»
Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдига келиб: "Хар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман.
Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин ҳеч жазоламади-ку?" - деди.
Солиҳ киши: “Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ сени ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!“ деб, жавоб қилди.
Бояги киши “Қанақасига?!“ дея таажжубланди.
Солиҳ одам:
- Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими?
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?
- Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?
Мана бу ҳорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, дея жавоб берди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев