Savollar_kanal 4042-савол
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқмаганман. Аллоҳга шукр 1 та қизим бор. У никоҳсиз туғилган. Дадам раҳматли қизим туғилгандан кейин 3 кундан кейин оламдан ўтиб қолдилар. Ёшим 34 ёшда 2-фарзандимга ҳомиладор бўлиб қолдим, бу ҳам никохсиз, ҳамма қилган ишим учун тавба қиламан. Шу фарзандим хосиятли хайрли мўмин мусулмон туғилишини хоҳлайман. Синглим ва онам қаршилар, нима қилишни билмай қолдим, ҳеч бир эркак никоҳига олишни хоҳламайди, нима қилай фарзандим кўп бўлишини хоҳлайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бандаларнинг ҳоли шу. Аллоҳ таоло эса меҳрибон. Сиз бунақанги нопок ишлар билан шуғулланманг. Астойдил тавба қилиб намоз ва рўзаларни бошланг. Пок бўлсангиз Аллоҳ таоло пок инсонларни рўбарў қилиб қўяди. Сиз каби ҳаёт кечириб астойдил тавба қилиб гўзал ҳаёт қурганлар жуда кўп. Асосийси сиз Аллоҳга тавба қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев