Предыдущая публикация
Қайсар кўнгил фармонига.
Банди бўлдим қилиб гунох,
Муҳаббатни зиндонига.
Асир этди сирли қараб,
Пари рухсор, гулғунча лаб,
Чидайманда севгим сабаб,
Озори мўл хижронига.
Майли деди, тинглаб розим,
Қўйиб бирдан эътирозин,
Чалиб шодон висол созин,
Учдим севги осмонига.
Висолки бир завқи бўлак,
Шиддати зўр, шавқи бўлак,
Ёрим томон элтар йўлак,
Келтирди ишқ майдонига.
Майдон тўла мандай ошиқ,
Барчасининг кўнглида ишқ,
Юрагимга санчилди ниш,
Учраб рашкнинг ёмонига.
Холим хароб қилди мани,
Макрин кўринг маккорани,
Алданибман айёрани,
Билмай ширин ёлғонига.
Дил қатидан кўчиб кетди,
Исми, ёди ўчиб кетди,
Бир қушдайин учиб кетди,
Бегонанинг айвонига.
✍ АЗАМАТ ЗИЁ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев