Ҳажми тухумнинг сариғидек эди. Аммо унинг камчилиги бор эди. Ўртасига дарз етганди. Бу нарса эса унинг гўзаллиги ва қийматига путур етказарди. У заргарнинг ёнига мадад сўраб борди. Заргар уни айлантириб — айлантириб кўриб:
— Агар буни шу дарз кетган жойидан тенг иккига бўлинса, қиймати бутун ҳолатидагидан кўра қимматроқ бўлади. Аммо бу иш менинг қўлимдан келмайди. Олмосни бўлишнинг ўзи осон эмас. Салгина нотўғри зарба уни арзимас парчаларга бўлиб ташлаши мумкин, — деди.
Савдогар унинг олдидан чиқиб заргар излай бошлади. Қайси бирига кўрсатмасин, бу ишни қилишдан бош тортишар, қимматбаҳо тошга қўл теккизишдан қўрқишар эди.
У охири Амстердамгача етиб борди. Унда ёши улуғ моҳир заргарни топди. Лекин у ҳам бошқа ҳамкасблари қатори бу иш жуда мушкуллиги ва озгина эҳтиётсизлик тошнинг қийматига путур етказишидан огоҳлантирди. Аммо савдогарнинг сабри тугаган, ҳеч қандай гап — сўзни эшитгиси келмасди.
Мўйсафиднинг дўконини бир бурчагида ёшгина йигит уларга орқа ўгириб иш билан машғул эди. Заргар уни чақирди. Шогирд уларнинг ёнига келди. Устози унга тошни бериб:
— Буни иккига бўлиб кел! — деди. Ҳеч қанча вақт ўтмай икки бўлак гўзал тошни чолнинг кафтига қўйди.
Савдогар ҳангу — манг бўлиб, заргарга деди:
— Қандай яхши, шундоққина азамат, тажрибали шогирдингиз бор экан.
Заргар деди:
— Бу йигитнинг шогирд тушганига эндигина уч кун бўлди. Агар у бу тошнинг баҳосини билганида эди, ҳеч қачон уни иккига бўла олмасди.
Баъзида қарор қабул қилишимиз учун иш ҳақида узундан-узоқ мажлис-у, режалар қилмасдан амалий ҳаракат қилиш муҳим бўлади.
Тафаккур қилинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев