Баҳорнинг ортидан келар олтин куз.
Тунлари осмонда жилмаяр чироқ,
Ойнинг оғушида бизлар юзма-юз.
Бир куни ойларни сўроқлар йиллар,
Оппоқ юзимизга тушар хаёллар.
Лек, барибир қўним топади диллар,
Уфқнинг бағрида турган саволлар.
Бир куни олисдан жилмаяр тоғлар,
Митти юракларга беради садо.
Оппоқ туйғуларга бурканар боғлар,
Илоҳий муҳаббат бўлмайди адо.
Бир куни висолга ошиқ нигоҳлар,
Гўзал табуссимдек бўлади эртак.
Қалбларни тарк этиб кетар гуноҳлар,
Юраклар шодлиги бўлар бир этак.
Бир куни жаннатга айланар дунё,
Сарҳадсиз гўзаллик айлайди шайдо.
Шафақ кўзларидан ёғилар зиё,
Мен булбул сўзида бўламан пайдо.
Бир куни кўзимда мавжланар ёғду,
Яшайман заминда бўлиб бир баёт .
Яноғимга қўнар бир томчи кулгу,
Ўзинг қувончимсан, бахтимсан ҳаёт.
Муаллифига рахмат...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев