«Кифоя» 1,2,3 - жузлари қайта нашр этилди
#Янгилик
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Кифоя» деб номланган уч жилдлик китоблари.
Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, унинг муаллифи ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийдир. Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобни бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур Ривоя фий масаилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган, бироқ аҳли илмлар ва халқимиз орасида «Мухтасари Виқоя» номи ила машҳур бўлиб кетган. «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Нархи: 115,000 сўм
➡️Батафсил маълумот
● Харид қилинган китоблар уйингизга почта орқали етказиб берилади.
Интернет саҳифамиз: www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.
Islom.uz порталининг ижодий жамоаси сизларга хизмат қилиб келаётганидан мамнун, сайтда берилаётган мақолалар мазмун моҳиятини янада ошириш ва кенгроқ жалб этиш мақсадида сизларнинг фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишни маъқул топдик.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев