Қиз ётган бир кишилик диванга келиб ўтирган опачаси қизни эркалаган сифат ёстиқ остига қўл тиқдида пайпаслаб қулоғидан ушлаб бошини ёстиқ остидан олди.
-Опааа
-Қиламан демагунингча қўймайман!
Шўхлиги тутган Моҳим Шахнозани қулоғини қаттиқроқ сиқди.
-Воой бўлди опа бўлди. Қиламан!
Моҳим кетгач ўрнидан туришга эриниб ётган қизни кўзи яна уйқуга кетди. Уйқудан негадир чўчиб кўз очди. Уфф шу вақтгача ухлаганимни! деворда илиғлиқ соатга кўз ташлаб олган Шахноза ўрнидан турди. Эринибгина ювиниб чиқдида, қаршисида турган кўзгуга тикилиб қолди. Кўзгу орқали, сутга чайилгандек оппоқ тиниқ юзли чеҳрасига, бир бирига билинар билинмас туташиб кетган тим қора қошлари, оҳуникидек катта катта қайрилма жингалак киприклар қуршовида турган шўхчан боқиб турган кўзларга тикилди. Худдики, қизил буёқ билан чизиб қўйгандек кичкина оғзида, қирралари аниқ билинадиган ғунча лабларига бармоқ урди. Ҳиёл чузинчоқлкка мойил юзининг икки томонидан сезиларли буртиб турган ёноқларига қўшни бўлган бежирим бурнига кўрсаткич бармоғи билан чертиб олган қиз, иягига нозик ингичка ва узун узун бармоқларини бирлаштириб таянч қилдида кўзгудан ўзига тикилиб туриб жилмайди. Жилмайган вақтида чап лунжидаги кулгучи чуқурлашиб табассумига янада жило берди. Моҳим опачасини кўпинча ўзига аллақандай ҳасад аралаш ҳавас билан тикилиб туришини сезади.
-Бунчалар ширинсана!- дейдида юзидан ўпиб олади. -Кирприкларинга кимдир ўзини осса бўлади дейди.
Ростдан шунчалик гузал эканманми? Ўзига тўймай тикилди.
-Ғирт дангаса қиз бўлдим, пичирлади. Бувим айтадиларку шу ўтирган аёл ўғил туғармишми деб. Бувимни шу мақоллари менга ўхшаб минг бир режа тузиб биронтасини амалга ошира олмайдиган одамларга нисабатни айтилса керакда! Уфф Сардор тезроқ ўқишга кирса эди. Ўнг қанотим бўлар эди . Бир йилдан кейин Элёр ҳам ёнимга кирса ўзимизни анча тутиб олар эдик. Ўзи режа қилган ишларни амалга ошириши учун керак бўладиган маблағларни аниқ ҳисоб китоблари орқали қоғозга тушириб олган лаб тишлаб ўйланиб турдида, сумкасидаги елим пакетга ураб қўйган пулни олиб санабб чиқди. Хамма режаларини амалга оширган тақдирда ҳам яна озроқ миқдорда пул ортиб қолар даражада экан. Нима қилсам эканаа? Ўйланиб турди. Яна бир ҳафта кутаман. Агар, келса пулини қайтариб бераман. Агар келмаса, ундан қанча қарз эканлигимни унутмаган ҳолда ишимни бошлайман! Ҳар ойда топган пулимдан ўн фоизини ундан олган қарзим сифатида йиғиб бораман. Кейин нима қиламан? Ўйланиб қолди. Кейин бир кун йўлиқиб қолсам қайтариб бераман нима қилардим. Бировни пулини ўзини рўхсатисиз ишлатиб юборсам? Бировни хаққини ейиш гуноҳ деб айтган бувим. Бу жуда оғир гуноҳ бўлади деганлар. Уфф худойимей нима қилсама!? Бир бирига зид бўлган ўй ҳаёллардан толиққан қиз. Кўзгу қаршисидан нари кетиб балконга урнатилган ошхонага чиқди. Моҳим опам айтгандек ош қила қолай. Музлаткичдан олган Гушт сабзи ва бошқа масаллиқларни бирин кетин ошга мўлжаллаб тўғрай кетди. Мен нима қилишим керак шу топда? Нима қилсам энг тўғри йўл тутган бўламан? Телефонинг жаранг сочишидан чучиб тушган қиз экранга кўз ташлаб юзи буришди. Уфф яна шу Давронми!? Моҳимни сўрайди. Тавба Моҳимда иши бўлса ўзига қунғироқ қилавермайдими? Қачон қарама менга қунғироқ қилгани қилган!
Қайта қата қунғироқ бўлавергач, ноилож кўтрди.
-Эшитаман!
-Салом яхшимисиз Шахноз?
-Ҳа яхши...
-Моҳим билан гаплашгандим. Кечда ош ерканмизми? -Шарақлаб кулиб юборган йигитнинг кулгуси ғашини келтирган қиз лабини бурди.
-Ҳа
-Ош билан нима кетади?
-А?
-Ош билан ейишга ва ошдан кейин дисертга нима олиб борай дейман?
-Билмасам? Ажабланиб елка қисган қиз. Лаб бурди.
-Айтинг бирон нарса егингиз келаётган бўлса олиб бораман.
-Хеч нарса шарт эмас!
Йигитни ўзига жуда ҳам яқин олиб гапиришидан ғаши келган қиз индамай қизилни босдида. Ғаши келганидан бошини чайқатиб олди. Тавба ҳафтада икки келиб Моҳим билан чақчақлашиб ўтириши кўз олдига келди. Мени ҳам ўзига ошно қилмоқчи бўлдими дейман!? Тавба бореей суюқ, бир камим сенми!? Ахмоқ! Мен сени анави қизларинга ўхшатасан шекилли!?
Анави қизлари қаторига Моҳим опачасини қўшганидан виждони қийналган Шахноза ўзидан ўзи норози бўлиб, чала қолган ишларини давом эттирди.
Моҳим опачасига қунғироқ қилиб қачон қайтишини аниқлаштирдида, келиш вақтини мўлжаллаб, ошга гурунч солди. Сувини тортган гурунчни бир жойга уйди. Гурунч устидан товоқ бостириб, газ тагини пастлатган Шахноза эшик қунғироғига жавобан ошхонага чиқиб, эшикни очдида, остонада турган Моҳим ва унга шерик бўлган Давронга кўзи тушди.
-Ассалому алайкум келинг опача.
Ичкарига киришлари учун йўл берган қиз ошхонага чиқиб кетди. Даврон хуш кайфиятда қиз билан сурашиб , балконда турган стол устига ўзи келтирган нарсаларни бирин кетин жойлаштира бошлади. Буғзи зар қоғоз билан уралган чет эл коньягини кўрган қиз балкон эшигида туриб йигитни кузатиб турган Моҳимга боққанда у қўявер дегандек ишора қилиб зал томон кетди. Моҳимнинг ортидан чиқиб кетаётган Даврон қизга бир қараб олдида ишшайиб чиқиб кетди. Тавба ғалати бола а шу?! Ғаши келиб кайфияти бузилганини пайқаган Шахноза лабини буриб олди.
Нигора ҳам кўп ўтмай келгач, ош сузилди. Даврон келтирган ичимликлар сузилди. Кескин рад қилган Шахнозадан бўлак барчаси кетма кет уч рюмкадан ичдилар. Биргаликда ош еб бўлишгач Даврон томонидан келтирилган ширинлик билан чой ичишгач, дастурхонни йиғиштириб олган, Шахноза ошхонага чиқиб кетди. Кўп ўтмай балконда пайдо бўлган Даврон Шахнозани юмушни кузатиб турди.
-Менда гапингиз бормиди?- ўзидан кўз узмай туришидан безовталанган қиз бош буриб йигитга саволомуз нигох ташлади.
Индамайгина бош силкитиб олган йигит, юзида пайдо бўлган сирли табассум билан жавоб қайтарди.
-Ишларингизни тугатиб олсангиз бир оз гаплашиб олардик.
Йигитни юзи қизариб кетганига диққат қилган қиз, коньяк маст қилган шекилли, кўнглидан йилт этказиб ўтказди. Йигитнинг эшикка суяниб турганидан ажабланиб қошини бир учириб олдида юмушида давом этди.
Кун бўйи миясидан кетмаётган ўйларга берилган қиз, Даврон қачон ёнига яқинлашганини ва ўзини қучоқлаб олганини сезмай қолди.
-Шахноз!- хаяжондан титраб чиққан нафасидан ҳалигина ичган ичкилик хиди бурнига ва иссиқ хароратли нафаси бўйнига урилганидан ҳушёр тортган қиз жон холатда ундан қутилиш учун ўзини нари олди.
-Қўйиб юборинг!- беихтёир қичқириб юборди.
Даврон аксинча қўйиб юбориш ўрнига баттар ёпишди.
-Шахноз сизни севиб қолдим йўқ деманг!
Бир зумгина эсанкираб қолган қиз ўзини тутиб олдида йигитни кўксига қўлларини мушт қилиб тираб куч билан итариб юборганди. Йигитнинг қучоғидан ўзини қутқаза олди.
-Яқинлашманг! Қўлига стол устида турган катта ош пичоқни олди.- Агар, бир қадам қўйсангиз, ўйлаб ўтирмай уриб юбораман!
-Хўп хўп! Қизнинг қўлидаги пичоқни кўрган йигитнинг ранги учиб кетди. -Хўп яқинлашмайман пичоқни ташланг!
-Йўқол бу ердан!- қичқириб юборган қиз. Титраб кетаётгани сезиб ўзини тутиб олишга тиришди. -Йўқол ифлос! Шахнозани овозини эшитиб ичкаридан олдинига Моҳим, унинг ортидан Нигора кўринди.
Даврон қизларнинг таънали нигоҳларидан ўзини қаерга қўйишни билмагандек бир оз нималарнидир ғулдираб турдида отилиб балкондан залга ундан эса ташқарига чиқиб кетди. Йигит чиқиб кетганини англаган Шахноза бир оз карахт бўлиб турдида, ниҳоят ўзига туғилган хавф чекинганини тушиниб йиғлаб юборди.
-Бўлди, шириним бўлди. У ичган эди. Эртага ўзига келса кечирим сўрайди.
Ёнига келиб далда бериш мақсадида елкасидан қучмоқчи бўлган Моҳимнинг қучоғидан нари кетган Шахноза ғазабли кўзларини қаршисидаги қизга тикди.
-Агар, унга ичимлик олиб келишини айтмаганизда ва у билан қўшилиб ичмаганизда шу ишлар бўлмасди!
-Воой шириним мен айбдорми шунда?
Ёйилиб кулган Моҳимдан илк марта ғазаби қўзғалганини сезган Шахноза алам билан лабини тишлаб жим қолди. Бу хам маст унга гап гапирганини фойдаси йўқ! Яхшиси эртага гаплашаман! Эрталаб эса Моҳим билан гаплашишга имкон бўлмади. У кўзини очганида Моҳим аллақачонлар ишга кетиб бўлган эди. Қайтганимдан кейин албатта гаплашиб оламан! Бу нима аҳвол? Ҳафтада икки марта келишига зўрға кўниккан эдим. Тавба бу Даврон деганлари ҳам ғалати эканда а? Моҳим билан нима алоқаси бўлса ёки бирга ишлашар эканми? Қизнинг бундай деб ўйлашига сабаб Даврон ва Моҳимнинг бир нечи марталаб пул олди берди қилганларига гувоҳ бўлгани эди. Ишқилиб ўрталарида нима бор билмадиму ҳар холда қиз болалар турадиган уйга бемалол келиб кетиб юриши яхши эмас. Бу бувиси айниқса дадасини қулоғига етса борми бир кун ҳам Тошкентда қолдирмаса керак. Салга ловуллаб кетадиган, ўта тажанг дадаси ёдига тушган Шахноза вахимага тушди. Ҳақиқатдан, уйларига қайтса, Тошкентда ўқиб ишлаб юрган маҳалладошлари, танишлари тўғрисидаги янгиликларни эшитиб ҳайрон қолади. Тавба Тошкентда туриб мен билмайман, сизлар қаердан биласизлар?- ҳайрон савол беради.
Гапни оёғи эмас болам қаноти бор дейди бувиси бош тебратиб олиб шунинг учун қиз бола жудагина эхтиёт бўлиши керак. Қиз бола бир мисол чиннида болам, унга дарз кетса, минг чиггалла бутун булиши мумкин аммо доғи кетмайди. Сен бизни юзимиз, укаларинг дадангни номусисан болам, Тошкентда юрганингда авволо мана шуларни ўйла. Ҳар бир қилаётган ишингда, мен шу ишни қилсам, дадам мен туфайли қизармас эканми? Дадам мана шу ишим туфайли олқиш олармикан? Укаларим боши эгилмасмикан? Деган саволларни ўзинга берсанг болам ишонаман тўғри хулосага келиб оласан!
Мен у ердан кетишимни айтаман! Ишда келса Моҳим билан гаплашиб оламан ва кетишимни айтаман! Ё Даврон бу ерга келиб кетишини бас қилади ё мен...
Моҳим ҳеч қачон ўзига қол демаслигини англаб турган Шаҳноза бош чайқаб олди.
Агар, танловга тўғри келса Давронни танлаши аниқ. Бу аниқ! Шундай экан индамайгина ижарага квартира излай қоламан! Бошқа чорам йўқ! Уй томонда ким билади қадай гаплар висир висирлаб кетган бўлса? Мен ҳали кўп гапдан бехабардирман. Ифлос! Давронни кечаги қилмиши кўз олдига келиб титраб кетди. Ота онасини яккаю, ёлғиз эркатойи бўлган Даврон. Чиндан исми жисмига мос ҳаёт кечиради. Ҳамма истаги муҳайё. Отасидан ҳам кўра тоғаларига суянадиган бу йигитча, мактаби тугатмаган вақтидаёқ тагида машина билан юрарди. Кимсан фалончи деса қишлоқ аҳли оёққа турадиган тоғалари бор. Бувиси, онаси ва қариндошларидан эшитиши бўйича, Давроннинг катта тоғаси Аъламхон қишлоқда қийналган оила борки ёрдам қўлини чўзаркан, айтишларича, савобли ишлари илгари ҳам кўп қилгани учун бўлса керак, анча йиллар бефарзад бўлга синглисини худойим қучқордек билан сийлабди. Худойим берган иноятдан тўғри хулоса қилган ака укалар савоб ишларга янада бел боғлаган эмиш. айтишларича, мустақилликдан кейинги, эл ўртасида кузатилган, бир оз тортилиш вақтлари ҳам, укаларига уйма уй юриб, муҳтожлар холидан хабар олишни тайинлаган экан......
-Шамсиддинова сизни декан хонасига чақираяпти!
Аудиторияга кириб келган ўқитувчи қизнинг хаёлларига чек қўйиб ўзига тикилиб тургани кўрган қиз ўрнидан турди. Ўқитувчи эса, Шахнозани чиқиб кетишини кутгандек, дарс бошламай жим тикилиб қолди.
Нима иши бўлса менда?
Курсдошларининг ўзига қараб турганларидан хижолат тортган Шаҳноза стол устидаги нарсаларини тез тез йиғиштириб, сумкасига жойладида, ёнида ўтирган курсдош дугонасига яхшилаб ёз деб, аудиторияддан чиқди. Каридорда кетаётганди, ортидан кимдир исмини айтиб чақирди.
-Шахноза...
Ортига бурилган қиз ўзидан чамаси олти етти қадамча нарида турган Давронни кўриб барчасини тушунди. Демак, ҳеч қандай декан эмас! Бунчалар сурбет бўлмаса а бу!? Уша квартира топишга ёрдам сураган вақтимдаёқ буни барча сурбетлигига ўзим йўл очиб берган эдим. Алам билан лабини тишлаган қиз йигитнинг ўзи томон яқинлашишини кузатиб турди.
-Салом яхшимисиз? Икки одим масофа нарида тўхтаган йигит журъатсизгина кўз ташлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6