Предыдущая публикация
Асрлар сингари чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Бошқа бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим...
Тақдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингму армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.
Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...
✍Мухтор Комил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев