Предыдущая публикация
Севгим чун айблама, этма гуноҳкор.
Дунёда бормикан севгисиз юрак
Ишқ гуноҳ бўлса бегуноҳ ким бор.
Не зотлар ўтдилар севги деб ёниб.
Муҳаббат ширин дард азобга қониб
Ўтарман ишқданмас дунёдан тониб.
Ишқ гуноҳ саналса бегуноҳ ким бор.
Гадолар шоҳ бўлди шоҳларчи гадо
Золимлар қалбига солди нур зиё.
Кўксимда йиғлайди жавобсиз нидо.
Ишқ гуноҳ саналса бегуноҳ ким бор.
Муҳаббат кўзимдан оққан гуноҳим.
Муҳаббат бўғзимга тиқилган оҳим.
Севганим рост сени, кечирма моҳим.
Ишқ гуноҳ саналса бегуноҳ ким бор.
Хуршид Карим шеъри.
Баҳодир Жумаев ҳаволаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев