5-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф Дилором Қосимова .
Шодиёра хоналарида ойнага қараб, пудра билан кўзи остидаги кўкарган жойини яширишга уринаркан. Фойдаси бўлмаганидан, йиғлаб юборди.
Ҳали кечга қайнотаси кўрса, эрига гапиради. Кейин Жавоҳир яна аламини Шодиёрадан олади.
Қўлига танал кремини олди.
—Ҳеч йўқ сен ёрдам бергинда. -алам билан суртиб кўра бошлади. Ҳозир яширадими-йўқми? Билиб олса қайнотаси келар пайти, суртиб олади.
Пардоз анжомлари ғаладонда, бир уйим бўлиб турарди.
—Буларни яроқлик муддати ўтиб ҳам бўлгандур.
Жавоҳир акам пардоз қилсам ҳам, уриш чиқаради. -ўпкаси тўлди Шодиёрани. —Пудра ва танал креми ҳам, фақат шу Жавоҳир акам юзимга қўйган "гуллар"ни беркитиш учун, ҳизмат қиляпти....
* * *
—Уфф чарчадим. -далада чопиқ қилиб чарчаган қизлардан бири. Кетмонини ташлаб, ўтириб олди.
—Мусулмон банда "уф" деб бўлмайди. -деди иккинчи қиз.
—Нима бўларкан? -чимирилди уф тортган қиз.
—Бувим айтган, "ёмон бўлади" деб.
—Ёмон бўлиб нима бўларкан?
—Лобар қўйгин. Биласанку, уни бувиси маҳаллани отинчаси. Шунга эшитганини айтяпти. Ўзи ҳам эрта қариб қолганлардан. -гапга аралашди учинчи қиз.
—Эйй ҳуллас....
—Бу нима ўтириш? -Лобарни гапи тугамай, Жавоҳир пайдо бўлди. -Бу ўтиришда, кечгача ҳам битта эгатни охирига етказолмайсизлар.
—Узр... -қизлар ерга қараганча, тенг гапиришди.
—Чаққонроқ бўлинглар.
Жавоҳир кетаркан. Қизлар иш қилган одам бўлиб, ортидан қараб-қараб қўйишди.
—Жуда жиддий-а? -деди учинчи қиз Матлуба.
—Аммо келишган. -Жавоҳирни кетган йўлдан кўз узмай деди Лобар.
—Ундай қарама! Уйланган эркакни ортидан. Ёмон бўлади.
—Оббоо бошланди. -Сайёрани гапига энсаси қотди Лобарни. —Ёмон бўлади, ёмон бўлади. Ҳўш нима ёмон бўлади. -деди жаҳл билан.
—Қўй Лобар жаҳлинг чиқмасин. Бу хотинча фикрлашини энди кўряпсанми?
—Ҳақорат қилма! -Сайёрани жаҳли чиқиб кетмонини олдида, тезлашиб улардан одимлаб кетди.
—Матлу кел гаров ўйнаймиз. -Лобар паст овозда гапирди.
—Нимадан?
—Жавоҳир акани илинтиришдан.
—Нимааа? -Матлуба ҳайрон қаради. -Лобар Уни хотини бор, ёш йигит эмас!
—Мен унга эрга тегишдан гаров ўйнаймиз демаяпманку. Шунчаки айлантириб кўрамиз.... -кўрсаткич бармоғини боши устида айлантириб жилмайиб, қош учирди Лобар.
* * *
—Жавоҳир яна урдими?
—Йўқ эҳтиёцизлик қилиб, эшикка уриб олдим.
Шодиёра арз қилолмайди. Қайнотаси Жавоҳирни танобини тортиб қўйиши мумкин. Кейин Жавоҳир аламини яна Шодиёрадан олади.
—Қизим отангиз билан дўстмиз, асли Собирда бир ёш катта ҳамман. Энди айтинг қизим ўз отангиз тенги одамга ёлғон гапириш яхшими?
Бу уйга келганда, мени иккинчи ота ўрнида кўрмаганмисиз?
Наҳот фарзанд ўз отасига ёлғон гапирса?
—Дадажон ме...мен.
Шодиёра ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.
—Дадаси уриб олдим деяптику, бунча сиқувга олаверасиз.
—Сен ўчир овозингни! Ҳозир ўзингни эшик олдига олиб бориб, туртайчи. Эшикка тегиб кўзинг шундай кўкарармикан?
Ҳа деб ўғлингни айбини яширгунча, сал танбеҳ бериб турсанг бўлмайдими?
Жавлон фермер энди гап бошлаган аёлига дакки берди.
—Мен ёмонми энди? Бир айби бордурки, урган. Ўзидан ўзи уриб жиннимаску ўғлимиз.
—Мана гап қаёқда экан. -Жавлон фермер чимирилиб қаради. —Сен хотин ўғлингга тек дейиш ўрнига. Газлаб турсанг керакда шундай. Шундан у ҳам кундан-кунга ҳаддидан ошиб кетяпти. Икки йилдан буён, келинни юзи кўкармаган кунини билмайман. Бирда сўрайман бирда ҳижолат қилмай деб индамайман.
Ўғлингга гапириб бўлмайди. Гапни буриб қочади. Бу келин ҳам бировни фарзанди эканини ўйлашасанми сенлар?
Шу калтаклари ортидан бир марта туғилмаган набирам ҳам увол кетди.
Шу жойида жим, йиғлаб ўтирган Шодиёра ортиқ чидолмай, чиқиб кетди.
Ўша куни Жавоҳирни телефонини олиб, Нозимага қўнғироқ қилганди. Ўзига ишлаткизмай қўйгани учун.
Акси олиб, Нозимани телефони машинада қолиб, қўнғироққа ҳайдовчи Мирзоҳид жавоб берганди.
—Ало...
—Ассалому алайкум. Бу ойимни рақами эди. Телефон эгаси бормилар?
—Ойингиз? Гулдиёр эмассиз-а? -ҳайрон сўради Мирзоҳид.
—Йўқ мен катта қизлариман. Ойим қанилар. -Шодиёра тоборо авзойи бузилиб бораётган Жавоҳирга қараб, гапни қисқа қилмоқчи бўлди.
—Ҳа танидим. Исмингиз Шодиёра эдия?
—Ҳ...Ҳааа.
—Янгам савдо марказига кириб кетганди. Чиқса қўнғироқ қиладилар. Сиз.....
Шодиёра жавоб беришга улгурмади. Мирзоҳидни гапи охирига етмади. Жавоҳир телефонни юлиб олди-да, ўчирди.
—Ойингни шаҳардаги эрини ҳайдовчиси сени қаердан танийди?
Шодиёра титраб, ортга юрар...
Жавоҳир эса устига бостириб келарди.
Ўша куни Жавоҳир кучига эрк берди. Шодиёра ҳушидан кетгандагина тўхтади.
"Кучли калтак зарбидан фарзандингиз нобуд бўлди!"
Шодиёра ўша кунни эсларкан. Охирги шифокорни гапини эслаб, баттар йиғлаб юборди.
Ўшандан кейин, Шодиёра касалхонадан чиқиб бироз ўзига келгунча Жавоҳир босилиб юрдию.
Аммо интилганда, Шодиёра истамагани учун, баттар тутоқиб, яна қўлига эрк беришни бошлади.
Мана шунгаям, бир йил бўлади.
Шодиёрани уйига узоқ муддатда жўнатишар.
Агар эрини муносабатини дадасига етказса, бундан баттар қилишини айтиб қўрқитарди Жавоҳир.
Билади-да, Собир агар бундай муомила қилишаётганини билса бир кун ҳам яшатмаслигини.
* * *
—Малуу.
—Ҳов.
—Кеча ўйнаган гаровимиз борку. -Лобар қулоғига наушник тақиб олган Сайёрага бир қараб қўйди.
—Қайси?
—Жавоҳир акани айлантиришда.
Лобар, эсидан чиққан дугонасига норози боқди.
—Қўйгин шуни Лобар. Менга ҳеч маъқулмас! -норози боқди.
—Абетда иссиқда кетиб, салқинда қайтамизку. Шуни ярим соат олдин кел. Жавоҳир ака тушликда кетмайди. Фермер аъзолари келгунча бир гапга солиб кўрамиз.
—Эйй қўйгин керакмас шу нарса...
Мавлуда анча норози бўлса ҳам, Лобар пинагини бузмай, қатъий тураверди.
Сайёра суҳбатлари тўхтамаётган дугоналарига ора-ора назар ташлаб қўярди.
* * *
—Ҳай қиз, қаёққа?
—Далага бувижон. -остонага етган Сайёра тўхтаб жавоб берди.
—Индамай-а? Яна ҳали иссиқ бўлса. Бошингдан офтоб ўтади.
—Ойимга айтдим бувижон. Яна дала йўлидаги дугонамникига кириб, ўтаман. Шунга эртароқ чиқиб кетяпман.
—Барибир иссиқда болам. Дам ўтиб, адабингни емагин дейманда. Ўтган сафар ҳам қанча ётдинг?
—Буви ҳавотир олманг. Тўғри далага кетмаяпман дедимку.....
—Келин шу қизгинани сал назорат қилиб қўйсангиз.
Беш дақиқа ўтиб ёнига келган келинига деди.
—Вой ойижон, нима қилди қизим? Биб-бинойидек юрибдику. -қайнонасини гапи ёқмаганини билдириб чимирилди.
—Кечаси билан телефон чуқилаб ётади.
—Ўқишга онлайн тайёрланяпди ойижон.
"Қиз бола ўқиши шартмас деб қаршилик қилаётган қайнонасига
Яна бир-икки гапига ўрнига қўйиб жавоб бериб туриб кетди.
Бу қишлоқда қизларни эрки чегараланган. Аммо Сурайёни ойиси, ўзи ўқий олмагани учун, қизига ким қаршилик қилса тарсиллаб берарди.
* * *
—Лобар нимани ўйладинг ўзингча. Ахир ойингни уриғига унаштирилган бўлсанг. Жавоҳир акани олдида ўралашиб нима бор унаштирилган қизга?
Айтганидек, эртароқ судраб чиққан дугонасига нолиди Мавлуда.
—Лобар эшитяпсанми мени?
Жиддийликни йўқотмай кетаётган дугонасини силтаб гапирди.
—Эшитяпман! Ҳали кўрасан ким эрсираб қолганини.
—Нима? -Мавлуда росманасига тушунмади Лобарни.
—Анави юмшоқ супурги синфдош қизларга мени нима деганини биласанми?
—Ким? Нима дебди?
Мавлуда Лобарни ҳозирги кайфиятини, Жавоҳирга нима алоқаси борлигини тушунмади.
—Анави мулойим мушук, Сайёрада. Уни юриши ниқоб. "Бўмай кетиб, ўнни битирмай, унаштирилиб олибди" деганмиш мени. Шунчалик ювош қиз бўлса, тилидан шундай гап чиқармиди?
—Йўғэе. Сайёрая? У шундай гапирибдими? -Мавлуда оғзини очиб қолди.
—Ҳаа... Айнан ўша Сайёра! Сипо ғар. Ўзини билсин. Пешинда келиб, шийпонда Жавоҳир акани қўйнини тўлдириб, юрганини ҳеч ким билмайди деб ўйласа керакда.
—Нимаааа? -Лобарни жаҳлдан қизариб, айтаётган гапига, Мавлуда бақириб юборди.
—Юр, боя ҳамма гапимизни эшитган. Наушнигини сими осилиб ётганди. Ҳеч қўшиқ эшитмаган. Гап пойлаётганди.
Аниқ севгилисини қизғониб, биздан ҳам олдин етиб келиб олган У....
* * *
—Бугун эрта келибсанми?
—Ёқмадими? -шийпон ичидаги краватда Жавоҳирни тиззасида ўтириб олган Сайёра, сал соқоли ўсиб қолган юзидан силади.
—Сўраб ҳам бўлмайдия. Ёқмаслиги мумкинми? Ахир мазанг бўлмай, орада бир ҳафтадан кўпроқ қорангни кўрсатмадинг.
Жавоҳир ўзига кўзлари чақнаб қараб турган қизни юзидан ўпиб қўйди.
—Анави икки дугонам сизни бошингизни айлантириб кўришмоқчи экан. -деди лабларини чўччайтириб.
—Кеч қолдиларинг демадингми? -иккинчи юзидан ўпди.
—Тушларини сувга айтишсин. -Сайёра Жавоҳирни бўйнидан қўлини ўтгазиб деди.
—Мен сенга нима дегандим? -чийпон эшиги олдидаги, икки жуфт оёқ кийимга ишора қилди Лобар.
—Вой ҳудойим, балки нотўғри ўйлаётгандурсан? Бирон нима олгани киришгандур. -Мавлуда ранги ўчиб деди.
—Аҳмоқ бўлма! Йигит ва қиз бир каталакдек хонада эшикни беркитиб олиб, ярим соат нима қидиришлари мумкин?
Ҳудо билади, биз келишимиздан қанча олдин кириб кетишга. Бунча вақтда игна ҳам топилиб бўларди.
—Бечора Шодиёра опа. Қандай қиз эди-я. Жавоҳир ака Шодиёра опага ҳатто кўча юзини кўрсатмайди. Ўзи эса....
—Ҳа қизлар нима қиляпсизлар?
Фермер хўжалиги аъзоси Камол келиб қолди қизларни ортидан.
—Ассалому алайкум. -икки қиз тенг салом беришди.
—Ваалайкум ассалом. Эрта келиб олибсизларми?
—Соатга қарамай келаверибмиз. Юр Мавлуда тут салқинида ўтириб, турамиз. Бироз иссиқ экан. Яна дам ўтиб, Сайёрадек ётиб қолмайлик.
Камол тез-тез юриб ўзидан узоқлашаётган, қизларга қараб бошини сарак-сарак қилди.
—Бу Лобар бирон нималарни хитлаган кўринади. Неча марта айтдим Жавоҳирга йиғиштир севги ўйинларингни деб.
Хўрсиниб, телефонини қўлига олди.
* * *
—Менга қара, агар яна бир марта мени унаштирилганим ҳақда, бир нималар деб, сасисанг. Жавоҳир ака билан севишиб, бир нималар қилиб юрганингни бутун қишлоққа ёйиб, шармандангни чиқараман тушундингми?
Лобар, даладан қайтишда, Сайёрани ёқасидан сиқиб таҳдид қилди.
—Ним-малар де-япсан ўзинг-ча? -Сайёрани офтобда бироз қорайган юзлари оқариб кетди. Аммо тан олгиси келмади. —Валдирама Лобар. Бундай гапга ким ишонарди.
—Гапга ишонмайди. Аммо бугун чийпонда, қамалиб олиб, қўйган киноларингни сёмкасини кўришса, албатта ишонишади.
—Нима? Се...сенн.
—Мен билан ўйнашма Сайёра. Яна маслаҳатим. Вақтида этагингни йиғиб ол. Эртага аттанг қилиб юрма яна.
Лобар кетмонини елкалаб, кетди. Уларни кўзлари пир-пираб, кузатиб турган Мавлуда, Сайёрага бир сўз демай, Лобарни ортидан тез етиб олди.
—Ахир сёмка қилганинг йўқку Лобар. Қани деса нима қилардинг? Шунчаки гаплашдик деса....
—Сёмка қилиш шарт эмас. Шунчаки гаплашганларида ташқарида ҳам гаплашаверишарди. Рангини кўрмадингми? Қуёш қорайтиришга қанча нури кетган, бир зумда оқариб кетди.
—Шу қадар ишонч билан гапирдингки, ҳатто мен ҳам сёмка қилганингга ишонай дедим. Қандай эпладингга?
—Буни стратегия дейдилар дугонажон!
* * *
—Жавоҳир ака энди бироз пешинда бормай тураман. Дугоналарим билиб қолишибди.
Кечга қўнғироқ қилганда, йиғламсираб деди Сайёра.
—Мен ҳам сенга шуни айтмоқчи эдим. Боя Камол айтганди. Анави Лобар пичинг қилибди.
—Ҳа шу Лобарда. -пиққилади Сайёра. —Сиз билан учрашолмасак соғиниб қоламанку.
—Сен ўйлама. Алоқаларни узамиз демаяпманку. Бирор ҳафта умуман кўришганда гаплашмай турсак, шубҳалари тарқайди. Кейин...Майли ўчиряпман!
Дадасини шарпасини кўриб, тезда телефонни ўчирди Жавоҳир.
—Ярим кечасида нима қиляпсан?
—Шунчаки дада бир иш билан чиққандим. -Жавоҳир уй бурчагига ишора қилди.
Хонасига кирганда, ётоқда ухлаб ётган Шодиёрага қаради. Юзига тушиб қолган, сочини қулоғи ортига ўтказиб, оппоқ-тиниқ юзига қаради. Охирги пайтлар, юзини асл ранги бир ҳафта ҳам турмайди. Жавоҳирни қўллари сабаб, тез-тез рангланиб туради.
"Уйингда гулдек аёлинг туриб шу ишинг яхшими?"
"Одамлар билиб қолса нима қилмоқчисан?"
"Кўзингни оч бола, ёш қиз билан қаймоқлашиб юришинг нимаси?"
"Мен сенга айтгандим. Қўшним Лобар бир нималарни сезиб қолибди. Яқинда оилангни, хотинингни оиласини қулоғига етиб борса нима қиласан? Қайнотанг аниқ бир кун ҳам яшатмайди қизини сен билан."
Камол, Жавоҳир ва Сайёрани илк муносабатлари бошлангандан буён, ҳозиргача айтиб келадиган гапларини эслади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11