Предыдущая публикация
Мунгли қўшиқ бошлайди.
Ўз дўстимга ёр бўлиб,
Ёрим қадам ташлайди.
Аста тутиб кафтидан,
Ёр мендан тониб кетди.
Тўй гулхани тафтидан,
Мухаббат ёниб кетди.
Дилдаги орзу хавас,
Бугун кетди ёр билан.
Бевафога бир нафас,
Айтилди ёр-ёр, ўлан.
Тўйхонада тонгача,
Ўчмас бўлди ёнган чўғ.
Ўксик дилга бу кеча,
Бир ширин сўз, сирдош ўқ.
АЗАМАТ ЗИЁ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев