Қалби тоза бир йигит уйланишга қарор қилибди. Кўз остига олгани йўқлиги учун оиласига унга хулқи, ҳуснида тенги йўқ қизни
топишларини, уйланиш
ниятидалигини
билдирибди. Бундан ота-онаси жуда хурсанд бўлишибди ва ўзларининг
танишларининг қизини тавсия қилишибди. Қиз иболи, ҳаёли, яхши эди. Унинг
оиласи йигитнинг
қанақалигини билганлари учун тараддуд этмай рози бўлишибди. Қиз ҳам
тақдирига
унингдек ажойиб йигит ёзилганидан шод бўлибди. Уларнинг тўйлари ҳамма
ҳавас қиладиган даражада, лекин ортиқча исрофу дабдабаларсиз ўтибди.
Кундан-кун уларнинг
орасида кучли муҳаббат,
бемисл меҳр-оқибат
пайдо бўлибди. Бир-бирларисиз ҳаётни тасаввур қилолмайдиган бўлиб
қолишибди. Шу тарзда уч йил ўтибди. Лекин атрофдагилар
келиннинг ҳомиладор
бўлмаётгани
тўғрисида турли миш-мишлар чиқара бошлабди. Бу гапларни эшитган келин
эрига тиббий кўрикдан ўтиб, бунинг сабабини билишни исташини айтибди.
Натижа уларни қаттиқ
изтиробга солибди. Чунки келин фарзанд кўролмас экан. Улар қайғуга тушиб қолишибди. Чунки
бошқаларга ўхшаб улар ҳам фарзандлари бўлишини жуда истардилар. Келин
қайнонасига ўғлини фарзанд туғиб бера оладиган бошқа
қизга уйлантиришини
илтимос қилибди. Эри буни эшитиб оиласини тўплаб:
"Мен аёлимни қаттиқ яхши кўраман. Унинг қалбини синдириб устига
уйланмайман. Умрим бўйи фарзанд кўрмасам ҳам майли, у билан ҳар сониямни
бирга ўтказишни истайман", - дебди.
....Эшик ортида бу гапларни эшитиб турган аёл, эри унинг учун умрини, қувончини
қурбон қилаётганини, уни нақадар севишини билиб, кўзларидан ҳам шодлик, ҳам хавотир ёшларини тўкибди.
Шундай қилиб, фарзанд
ҳақида ҳеч қандай гап-сўзсиз бахтли йиллар ўтаверибди.
Бир
куни тўсаттан аёл ўзини нохуш сизибди. Улар бу чарчоқ, холсизликнинг
сабабини билиш учун касалхонага боришибди. Тақдир уларга иккинчи зарбани
тайёрлаб қўйган эди.
Докторлар аёлнинг тузалмас дардга чалинганини, узоғи ян беш йил умри қолганини
айтишибди. Эри бу гапларга ишонгиси келмасди. Аёли учун ҳавоси яхши жойдан уй,
қараб туриши учун ҳамшира олиб келибди. Унинг олдидан узоқлашгиси келмас, уни ўз қўллари билан овқатлантирар, бағрига
босиб йиғлар эди. Лекин
шунча саъи-ҳаракатлар фойда бермай аёл кундан кун сўлиб
борарди.
Аёл аҳволини билиб,
ҳамширани чақириб унга бир сандиқча берибди. "Бу дунёни
тарк қилганимдан сўнг, уни эримга беринг", - дебди.
Кунларнинг бирида эри ҳар доимгидек ёнига келиб ўтирибди. Улар бир-биларига қараб унсиз йиғлаб юборишибди. Аёл йиғи
аралаш
гўзал табассум қилиб, чуқур нафас олибди, ва бир неча сония ичида жони
узилибди. Уни энди ҳеч қачон кўролмаслигини, умрбод севгилиси уни тарк
этганини, ҳаётини энди усиз давом эттиришини эрининг хаёлида бир неча
сония ичила ўтиб, аламдан қаттиқ бақириб юборибди. Аччиқ-аччиқ
йиғлабди. Ҳамшира унга сандиқчани узатибди. Уни очиб кўрса, ичида тўй кунида шодон тушган суратлари, тўй
оқшоми эридан олган ҳадяси ва эри ва оиласига аталган
икки мактуб бор эди.
Унда:
"Севимли ҳожам, мен бу дунёни тарк этсам, хафа бўлиб, ранжиманг. Сиз
ҳам, мен ҳам яшашимни истагнимиз билан Аллоҳ Ўзи истаганини тақдир
қилади. Вафотимдан кейин бошқа аёл билан турмуш қуринг. Аллоҳ сизга
солиҳ фарзандлар берсин. Биринчи қиз фарзандингизнингга менинг исмимни
қўйинг. Шуни эсингиздан чиқарманг, мен сизни
қабримда туриб ҳам у
аёлингиздан рашк қиламан Лекин, сизни бахтли, кўп фарзандли бўлишингизни хоҳлайман", деб ёзилган эди.
Ҳаётингизнинг сарлавҳаси "Вафо" бўлса қандай яхши. Бир аёлнинг юрагини
тилка-пора қилишни
истамасдан, ўз роҳат-фароғатидан кечиб, яшай олган инсонгина ҳақиқий муҳаббатни даъво қилишга ҳақли. Аёл соғлом, ёш, гўзал
бўлганида унга севгилар
изҳор қилиб, бошига мусибат келганда уни хор қиладиганлар эса, севгини даъво қилмасин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1