Ассалому алайкум хайрли кун Группамиз меҳмонлари иштирокчилари ҳамда ижодкорлар яхшимисизлар? Кузатаман ғоибона бўлсада баҳоларизни изоҳларизни қолдирасизлар бундан миннатдормиз минг рахмат таьзимдамиз Бугунги мавзуни Ота-Онамизга қилдим Ота - Онамиз биз учун муқаддас ғанимат инсонлардир ҳар бирингизда Ота Она тўғрисида чиройли картинкалар кутиб қоламан Сизларни яхши кўраман
Ота-она ва она Ота - суянч, фарзандга нур, Олим у ким, куймас ҳеч ҳур. Онга боққан меҳр билан, Дунёси кенг, қалби нур. Она - фаришта, инончи рост, Меҳри очиқ, ҳар бирга ёст. Қўлида гул, дилда шеър, Жаҳонга қурбон, у ҳар қиймат. Ота ва она – жон боғи, Қалбимизда улар нур ва соғи. Фарзанд учун тирик осмон, Фаришталардан ҳам юксак мон. Улар учун хизмат қилсак, Ҳаққини узиб, меҳрни тўлдирсак. Оламнинг гўзал парчаси бўлар, Ота ва она – доим юракда қолар.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 124
Кузатаман ғоибона бўлсада баҳоларизни изоҳларизни қолдирасизлар бундан миннатдормиз минг рахмат таьзимдамиз
Бугунги мавзуни Ота-Онамизга қилдим
Ота - Онамиз биз учун муқаддас ғанимат инсонлардир
ҳар бирингизда Ота Она тўғрисида чиройли картинкалар кутиб қоламан
Сизларни яхши кўраман
Ота - суянч, фарзандга нур,
Олим у ким, куймас ҳеч ҳур.
Онга боққан меҳр билан,
Дунёси кенг, қалби нур.
Она - фаришта, инончи рост,
Меҳри очиқ, ҳар бирга ёст.
Қўлида гул, дилда шеър,
Жаҳонга қурбон, у ҳар қиймат.
Ота ва она – жон боғи,
Қалбимизда улар нур ва соғи.
Фарзанд учун тирик осмон,
Фаришталардан ҳам юксак мон.
Улар учун хизмат қилсак,
Ҳаққини узиб, меҳрни тўлдирсак.
Оламнинг гўзал парчаси бўлар,
Ота ва она – доим юракда қолар.
Жоним болам бормисан?
Қўнғироқ ҳам қилмайсан.
Биз ҳам омонат жонмиз,
Нега буни билмайсан.
Салом Она бормисиз,
Тани-жонингиз соғми?
Тинчми маҳалла куйлар,
Дадамни вақти чоғми?
Борман болам, жон болам,
Кўзим йўл қараб толди.
Сочларига тушиб оқ,
Даданг ҳам қариб қолди.
Ундай деманг жон она,
Умрингиз бўлсин узоқ.
Шу бир қоғоз пулни деб,
Сизлардан кетдим йироқ.
Қишлоқда ҳам ишласанг,
Бўлардику жон болам.
Мен ҳам йиғлаб юрмасдим,
Худога қилиб нолам.
Кўз ёшни қўйинг она,
Қадрингиз кўп билинар.
Бу ерларда нон ёпиб,
Ким ҳам кулча илинар.
Соғиндингми жон болам,
Ширмой нону, кулчаларни.
Ёшлигингни эслайман,
Миттигина қўлчаларни.
Эсингиздами Она,
Кўк сомсалар қилардингиз.
Куйиб қолма болам деб,
Пуфлаб-пуфлаб берардингиз.
Ёдимда бари болам,
Тонгда туриб ўт ёқдим.
Шу қишлоқдан чиқмасдан,
Тўртта боламни боқдим.
Дадам ҳам турар эди,
Тўрғай сайраган чоғда.
Елкасида кетмони,
Айланар эди боғда.
Хозир ҳам ўша туриш,
Айланиб юрар боғни.
Еру-кўкка ишонмайди,
Сен ўйнаган тойчоқни.
Эҳ Она...ЕщёОНА-БОЛА СУХБАТИ
Жоним болам бормисан?
Қўнғироқ ҳам қилмайсан.
Биз ҳам омонат жонмиз,
Нега буни билмайсан.
Салом Она бормисиз,
Тани-жонингиз соғми?
Тинчми маҳалла куйлар,
Дадамни вақти чоғми?
Борман болам, жон болам,
Кўзим йўл қараб толди.
Сочларига тушиб оқ,
Даданг ҳам қариб қолди.
Ундай деманг жон она,
Умрингиз бўлсин узоқ.
Шу бир қоғоз пулни деб,
Сизлардан кетдим йироқ.
Қишлоқда ҳам ишласанг,
Бўлардику жон болам.
Мен ҳам йиғлаб юрмасдим,
Худога қилиб нолам.
Кўз ёшни қўйинг она,
Қадрингиз кўп билинар.
Бу ерларда нон ёпиб,
Ким ҳам кулча илинар.
Соғиндингми жон болам,
Ширмой нону, кулчаларни.
Ёшлигингни эслайман,
Миттигина қўлчаларни.
Эсингиздами Она,
Кўк сомсалар қилардингиз.
Куйиб қолма болам деб,
Пуфлаб-пуфлаб берардингиз.
Ёдимда бари болам,
Тонгда туриб ўт ёқдим.
Шу қишлоқдан чиқмасдан,
Тўртта боламни боқдим.
Дадам ҳам турар эди,
Тўрғай сайраган чоғда.
Елкасида кетмони,
Айланар эди боғда.
Хозир ҳам ўша туриш,
Айланиб юрар боғни.
Еру-кўкка ишонмайди,
Сен ўйнаган тойчоқни.
Эҳ Онажон соғиндим,
Дала-даштни, қишлоқни.
Ҳовлимизнинг четидаги,
Қайнаб чиққан булоқни.
Хар гал нон ёпганимда,
Она кулча дер эдинг.
Сувга солиб кулчангни,
Мазза қилиб ер эдинг.
Ўйнаб келиб кўчада,
Ёнингизга борардим.
Бағрингизга бош қўйиб,
Кейин ухлаб қолардим.
Ҳаммаси эсингдая,
Уйинг буғдойга тўлгур.
Қучоғинг тўла бола,
Бойу-бадавлат бўлгур.
Хозир бир гапни айтсам,
Уришиб, сўнг куласиз.
Қўшни қиз тинчми она?
Ҳожи Онам бўласиз.
Сен шумтака бошладингми?
Яна ҳазил-хузилингни.
Қулоғингдан чўзиб сени,
Бермасамми тазирингни.
Бўпти Она салом айтинг,
Тоға, ҳола, аммага.
Саломимни етказинг,
Қишлоқдаги ҳаммага.
Яхши қол сен ҳам болам,
Қўнғироқ қилиб тургин.
У ерлар совуқ бўлса,
Иссиқроқ кийим кийгин.
Тинглаб онам сўзларин,
Танамга кирди титроқ.
Нур сочган Қуёшдан ҳам,
Онам меҳри буюкроқ.
Ўзинг яратдинг эгам,
Еру-осмон, оламни.
Жонига озор берма,
Жаннат хидли Онам
Заказ шеър ....
Бахтим бутун , онам бор менинг ,
Дуогўйим , моҳим бор менинг .
Сиз бор уйим тўлади нурга ,
Онам , жону - жаҳоним менинг .
Пойингизга гуллар тўшайин ,
Сизни ҳар кун гулга ўрайин .
Шукур қилай Яратган Эгам ,
Бойман дея кўкрак керайин .
Сўзларингиз майин , ширин , бол ,
Таралган нурлардан қуёш лол .
Ер юзида Жаннат яратган ,
Фариштасиз , ҳурсиз эҳтимол .
Ифорлари гулу , райҳоним ,
Борлиғимсиз ,покдил жаҳоним .
Уйда сиз бор қайғурмайман ҳеч ,
Шодликларга тўла ҳар оним .
Асрар , назар ташласа ғаним ,
Топилмайди сиз бор ҳеч камим .
Асраб турар бало - офатдан ,
Дуогўйим , фариштам маним .
Баҳосизсиз , меҳридарёйим ,
Қалби қуёш , сўзи мулойим .
Рози қилай , хизматда бўлиб ,
Туринг дунё тургунча доим .
30. 05. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
Муҳайё Бегалиева .