Предыдущая публикация
Кимларнидир ҳасрат енгадир.
Мен топарман иродани, лек
Кўргим келар сизни негадир.
Ҳаёт кўҳна доно муаллим,
Садоқатли дўст бўлар ўлим.
Гарчи сиздан айродир йўлим,
Кўргим келар сизни негадир.
Тун кутаман ойдин, юлдузлик,
Кун кутаман нурафшон излик.
Дилни ёмон эзди ёлғизлик,
Кўргим келар сизни негадир.
Гоҳ севгидан тошган дарёсиз,
Гоҳ меҳрга ташна саҳросиз.
Мен биламан — сиз ҳам танҳосиз,
Кўргим келар сизни негадир.
Муҳаббатда мазмун эрур эрк,
Бир армонга ҳар ким эгадир.
Сизсиз менга барча йўллар берк,
Кўргим келар сизни негадир...
✍Бобур БОБОМУРОД
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев