Бу ҳодиса араб давлатларининг бирида яқин кунларда содир бўлган. Бу воқеа ҳар биримиз учун ибрат бўлиши лозим.
Сўзбоши тарзида ёлғизлик ҳақида бироз фикр юритишни лозим деб топдик. Ҳозирги кунда, одамлар сони ошаётганига қарамасдан, ёлғиз қолиб кетаётган инсонлар сони ҳам ошиб бормоқда.
Баъзида фарзандлари учун борини берган, ҳаётини уларга бағишлаган ота-оналар кексаликда ёлғиз қолишади. Бу аянчли ҳолат. Хоссатан ҳозир келтирмоқчи бўлган воқеамиз ҳам шунинг мисоли бўла олади.
80 ёшдан ошган аёл ўз хонадонида вафот этиб, чиришни бошлагунча ёлғиз қолиб кетади. Унинг қизи касал онасидан бир ой мобайнида хабар олмайди. Хабар олганида эса...
Хабар олганида эса онасининг аллақачон чиришни бошлаб, гўшти суягидан ажралиб бошлаган мурдасини топади.
Деярли бир аср умрни яшаб ўтган, зўрға ҳассага таяниб юрган ногирон аёлнинг бу дунёдаги охирги лаҳзалари қандай ўтгани ҳақида экспертиза қуйидагича хулоса қилади:
Аёл йиқилиб тушиши сабаб унинг тўпиғи чиқиб кетиб, тос суяги синади. Олинган жароҳатлар ўта жиддий бўлгани сабаб аёл на жойидан қимирлай олади, на бировни ёрдамга чақира олади, ҳатто телефонигача ета олмайди. Ва аёл шу дахшатли оғриқлар билан кимдур келиб қолишидан умид қилиб ўлимини кутиб ётаверади. Хотима эса барчамизга аён...
Ўша аёл қандай азоблар билан ўлимни қаршилаганини биз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу жуда аянчли ҳолат. Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин. Сиз эса ота-онангизни қадрланг, уларга ғамхўрлик қилинг.
Ота-онага яхшилик қилиш инсоннинг Аллоҳга тоат қилишдан сўнг иккинчи ўринда турувчи мажбуриятидир:
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!" (Исро, 23)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8